Тошкентда Lacetti ва Spark иштирокида ЙТҲ содир бўлди, дея хабар қилмоқда ЙҲХББ.
Маълум қилинишича, 2021 йилнинг 2 апрель куни соат 18:00 ларда Тошкент шаҳар Юнусобод тумани Буюк Турон ва Зарафшон кўчалари кесишган чорраҳада Lacetti ҳамда Spark иштирокида тўқнашув содир бўлган.
Зарба оқибатида Spark автомобили ағдарилган ва ушбу автомобиль ҳайдовчиси биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида шифохонага олиб кетилган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилиб, тўқнашув юзага келиш сабабларига ойдинлик киритилмоқда.
Бундан аввал Самарқандда қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган Spark пиёдани уриб юборгани, Тошкентда йўлнинг нотекислиги сабаб икки Matiz тўқнашиб кетиши оқибатида машиналардан бири ағдарилгани ҳамда Сирдарёда «Камаз» ва Mercedes юк машиналари тўқнашиб кетгани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)