Оддийгина маҳсулотлар ёрдамида ажойиб таъмга эга таом тайёрлаймиз.
Керакли маҳсулотлар:
- лапша макарони − бир қадоқ;
- саримсоқ − 2 бўлак;
- сариёғ − 1 ош қошиқ;
- қуритилган чили − 1/2 ош қошиқ;
- соя соуси − 1 ош қошиқ;
- жигарранг шакар − 1 ош қошиқ;
- тухум − 1 дона.
- кунжут, кўк пиёз.
- Лапша сувда қайнатиб олинади.
- Саримсоқ майдаланиб, сариёғда қизаргунча қовурилади.
- Устидан қуритилган чили, соя соуси ва жигарранг шакар солиб, аралаштирилади.
- Пиширилган лапша сузгич ёрдамида олинади ва соусли аралашмага солинади.
- Устидан тухум чақилиб, яна 1-2 дақиқа давомида пиширилади.
- Тайёр бўлган таом таъбга кўра кунжут ва кўк пиёз билан истеъмол қилинади.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)