Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Коронавирусга чалинган беморларнинг аксарияти касаллик вақтида ҳам, соғайгандан кейин ҳам ҳолсизликдан шикоят қилади. Бунинг сабаби ва ундан қутулиш чоралари ҳақида қуйида танишиб чиқиш мумкин.

Фото: Cosmopolitan

Фото: Cosmopolitan

Бу қандай синдром?

Сурункали чарчоқ синдроми − миалгик энсефаломиелит деб аталиб, у таърифи, сабаби ва давоси бўлмаган касалликдир. Шунингдек, касалликни бошдан кечирганлар кейинчалик ҳам аввалги меъёрий энергия даражасига қайтмаган. Аслида, ушбу ҳолат аввалги иш-ҳаракатларга етган энергия кейинчалик уларга ҳам етмай қолиши билан таърифланади.

Асосий аломатлар:

  • бир неча ойлик доимий чарчоқ;
  • ақлий чарчоқ;
  • энергия етишмаслиги;
  • диққатни жамлаш ва қисқа хотира билан боғлиқ муаммолар;
  • жисмоний машқ ёки ақлий меҳнатдан кейин тикланиш учун узоқ вақт сарфлаш.
Мутахассислар нима тавсия этади?

Сурункали чарчоқ синдроми анемия, қандли диабет, депрессия ёки юрак муаммолари туфайли бўлиши мумкин. Бундан ташқари, вируснинг асосий таъсирига айланади. Масалан, у грипп ва коронавирусдан кейин пайдо бўлади ва давом этиши ҳам мумкин. Лекин ҳали охиригача тўлиқ ўрганиб чиқилмаган. Шундай бўлса-да, бу саломатлик билан боғлиқ муаммо эканлиги аниқ.

Сурункали чарчоқ фақатгина коронавирус билан касалланганликни англатмайди, сабаби вирус ушбу синдромни келтириб чиқармаслиги ҳам мумкин. Тўғри, сурункали чарчоқ синдроми билан ҳаёт кечириш бироз машаққатли. Бемор ўзида доимий чарчоқни ҳис этса, дарҳол шифокор билан маслаҳатлашиши зарур. Мутахассис бемор ҳолатининг сабабини аниқлайди, чарчоқ белгиларидан тезроқ халос бўлиш учун витамин, дори ва махсус машқларни тавсия қилади. Бундан ташқари, меъёрий уйқу, соғлом овқатланишга ҳам алоҳида эътибор қаратиш зарур. Бу ҳам саломатлик учун фойдали бўлиб, сурункали чарчоқ синдромини енгишга  ёрдам беради.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маданият
«Худодан қўрқмаган одамдан қўрқдим». Ўзбекистон халқ артисти Бобомурод Ҳамдамов оилавий низолар туфайли ижара уйда яшамоқда (видео)
Маҳаллий
«Одамлар ўлимида ўзимни айбдор ҳисобламайман» — Нукусдаги тартибсизликлар етакчиси Даулетмурат Тажимуратов
Маҳаллий
Самарқандда ўқувчининг онаси «замдиректор»ни калтаклади