• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Шаҳзода Гарри ва Меган Марклнинг интервьюси шов-шувга айланди. Бутун дунё Британия монархияси бу зарбага қандай дош беришини муҳокама қилмоқда

    Британия шаҳзодаси Гарри ва унинг рафиқаси Меган Маркл америкалик машҳур телебошловчи Опра Уинфрига интервью берди. Интервью Тошкент вақти билан 8 мартга ўтар кечаси Американинг CBS телеканалида, 9 мартга ўтар кечаси Британиянинг ITV телеканалида намойиш қилинди. Норасмий маълумотларга кўра, ушбу каналлар интервьюнинг трансляцияси ҳуқуқи учун камида 8,4 миллион доллар тўлаган. Аммо харажатлар ўрни аллақачон қопланган бўлиши мумкин, чунки трансляция АҚШда 17 миллион кишини, Буюк Британияда 12 миллион кишини экран қаршисига «михлаган».

    Шаҳзода Гарри ва рафиқаси Марклнинг интервьюси шов-шувга айланиб, айни пайтда бутун дунёда муҳокама қилинмоқда. Meduza ушбу муҳокамаларнинг тафсилотларини тақдим этди.

    Фото: AFP

    Фото: AFP

    Гарри ва Меган нималар ҳақида гапирган эди?

    Шаҳзода Гарри ва Меган Маркл расмий тўй маросимидан уч кун олдин яширинча турмуш қурган. Қироллик оиласининг баъзи аъзолари жуфтликнинг биринчи фазанди Арчининг танаси қорамағиз бўлишидан хавотирланган (бу айнан ким эканлиги номаълум, аммо қиролича Елизавета II ёки унинг эри шаҳзода Филипп эмас). Болага шаҳзода унвони берилмаган. Британия ОАВ бу масалада изоҳ сўраб, Меганни таъқиб қилган, аммо қироллик оиласи уни жамоатчилик олдида тилини тийиб юришга мажбур қилган. Меган ўз жонига қасд қилиш ҳақидаги хаёлларгача борган.

    Меган ва Гарри қироллик оиласидан ёрдам сўраганида, улар ёрдам бермаган. Жуфтликнинг қироллик ваколатларидан воз кечиши Гаррининг отаси шаҳзода Чарльз билан зиддиятга боришига ва акаси шаҳзода Уильямдан узоқлашишига сабаб бўлган. Қироллик оиласи Гарри ва Меганни молиявий таъминлашни тўхтатган, шунинг учун улар Netflix ва Spotify билан шартнома тузган. Уларнинг ёзда туғиладиган иккинчи фарзанди қиз бўлиши кутилмоқда.

    Интервьюга жамоатчилик қандай муносаб билдирди?

    Британиялик тарихчи Роберт Лэйси Гарри ва Меганнинг интервьюсини «бахтсиз оила ҳақида асл манбадан олинган ҳикоя» деб атади. Қироллик оиласи биографи Пенни Жунор интервьюни қўл гранатасига ўхшатди, BBC мухбири Жонни Даймонд эса уни Британия монархиясига пичоқ уришга қиёслади. CNN агентлиги 1995 йилда малика Диана шаҳзода Чарльз билан ажрашуви ҳақида айтган гапларидан бери қироллик оиласи энг жиддий инқирозга дуч келишини айтди. Монархияни тугатиш тарафдори бўлган Republic ҳаракати эса бу қирол Эдвард VIII 1936 йилда Уоллис Симпсонга уйланиш учун тахтдан воз кечганидан кейинги энг катта инқироз бўлади, деб ҳисобламоқда. Интервьюни ҳатто Россия Ташқи ишлар вазирлигининг расмий вакили Мария Захарова шарҳлаб, буни «саҳна безакларининг қулаб тушиши» деб атади.

    Гарри ва Меган томонидан кўтарилган асосий муаммо Ғарб ОАВ томонидан ирқчилик деб ҳисобланмоқда. Британия нашрлари Арчининг танаси рангидан қироллик оиласи аъзоларининг қайси бири хавотирга тушганини очиқлашни талаб қилди ва оила аъзоларининг камлиги, демак гумонланувчилар ҳам унчалик кўп эмаслигини таъкидлади: Гаррининг отаси шаҳзода Чарльз ва унинг рафиқаси Камилла, шунингдек, Гаррининг акаси шаҳзода Уильям ва унинг рафиқаси Кейт Миддлтон. Шаҳзода Чарльзни аллақачон ирқчиликда гумон қилишди; унинг таржимаи ҳолини ёзувчи Жонатан Димблби эса бунга ишониш қийинлигини айтди.

    Букингем саройи қандай муносабат билдирди?

    Интервью эълон қилинганидан бир ярим кун ўтгач, Британия қироллик оиласи унга нисбатан баёнот эълон қилди. «Ўтган бир неча йил Гарри ва Меган учун қанчалик оғир кечганини эшитиб, бутун оила уларга ачинди. Кўтарилган муаммолар, айниқса, ирқий масалалар бизни ташвишга солмоқда. Баъзи хотиралар аслидан фарқ қилиши мумкин бўлса-да, улар ўта жиддий қабул қилинади ва уларни қироллик оиласи алоҳида кўриб чиқади», — дейилади баёнотда. Унда таъкидланишича, шаҳзода Гарри, унинг рафиқаси Меган ва уларнинг ўғли Арчи «ҳар доим қироллик оиласининг севимли аъзолари бўлиб қолади».

    Daily Mail нашрининг ёзишича, саройдагилар интервьюдан «ҳафсаласи пир бўлган ва даҳшатга тушган», аммо муросали баёнот тайёрлаган. Бироқ қиролича уни имзолашдан олдин шаҳзода Чарльз ва шаҳзода Уильям билан биргаликда ўйлаб кўриш ва музокара олиб бориш учун бир оз вақт кераклигини айтган (уларнинг биринчиси умидсизликка тушган, иккинчиси жуда ғазабланган, деб ёзган The Sun). Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон интервьюга изоҳ беришдан бош тортди.

    Опра Уинфрининг ўзи қандай фикрда?

    Опра Уинфри CBS телеканалидаги «This Morning» кўрсатувида интервьюдан олган таассуротлари билан бўлишди. Хусусан, телебошловчи нима учун Гарри ва Меган интервью беришга қарор қилгани ҳақида фирк билдирди: жуфтликнинг фикрича, қироллик оиласи доим улар ҳақида ёлғон хабар тарқатиб келган ва улар бундан чарчаган. Айни пайтда америкалик журналистлар Опрани профессионаллиги учун мақтамоқда.

    Кимлар жуфтликнинг тарафини олди?

    Шаҳзода Гаррига дўстона муносабатда бўладиган АҚШ президенти Жо Байден шахсий қийинчиликлар ҳақида очиқчасига гапириш учун Гарридаги сингари жасорат кераклигини таъкидлади. Собиқ давлат котиби ва АҚШ президентлигига собиқ номзод Ҳиллари Клинтон суҳбатни «юракни эзувчи» деб атади. Сассекс герцогинясининг дўсти, теннисчи Серена Уильямс «олди-қочди журналистика»ни қоралашга чақирди. Буюк Британиянинг Лейбористлар партияси депутати Кейт Грин ирқчилик айбловлари бўйича тергов ўтказилишини талаб қилди. Жо Байденнинг инаугурациясида сўзга чиққан америкалик шоира Аманда Горман, шунингдек, британиялик аёллар ҳуқуқлари фаоли Шола Мос-Шогбамима ҳам Меган Марклни қўллаб-қувватлади.

    Интервью кимларнинг танқидига учради?

    Меган Марклни анчадан бери танқид қилиб келаётган «Good Morning Britain» шоусининг бошловчиси Пирс Морган Марклнинг ҳатто об-ҳаво ҳақидаги сўзларига ҳам ишонмаслигини айтди. «Good Morning Britain»да интервью муҳокама қилинар экан, Морганнинг шериги унинг Меганга бўлган муносабатини «шайтонга хос» деб атаган пайт бошловчи ғазабланиб, студиядан чиқиб кетди. Daily Mail газетаси ўз муқовасидан «Улар нима қилиб қўйди?» сарлавҳаси остида Гарри ва Меганнинг фотосуратини чиқарди. Нашрда айтилишича, эр-хотиннинг бойлиги 45 миллион доллардан ошади ва уларнинг ўғли Арчига туғилган пайтида шаҳзода унвони берилмаган.

    The Sun газетаси Меган ҳеч қачон Буюк Британияга қайтмаслиги мумкин деб ёзган ва «Megxile» ( инглизчада Meghan — Меган ва exile — сургун сўзларининг қисқартмаси) сўзини ишлатган. 400 дан ортиқ инглиз ОАВ ходимларини бирлаштирган Муҳаррирлар жамияти ОАВга нисбатан қўйилган герцогиняга тарафкашлик қилиш ҳақидаги айбловларни рад этди. Борис Жонсон ҳукумати вазири, Консерватив партия аъзоси Зак Голдсмит Гаррига «оиласини шарманда қилгани» учун танбеҳ берди ва «Меган ҳар доим хоҳлаган нарсасини олади», деб қўшимча қилди.

    Аввалроқ Британия қироллик оиласининг хизматчилари шаҳзода Гаррининг рафиқаси Меган Марклни тазйиқ ўтказиш ва таҳқирлашда айблаган эди. Унга жавобан Маркл бундай «ҳужум»дан «хафа бўлганини» маълум қилган.

    Мавзуга доир: Шаҳзода Гарри ҳарбий унвонларидан маҳрум қилинади. У ва унинг рафиқаси Меган Маркл Британия қироллик оиласига қайтмаслигини маълум қилди

    10.03.2021, 22:36   Изоҳ (0)   47595
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Россия ҳукумати Twitter’нинг ишлаш тезлигини пасайтирди ва унинг блокланишини ҳам истисно қилмади

    10.03.2021, 20:35

    Хитойлик олимлар 2100 йилга келиб ёз фасли давомли, қиш эса қисқа бўлишини маълум қилди

    10.03.2021, 17:22

    Франция биринчи марта коинотда ҳарбий машғулотлар ўтказишни бошлади

    10.03.2021, 16:57

    Россия ва Хитой Ой станциясини қуришда ҳамкорлик қилишга келишиб олди

    10.03.2021, 14:59

    Британия қироллик оиласи Меган Марклнинг ирқчилик масаласи ҳақидаги баёнотини ўрганиб чиқишга ваъда берди

    10.03.2021, 11:13

    Рус рулеткасига қиёсланган «Спутник V», Хитойда жорий қилинган вакцина паспортлари, коронавирусга қарши курашда ёрдам берадиган суперкомпьютер. Коронахабарлар

    10.03.2021, 10:43
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    UNICEF: Ғазода ҳар учинчи одам кунларни очлик билан ўтказади, болалар эса ҳалок бўлиш хавфи остида

    Дунё | 3 август, 12:09

    Болалар ертўлада яширилган: Тошкентда ноқонуний диний таълим берилган хонадонлар аниқланди (видео)

    Ўзбекистон | 3 август, 11:42

    Россия Покровскни қуршаб олишга уринмоқда – Британия разведкаси

    Дунё | 3 август, 11:30

    Путин полицияга банк ҳисобларини суд қарорисиз музлатиш ваколатини берди 

    Дунё | 3 август, 10:55

    Тошкентдаги Mangal fest’да бир гуруҳ кишилар ўзаро дўппослашди

    Ўзбекистон | 3 август, 10:35

    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим

    Реклама | 3 август, 10:30

    Сирдарёда ёнғин ва портлаш хавфи сабаб 4 та заправка вақтинча ёпилди

    Ўзбекистон | 3 август, 09:48

    Андижонда ўқитувчилар мактабни таъмирлашга жалб қилингани назоратга олинди

    Ўзбекистон | 3 август, 08:42
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.