Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов 5 март куни Туркиянинг янги тайинланган элчиси Олган Бекарни қабул қилди, деб хабар бермоқда ТИВ матбуот хизмати.
Хабарда айтилишича, вазир ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилиб, элчини мазкур тайинлов билан табриклади ва унга Ўзбекистон билан Туркия ўртасидаги кўп қиррали ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни мустаҳкамлашда муваффақиятлар тилади.
Шунингдек, Туркия ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўғлининг Ўзбекистонга бўлажак ташрифини ташкил этиш бўйича фикр алмашилди.
Туркиянинг 2019 йилнинг январида тайинланган аввалги элчиси Меҳмет Сурейя Эр ўз миссиясини 2021 йилнинг февралида якунлаганди.
Мавзуга доир: Туркия ташқи ишлар вазири Ўзбекистонга ташриф буюради
Изоҳ (0)