Oppo компаниясининг янги Find X3 Pro флагманида микроскоп деб аталувчи янги камера модули пайдо бўлди, деб ёзади Hi-Tech.Mail.ru.
Смартфонга асосий, кенг бурчакли ва телефото камералардан ташқари, қўшимча микроскоп модули ҳам ўрнатилган — у 3 мегапикселли ва 60 карра яқинлаштириш имкониятига эга камера.
Маълум бўлишича, микроскоп-камера ёрдамида ростдан ҳам инсон кўзи илғамайдиган жуда майда деталларни суратга олиш мумкин. Масалан, экрандаги пикселлар тўрини ёки кийимдаги матонинг толасини суратга олса бўлади.
Қуйидаги суратларнинг барчаси мазкур смартфон ёрдамида олинган:
Қолган жиҳатлари бўйича Oppo Find X3 Pro — Snapdragon 888 процессори, катта AMOLED-дисплей (Full HD+, 120 герцли), тезкор қувватланиш, IP68 стандарти бўйича ҳимояга эга замонавий стандарт флагман ҳисболанади.
Смартфон Европада 1500 доллар қийматида сотувга чиққан.
Аввалроқ Oppo Х 2021 «рулон-смартфони» янги «жонли» кадрларда намойиш этилган эди.
Изоҳ (0)