• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Россияда «африкача» штамм, Латвияда «угандача» штамм аниқланди, AstraZeneca’дан яна қайси давлатлар воз кечди? Коронахабарлар

    Сўнгги бир кеча-кундузда юз берган коронавирус билан боғлиқ энг муҳим хабарлар — «Дарё» коронадайжестида.

    Фото: Global Look Press

    Фото: Global Look Press

    Россияда коронавируснинг дастлаб Жанубий Африка Республикасида 2020 йил охирида аниқланган B.1.351 штамми қайд этилди. «Британча вариантга тегишли бўлган 28 та, Жанубий Африка вариантига тааллуқли бўлган 2 та изолят (вируснинг биринчи тоза намунаси) аниқланди; Бразилия вариантига хос изолятлар топилмади. 16 та ҳолатда эса бошқа мутациялар қайд этилди», — дейилади «Роспотребнадзор» сайтида.

    Муассаса мутахассислари SARS-CoV-2 изолятларининг молекуляр-генетик мониторинг учун жами 8,1 мингдан ортиқ намуналарни ўрганиб чиқди.

    B.1.351 штамми коронавируснинг бошқа вариантларига қараганда тахминан 50 фоизга юқумлироқ. Бу штамм COVID-19’ни бошдан кечирган донорлардан олинган қон плазмасида антитаналарга нисбатан бардошлироқ бўлиши мумкин, деган хулосага келди Йоханнесбургдаги юқумли касалликлар миллий институти мутахассислари. B.1.351 штаммида қайта юқтириш хавфи мавжуд, шу жумладан эмланганлар ва касалланиб ўтганларда ҳам.

    Россияда «британча» штаммни юқтириш ҳолати биринчи марта январь бошида қайд этилган эди.

    Латвияда эса коронавируснинг А.23.1 «угандача» штамми аниқланди. Латвия биотиббий тадқиқотлар маркази илмий кенгаши раиси Янис Кловиншнинг сўзларига кўра, икки ҳафта аввал секвенлаш натижаларини баҳолашда А.23.1 192 та намунадан учтасида ёки 1,56 фоизида аниқланган. Шу ҳафта эса янги штамм 96 та намунанинг тўрттасида ёки 4 фоизида қайд этилган. Бу ҳолатларнинг барчаси Латвияда катталиги бўйича учинчи ўринда турувчи Лиепая шаҳрида аниқланган.

    «Уганда штамми ҳақидаги маълумотлар етарли эмас, аммо у потенциал жиҳатдан хавфли деб ҳисобланади, чунки Угандада кенг тарқалган ва бошқа турлардан кўра кўпроқ қайд этилган, шунингдек, Буюк Британияда ҳам тарқалган», — Кловинш.

    А.23.1 штамми биринчи марта Шарқий Африкадаги Уганда давлатида аниқланган, аммо Жанубий Африка штамми каби кенг тарқалмаган.

    Коронавирусга қарши AstraZeneca вакцинаси атрофидаги можаролар давом этмоқда. Португалия, Словения ва Кипр ушбу вакцинадан фойдаланишни вақтинчалик тўхтатиб қўйди. 9 март куни муайян партиядаги вакцинани қўллашни тақиқлаган Латвия эса чекловни кенгайтириб, вакцинадан фойдаланиш вақтинчалик тўхтатди.

    Шунингдек, инъекциядан кейин қоннинг ивувчанлиги бузилиши ҳақидаги хабарлар фонида Индонезия AstraZeneca вакцинасидан фойдаланишни бошлашни кейинга қолдирди. Мамлакат ўтган ҳафта COVAX дастури орқали 1 миллион доза AstraZeneca вакцинасини қабул қилиб олган эди.

    Португалия доридан фойдаланишни «ўта жиддий, аммо ўта камёб» иккиламчи таъсирлар туфайли тўхтатиб қўйди. Аввалроқ Евроиттифоқнинг баъзи мамлакатлари, шу жумладан, Германия, Испания, Франция ва Италия эмланганларда тромбоз ҳолатлари кузатилгани сабабли, AstraZeneca вакцинасидан фойдаланишдан вақтинчалик воз кечган эди. Португалияда бундай ҳолатлар аниқланмагани айтилмоқда.

    Словенияда AstraZeneca’ни қўллашнинг тўхтатилиши эҳтиёт чораси сифатида эълон қилинмоқда. Эҳтиёт чоралари Европа дори воситалари агентлигининг якуний қарори қабул қилингунига қадар амал қилади. Латвия ҳам тромбоэмболия ҳолатлари ҳақидаги хабарларга асосланган ҳолда вакцинадан вақтинчалик воз кечганини айтиб, аммо бунинг айнан вакцинация билан боғлиқлиги бўйича далиллар йўқлигини таъкидлади.

    Эслатиб ўтамиз, эмланганларда тромблар пайдо бўлиши билан боғлиқ бир нечта ҳолатлар ҳақидаги маълумотлардан кейин Дания AstraZeneca вакцинасидан фойдаланишни икки ҳафтага тўхтатиб қўйган эди. Даниянинг ортидан, AstraZeneca дориси билан эмлашни тўхтатиш ҳақидаги қарорларни Норвегия ва Исландия ҳам қабул қилди. Ушбу мамлакатлар ҳукуматлари қайд этишича, у ерларда иккиламчи таъсирлар билан боғлиқ ҳолатлар кузатилмаган, эмлашнинг тўхтатилиши эса Даниядан олинган маълумотга асосланган. 11 март куни Италия ҳам AstraZeneca’дан фойдаланишни тўхтатиб қўйди. Бу 43 ёшли эркакнинг ўлимидан кейин юз берди: у вакцинациянинг эртаси куни юрак тўхтаб қолишидан вафот этди — ҳукумат ушбу икки воқеанинг бир-бирига боғлиқлигини аниқлаштирмоқчи.

    Шундан кейин Нидерландия ва Ирландияда ҳам вакцина вақтинчалик тақиқланди. Яқинда эса Германия, Франция, Испания ва Италия AstraZeneca’дан фойдаланишни тўхтатди.

    AstraZeneca компанияси эса ўзида бор маълумотлар эмланганларда тромблар ҳосил бўлишига унинг вакцинаси сабабчи бўлганини тасдиқламаслигини таъкидлади.

    Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) вакциналар хавфсизлиги бўйича маслаҳат қўмитаси AstraZeneca компанияси дорисидан фойдаланишнинг хавфсизлиги билан боғлиқ масалаларни 16 март куни кўриб чиқади.

    Мавзуга доир:

    • AstraZeneca вакцинаси атрофидаги шов-шув давом этмоқда, Париж касалхоналарида жой қолмади, Молдовада фавқулодда ҳолат эълон қилинади. Коронахабарлар
    • Германия, Франция, Испания ва Италия AstraZeneca вакцинасидан фойдаланишни тўхтатди

    16.03.2021, 12:59   Изоҳ (0)   15689
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Bloomberg: АҚШда солиқларни кенг кўламда ошириш режалаштирилмоқда

    16.03.2021, 11:40

    Қозоғистон пойтахтида 18 мартдан карантин чоралари кучайтирилади, Наврўз куни эса локдаун эълон қилинади

    16.03.2021, 10:58

    Путин Медведевни ўзининг илм-фан ва таълим бўйича ўринбосари лавозимига тайинлади

    16.03.2021, 10:32

    Германия, Франция, Испания ва Италия AstraZeneca вакцинасидан фойдаланишни тўхтатди

    16.03.2021, 07:58

    Европа Иттифоқи Brexit шартларини бузганликда айблаб, Буюк Британия устидан судга мурожаат қилди

    16.03.2021, 07:34

    WP: АҚШда 10 йиллардан буён молиялаштирилмаган инфратузилма ачинарли аҳволга келган

    16.03.2021, 06:59
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қора седана: табиий доривор ўсимликнинг илмий асосланган шифобахш хусусиятлари

    Маслаҳатлар | 23 август, 16:25

    Ўзбекистонда неврология соҳасида янги лойиҳага старт берилди

    Ўзбекистон | 23 август, 16:05

    Конго ҳарбий прокурори собиқ президент Кабилага ўлим жазоси берилишини талаб қилмоқда

    Дунё | 23 август, 15:45

    Ўзбекистон терма жамоасининг CAFA Nations Cup-2025 турнири учун кенгайтирилган таркиби эълон қилинди (фото)

    Спорт | 23 август, 15:37

    Фото: ёввойи табиатдаги жониворларнинг энг кулгили суратлари

    Лайфстайл | 23 август, 15:20

    Россияда оғир аҳволда қолган 8 нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

    Ўзбекистон | 23 август, 15:00

    Сунъий интеллект инсонларда психоз келтириб чиқариши мумкин

    Лайфстайл | 23 август, 14:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.