Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Ҳиндистонда 28 март куни Ҳоли баҳор байрами бошланди. Гуруҳ бўлиб тўпланиш тақиқланганига қарамай, ҳиндистонликлар мамлакат бўйлаб кўчаларга чиқиб, бир-бирига рангли сув, маккажўхори унидан тайёрланган рангли кукунлар сепмоқда. Ҳиндистонда аҳолининг энг севимли байрамларидан бири Ҳолининг қандай нишонланаётгани ҳақида «РБК» фоторепортаж тайёрлади.

Фото: Reuters

28 март куни бошланган байрамдан бир кун ўтиб, расмийлар мамлакатда коронавирус билан касалланиш сонининг сўнгги беш ойдаги энг юқори кўрсаткичи қайд этилгани ҳақида хабар берди. Бугунги кунга қадар Ҳиндистон COVID-19’га чалинганлар сонининг кўплиги бўйича дунё мамлакатлари орасида учинчи ўринни эгаллаб келмоқда.

Ҳукумат баъзи шаҳарларда Ҳоли байрамини жамоавий нишонлашни расмий равишда тақиқлади ва полицияга кўчаларда назорат ўрнатишни буюрди. Деҳли ва Мумбайда амалга оширилган ушбу тақиқлар ҳиндларни тўхтата олмади.

Мумбайдаги байрам пайтида полиция ходими оммавий йиғилишларнинг олдини олиш учун одамлардан Жуху соҳилидан чиқиб кетишни талаб қилган.

Мумбайдаги байрам пайтида полиция ходими оммавий йиғилишларнинг олдини олиш учун одамлардан Жуху соҳилидан чиқиб кетишни талаб қилган.
Фото: Reuters

Ченнай, 29 март

Фото: Reuters

Фото: Reuters

Калкутта, 29 март

Фото: SOPA Images

Фото: Reuters

Гувахати, 29 март

Фото: AP Photo

Мумбай, 29 март

Фото: Reuters

Фото: Reuters

Изоҳ
Асосий янгиликлар