Ушбу мазали ширинлик нафақат болалар, балки катталар учун ҳам севимли бўлишига шубҳа йўқ.
Керакли маҳсулотлар:
- банан — 2 дона;
- қаймоқ — 200 мл (20 фоиз);
- шакар — 1 ош қошиқ;
- лимон шарбати — 1 чой қошиқ;
- шоколад — 50 гр.
- артилган бананларни бўтқа ҳолига келгунча эзинг.
- шоколадни қирғичдан чиқаринг.
- бананга лимон шарбати қўшиб яхшилаб аралаштиринг.
- қаймоққа шакар ва бананни қўшиб блендерда аралаштиринг.
- аралашмани идишга солиб, устини қирғичдан чиқарилган шоколад ва банан бўлаги билан безанг.
- банандан тайёрланадиган бундай ширинликдан кексга «начинка» сифатида фойдалансангиз ҳам бўлади.
Изоҳ (0)