Ўзбекистонда 20 март ҳолатига кўра, коронавирус билан касалланганлар сони 81 339 кишига етди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар берди.
Ўтган бир сутка ичида мамлакатда яна 118 кишида COVID-19 тасдиқланган, уларнинг 99 нафари — Тошкент шаҳрида.
Қолган янги касалланиш ҳолатларининг:
- 1 нафари Андижон вилоятида,
- 1 нафари Бухоро вилоятида,
- 5 нафари Қашқадарё вилоятида,
- 1 нафари Самарқанд вилоятида,
- 1 нафари Сурхондарё вилоятида,
- 1 нафари Хоразм вилоятида,
- 9 нафари Тошкент вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 905 нафар бемордан 141 нафари оғир, 23 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Бундан бир кун аввал бир суткада 126 нафар кишида коронавирус аниқлангани ҳақида хабар берилган эди. Ўзбекистонда 2021 йилдаги янги суткалик антирекорд.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда март ойидан буён кунлик касалланишлар сони 100 кишидан ортиқ бўлмоқда. Бундай ҳолат сўнгги марта 2020 йил декабрида кузатилганди. Касалланишларнинг аксарияти Тошкент шаҳрида қайд этилмоқда. Пойтахтда коронавирусга чалиниш ҳолатлари, асосан, ўқувчилар, талабалар ва ташкилот ходимлари орасида кўпайган. Хусусан, Тошкентдаги 77 та мактабда ўқувчилар орасида коронавирус инфекцияси аниқланган, 117-сонли боғчада икки нафар тарбиячи ва болаларда коронавирус аниқлангани сабаб мазкур боғча вақтинча ёпилди.
Изоҳ (0)