• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Рус рулеткасига қиёсланган «Спутник V», Хитойда жорий қилинган вакцина паспортлари, коронавирусга қарши курашда ёрдам берадиган суперкомпьютер. Коронахабарлар

    Ўтган бир кеча-кундузда дунёда юз берган коронавирусга боғлиқ энг муҳим янгиликлар — «Дарё» коронадайжестида.

    Fugaku суперкомпьютери

    Fugaku суперкомпьютери
    Фото: EPA

    «Спутник V» яратувчилари вакцинани рус рулеткасига қиёслаган Европа дори воситалари агентлиги раҳбаридан узр талаб қилди

    Россиянинг коронавирусга қарши «Спутник V» вакцинаси ишлаб чиқувчилари Европа дори воситалари агентлиги (EMA) бошқарув раиси Криста Виртумер-Хохедан узр сўрашни талаб қилди.

    «Биз ‘Спутник V’ни бевосита маъқуллаётган Евроиттифоқ мамлакатлари ҳақида салбий изоҳлар бергани учун Криста Виртумер-Хохедан омма олдида узр сўрашни талаб қиламиз. Унинг изоҳлари EMA вакцинага нисбатан бошлаган экспертиза жараёнига эҳтимолий сиёсий аралашув ҳақида жиддий саволларни келтириб чиқаради», — дейилади «Спутник V»нинг Twitter’даги расмий саҳифасида.

    Таъкидланишича, EMA коронавирусга қарши бошқа ҳеч қайси вакцина ҳақида бундай баёнотлар бермаган. «Спутник V» яратувчилари фикрича, бундай изоҳлар агентлик ва унинг экспертизасига нисбатан ишончга путур етказади.

    Криста Виртумер-Хохе, шунингдек, Австрия соғлиқни сақлаш ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги бўйича агентлиги раиси ҳам ҳисобланади. 8 март куни Австриянинг ORF телеканали эфирида унга Австрия EMA рухсат беришидан аввал «Спутник V»ни қўллашга рухсат бериши керакми-йўқми, деб савол беришганида, Виртумер-Хохе бундай қилмасликни тавсия қилиб, вакцина ҳақида маълумотлар етарлича эмаслигини пеш қилди. «Бу нимаси биландир русрулеткасини эслатади», — деди у.

    Рус рулеткаси — бир ёки бир неча киши тўппончани битта патрон билан ўқлаб, револвер барабанини таваккалига айлантирадиган ва тўппончани бошга тираб, тепкини босадиган вазият.

    Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков Криста Виртумер-Хохенинг баёнотини «энг камида нотўғри» деб атади. «‘Спутник V’ дунёдаги энг оммабоп вакциналардан бири эканлиги ва дунёда энг кўп ишонч билдирилаётган вакцина эканлиги борасида ҳозир ҳеч кимда шубҳа бўлмаслиги керак… Ушбу вакцинага бўлган талаб, кўплаб мамлакатларда ушбу дори билан олиб борилаётган эмлаш жараёнлари бу вакцинанинг талабгирлигини ва оммабоплигини кўрсатади», — деди у журналистлар билан суҳбатда.

    Европа дори воситалари агентлиги «Спутник V» вакцинасини экспертиза қилишни 4 март куни бошлади. Евроиттифоқдаги икки мамлакат — Венгрия ва Словакия аллақачон бу доридан фойдаланишни маъқуллаган. Бундан ташқари, вакцина яна 44 та мамлакатда маъқулланган.

    Хитойда чет элга чиқиш учун вакцина паспортлари жорий қилинди

    Хитойда халқаро саёҳатлар учун электрон саломатлик сертификатларини бериш дастури бошланди. Сертификатни WeChat ижтимоий тармоғидаги мини-дастур орқали расмийлаштириш мумкин, ҳозирча буни фақат Хитой фуқаролари шахсни тасдиқловчи гувоҳномалар асосида қила олиши мумкин.

    Сертификатда исм-шариф, миллат, паспорт рақами, ПЗР-тест ва IgG антитаналар тести натижалари, тадқиқот ўтказилган сан ава жой кўрсатилади. Шунингдек, ҳужжатга COVID-19’га қарши вакцинация статуси: вакцинанинг номи, тури ва ишлаб чиқарувчиси, эмлаш санаси ва олинган дозаси киритилади. Ҳар бир сертификатнинг алоҳида QR-коди бўлиб, уни турли мамлакатлар идоралари маълумотни текшириш учун сканерлаши мумкин бўлади. Ҳужжатни телефон экранида ҳам, қоғозга чиқариб олинган ҳолатда ҳам кўрсатиш мумкин.

    Хитой Ташқи ишлар вазирлиги фикрича, кўпроқ мамлакатлар саломатлик сертификатларини ўзаро тан олишга келишиб олганида, ҳужжатнинг Хитойга хос версияси хавфсиз ва тартибли сафарларга кўмаклашишда муҳим рол ўйнайди ва Хитой фуқароларига дунё бўйлаб саёҳат қилиш учун кафолат беради.

    Айни вақтда Хитой ТИВ сертификат бошқа мамлакатдан қайтиб келгандан кейин Хитойда карантинни ўтамаслик учун имкон бериш-бермаслигига аниқлик киритмади. Шунингдек, бу сертификат бошқа мамлакатлар томонидан қабул қилиниш-қилинмаслиги ҳам номаълум.

    Энг тезкор суперкомпьютер коронавирусга қарши курашда ёрдам беради

    Японияда жойлашган дунёдаги энг тезкор суперкомпьютер тўла қувват билан ишга туширилди. Энди ундан иқлим ўзгаришига қарши курашдан бошлаб, янги дориларни кашф қилишгача бўлган лойиҳаларда фойдаланиш мумкин.

    Япониянинг Рикен илмий-тадқиқот институтида жойлашган Fugaku суперкомпьютерини қуриш 2014 йилда бошланган, қурилма мамлакат юқори самарали ҳисоблаш инфратузилмасининг бўлғуси таянчига айланиши керак.

    Fugaku’нинг 432 та устунини етказиб бериш 2020 йил майида ниҳоясига етган, ўшандан буён тизим, асосан, COVID-19 пандемиясига қарши курашга қаратилган тадқиқотларни тезлаштириш бўйича лойиҳалар доирасида синалишда давом этмоқда. Япония Информатика ва технологиялар бўйича тадқиқот ташкилоти (RIST) 74 та тадқиқот лойиҳасини танлаб олган бўлиб, улар келаси ойдан амалга оширила бошлайди.

    «Fugaku ўта унумли компьютери тўлиқ кўламда ишлашни бошлади. Инсоният томонидан яратилган энг кучли ‘ташқи мия’ билимларимизни кенгайтиришда ёрдам беришини, ҳам вақт, ҳам макондаги материя асосларини чуқурроқ тушуниб олиш имконини беришини, ҳаётни, жамиятни ва саноатни тузилмавий ва функционал таҳлил қилишни яхшилашини, янада аниқроқ прогнозлар қилиш ва ҳатто, инсониятнинг номаълум келажагини лойиҳалаштириш имконини беришини сабрсизлик билан кутмоқдамиз», — деди олимлар.

    Қурилма юқори сифатли симуляциялар ўтказиш, давомий ишлаш ва катта кўламли симуляциялар учун мўлжалланган. Унинг самарадорлиги бошқа суперкомпьютерлардан юз карра юқорироқ.

    Мавзуга доир:

    • Коронавирусга қарши чекловлар қайси мамлакатларда кучайтирилиб, қайсиларида юмшатилди? Коронахабарлар
    • Коронавирусга қарши эмланган Далай-лама, аёллар ҳуқуқларига салбий таъсир кўрсатган пандемия, Австрия ҳамда Германиядаги намойишлар ва бошқа коронахабарлар
    • Қўлида Путиннинг портрети билан эмланган аргентиналик мер, 17 та вакцинани синаётган Хитой, умуммиллий эпидемия режимини 3 ойга узайтирган Германия ва бошқа коронахабарлар

    10.03.2021, 10:43   Изоҳ (0)   10712
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Грета Тунберг АҚШ президентининг иқлим инқирозига оид ҳаракатларини танқид қилди

    10.03.2021, 07:53

    Бразилиянинг собиқ президентига қўйилган коррупция айбловлари бекор қилинди

    10.03.2021, 07:21

    Арманистон парламент биноси олдида намойишчилар ҳамда полиция ўртасида тўқнашувлар кузатилди

    09.03.2021, 22:36

    Елизавета II набирасининг интервьюсига баҳо бериш учун бироз вақт кераклигини айтди

    09.03.2021, 20:38

    Арманистон мамлакатдаги ЮНИСЕФ вакилининг фаолиятини тўхтатди

    09.03.2021, 19:15

    АҚШ Россия ва Хитойнинг коинотдаги имкониятлари юзасидан хавотир билдирди

    09.03.2021, 18:36
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.