• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.48
    • RUB159.75
    • EUR14871.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    КХДР Жанубий Кореяга тинчлик битимини бузиш билан таҳдид қилди

    Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Иннинг синглиси, Корея Меҳнат партияси (КМП) Сиёсий бюроси аъзоси Ким Ё Чжон Жанубий Корея ва АҚШнинг қўшма ҳарбий машғулотлари муносабати билан КХДРнинг Ватанни тинч йўл билан бирлаштириш бўйича тузилган қўмитани тугатиш масаласини кўтариб, Сеул билан тузилган тинчлик битимидан бош тортиши ҳақида таҳдид қилди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар берди.

    Фото: Snap

    Фото: Snap

    «Шу пайтгача биз ватандошларга қаратилган қўшма ҳарбий машғулотларнинг ўзига қарши эдик ... Биз буни бир неча бор таъкидладик, сабр-тоқат кўрсатдик ва ҳатто барча имкониятларни бердик. Шунга қарамай, Жанубий Корея расмийлари бутун халқ олдида яна ‘илиқ март ойи’ни эмас, балки ‘урушли март ойи’ни танлади», — дейилган Ким Ё Чжоннинг Корея Марказий телеграф агентлиги томонидан эълон қилинган баёнотида.

    У ҳарбий машғулотлар ва музокаралар бир-бирига мос келмаслигини таъкидлаган. «Жануб билан мулоқот қилиш учун тузилган Ватанни тинч йўл билан бирлаштириш қўмитаси — ҳозирги вазиятда энди кераги бўлмай қолган ташкилотни тугатиш масаласини кўтаришимизга тўғри келади», — деган Шимолий Корея раҳбарининг синглиси.

    Унинг сўзларига кўра, КХДР Кимган тоғи халқаро туризм бюросини тарқатиб юбориш ҳақида ҳам ўйлаб кўради.

    «Биз келажакда Жанубий Кореянинг муносабати ва хатти-ҳаракатларини кузатиб борамиз ва агар у ҳаддидан ошаверса, кореялараро ҳарбий келишувдан жасорат билан воз кечиш каби ноодатий чораларни кўришимиз мумкин», — деган Ким Ё Чжон. Бундан ташқари, у АҚШ президенти Жо Байден маъмуриятини яқин тўрт йил ичида бемалол ухлашимга тўсқинлик қиладиган ҳеч нарса қилмагани яхшироқ, деб огоҳлантирган.

    Бу Шимолий Кореянинг Байден маъмуриятига президент инаугурациядан кейинги биринчи мурожаатидир. Бу ҳақда АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен ва мудофаа вазири Ллойд Остиннинг ушбу ҳафтада режалаштирилган Жанубий Кореяга сафари олдидан маълум қилинди. Сеулда Блинкен ва Остин билан ўтказиладиган мунозараларнинг бош мавзуларидан бири КХДР бўлиши кутилмоқда.

    Аввалроқ Оқ уй февраль ўрталаридан буён бир нечта дипломатик каналлар, шу жумладан, Нью-Йоркдаги каналлар орқали Пхеньян билан боғланишга уриниб келгани, аммо Шимолий Корея раҳбарияти бу уринишларни эътиборсиз қолдирганини айтган эди.

    Жанубий Корея ва Қўшма Штатлар ўтган ҳафтанинг бошида коронавирус ҳолатини ҳисобга олган ҳолда «минимал даражадаги қўшин» иштирокидаги баҳорги қўшма ҳарбий машғулотларни бошлаган. Машғулотлар 18 мартгача давом этади. Шимол анчадан буён иттифоқчилар ўртасидаги қўшма ҳарбий машғулотларни тўхтатишни талаб қилиб келади ва машғулотларни босқинчилик учун тайёргарлик сифатида қоралайди.

    2018 йил 19 сентябрда имзоланган Кореялараро ҳарбий келишувга мувофиқ, икки Корея кескинликни камайтириш бўйича чора-тадбирлар мажмуини муҳокама қилиш ва амалга оширилишини назорат қилиш учун қўшма ҳарбий маслаҳат органини тузишга келишиб олган эди.

    Кореялараро муносабатлар 2019 йил бошида АҚШ ва Шимолий Корея саммити КХДРни ядросизлантириш тўғрисидаги якунига етмаган келишувидан кейин тўхтаб қолди. Натижада Шимолий ва Жанубий Корея ўртасидаги муносабатлар фақат ёмонлашиб борди. 2020 йил июнь ойида КХДР ҳукумати Сеул билан барча мавжуд алоқа каналлари орқали алоқаларни тўхтатганини эълон қилди. Кейинчалик қуролсизлантириш зонаси яқинидаги Кесонг технопаркидаги Кореялараро алоқалар бўйича идоранинг портлатилгани ҳақида хабар берилди. КХДР маъмурияти ўзларининг қарори билан бино вайрон бўлганини тасдиқлаган.

    Мавзуга доир:

    • Ким Чен Ин КХДРнинг асосий душмани қайси давлат эканини маълум қилди
    • Шимолий Корея АҚШ билан муносабатлари «умидсизлик нуқтаси»га етганини маълум қилди

    16.03.2021, 15:23   Изоҳ (0)   18679
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Исроил 16 мартдан барча мамлакатлар билан авиақатновларни тиклайди

    16.03.2021, 13:45

    Россияда «африкача» штамм, Латвияда «угандача» штамм аниқланди, AstraZeneca’дан яна қайси давлатлар воз кечди? Коронахабарлар

    16.03.2021, 12:59

    Bloomberg: АҚШда солиқларни кенг кўламда ошириш режалаштирилмоқда

    16.03.2021, 11:40

    Қозоғистон пойтахтида 18 мартдан карантин чоралари кучайтирилади, Наврўз куни эса локдаун эълон қилинади

    16.03.2021, 10:58

    Путин Медведевни ўзининг илм-фан ва таълим бўйича ўринбосари лавозимига тайинлади

    16.03.2021, 10:32

    Германия, Франция, Испания ва Италия AstraZeneca вакцинасидан фойдаланишни тўхтатди

    16.03.2021, 07:58
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси



    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади



    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси

     

    Тавсия этамиз

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Камбағал оила аъзоси бўлган хотин-қизларга уй-жой таъмири учун 20,6 млн сўмгача пул ажратилади

    Ўзбекистон | 27 июл, 13:15

    UFC оn ABC 9. Богдан Гусков Никита Крилов устидан ишончли ғалабага эришди (видео)

    Спорт | 27 июл, 12:30

    “Трампнинг сабр косаси тўлмоқда” — АҚШ давлат котиби

    Дунё | 27 июл, 11:53

    Мўйноқдаги кондан ҳам газ сизиб чиқди (видео)

    Ўзбекистон | 27 июл, 11:38

    Ўзбекистоннинг айрим жойларида ҳафта бошида ёмғир ёғиши мумкин

    Ўзбекистон | 27 июл, 11:25

    Тошкентдаги 59 та объектда қурилиш ишлари бутунлай тўхтатилиб, электр таъминотидан узилди

    Ўзбекистон | 27 июл, 10:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.