• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12778.12
    • RUB164.01
    • EUR14931.23
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда бир жинсли муносабатларнинг қонунийлаштирилишига қарши бўлган фаоллар Тошкент марказида норозилик билдирди

    Давоми: Тошкент марказида ЛГБТ фаолларига қарши норозилик ҳолатидан сўнг 12 киши ушланди

    Ўзбекистонда бир жинсли муносабатларнинг қонунийлаштирилишига қарши бўлган фаоллар 28 март куни куни ўз норозиликларини билдириш мақсадида Тошкент марказидаги Амир Темур хиёбони олдида тўпланди. Тармоқда воқеа жойидан олинган видеолар тарқалди.

    Воқеа жойига зудлик билан ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари тинчликни таъминлаш мақсадида етиб келган. Ҳолат юзасидан ҳозирча бирор расмий изоҳ берилгани йўқ.

    Бир жинсли муносабатларнинг қонунийлаштирилишига қарши фаолларнинг айнан якшанба куни тушдан сўнг шаҳар марказида тўпланишига ўзини ЛГБТ ҳуқуқлари ҳимоячиси сифатида талқин қилган шахслар томонидан берилган «ҳар якшанба Амир Темур ҳайкали пойида йиғилиш» ҳақидаги эълон сабаб бўлган бўлиши мумкин.

    Улар томонидан 6 март куни TikTok’да қолдирилган видеоэълонда шу кундан бошлаб ҳар якшанба соат 15:00 да аниме (япон анимацияси) мухлислари ва Корея поп-мусиқаси ихлосмандлари (kpoper’лар) Амир Темур ҳайкали пойида йиғилиши таъкидланди.

    6 мартдаги тадбирнинг ўзида ҳам ўнлаб ёш йигит-қизлар қатнашган: видеоларда учрашув қатнашчилари «Наруто» анимесига тааллуқли шиорларни баралла айтаётгани, биргаликда юришлар уюштираётганини кўриш мумкин, айни вақтда тартибни сақлаш жараёнига ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимлари жалб қилинмаган.

    Аввалроқ Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев «айрим хорижий ОАВ ва ижтимоий тармоқлар бир жинсли жуфтликларни қўллаб-қувватловчи ташкилотлар президент Шавкат Мирзиёевга Ўзбекистон қонунчилигидан бесоқолбозлик (эркак билан эркакнинг жинсий алоқа қилиши)ни тақиқловчи нормани чиқариб ташлаш ҳақида мурожаат билан чиққанини муҳокама қилаётгани», «буни тасаввур қилишнинг ўзи даҳшат»лиги ҳақида ёзган эди.

    «Демократия йўлида инсон табиатига мос бўлмаган ҳаракатларни қўллаб-қувватлашдан бўлак ҳар нарсага чидаш мумкин, деб ўйлайман. Лекин эркак билан эркакнинг ўзаро эр-хотин сифатида турмуш кечириб, муносабат қилишларини ҳеч қачон қабул қилолмайман. Токи тирик эканмиз, Ўзбекистонда бундай бемаъни ҳаракатга қонунан рухсат берилмаслигига ишонаман. Рухсат берилган кун бизнинг ўлганимиз бўлади... Агар бу инсон ҳуқуқларига зид дейишса, тупурдим бундай ҳуқуқига», — деб қўшимча қилганди депутат.
    Қайд этиш жоиз, Ўзбекистонда ЛГБТ ҳуқуқларини таъминлаш масаласи Инсон ҳуқуқлари бўйича қўмитанинг 2 март куни Женевада бўлиб ўтган 128-сессиясида ҳам кўтарилган эди. Ўшанда Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ директори Акмал Саидов, жумладан, шундай деганди:
    «Мен яна бир далилни келтиришим жоиз. БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашида Европа мамлакатлари ЛГБТ ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича махсус ҳужжат қабул қилиш ташаббусини илгари сурганида, Ўзбекистон, бошқа барча мусулмон мамлакатлар қатори, мажлислар залини тарк этган эди. Бу билан биз (Ўзбекистон) ушбу масалага принципиал муносабатимиз қандай эканини кўрсатган эдик».

    Мавзуга доир: «Бу инсон ҳуқуқларига зид дейишса, тупурдим бундай ҳуқуқига». Расул Кушербаев Ўзбекистонда бир жинслилар никоҳига рухсат бериш талабига муносабат билдирди

    28.03.2021, 18:58   Изоҳ (0)   242236
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Фото: Танзила Норбоева Қўйлиқдаги мардикор бозорига чиқди

    28.03.2021, 18:32

    Сирдарёдаги ўрмон хўжалигининг салкам 150 гектар майдони ёниб кетди

    28.03.2021, 18:11

    «Ҳудудгазтаъминот» Бухоро вилояти филиалига 46 млн сўм зарар етказган тадбиркорга жиноят иши очилди

    28.03.2021, 17:38

    Зангиотада ухлаб ётган эр-хотинга ўроқ билан жароҳат етказиб, хонадондан машина ва бошқа буюмларни ўғирлаб кетган шахс ушланди

    28.03.2021, 17:17

    Фарғонада бўлажак куёв қайлиғининг оиласи билан доимий жанжаллашиб келган аёлнинг уйига ўт қўйди

    28.03.2021, 16:37

    Қорақалпоғистонда ЙҲХБ инспекторига 6 млн сўм пора берган ҳайдовчи ушланди

    28.03.2021, 16:16
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трампнинг Москва ва Санкт-Петербургга ҳужум қилишга ундагани ҳақидаги хабарлар рад этилди

    Дунё | 15 июл, 23:35

    Ўқишни давлат олийгоҳларига кўчириш учун ўтиш баллари тасдиқланди

    Ўзбекистон | 15 июл, 23:25

    Дунёнинг энг кекса марафончиси ЙТҲ оқибатида вафот этди

    Дунё | 15 июл, 23:10

    Украинада кўп фуқаролик қонунийлаштирилди

    Дунё | 15 июл, 22:55

     Банкларда сўмдаги кредит фоизлари кўтарилди

    Ўзбекистон | 15 июл, 22:45

    АҚШда офицер танишув иловаси орқали Украинага оид махфий маълумотларни узатгани аниқланди

    Дунё | 15 июл, 22:35

    Сафарда болани нима билан банд қилиш мумкин? Хотиржам саёҳат қилиш учун 10 та лайфҳак

    Фарзанд | 15 июл, 22:23

    Ўзбекистонга энг кўп сайёҳлар қайси давлатлардан келаётгани очиқланди

    Ўзбекистон | 15 июл, 22:11
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.