«Манчестер Юнайтед» Англия чемпионати 29-тури доирасида «Кристал Пэлас»га қарши кечган 3 март кунги ўйинда дуранг қайд этди (0:0).
Оле-Гуннар Сульшер қўл остидаги жамоа Премьер Лига 2020/21 йилги мавсумида олти марта (лигада энг кўп) нурсиз дуранг қайд этди.
Бу орқали «Манчестер Юнайтед» клуб рекордини такрорлади. Жамоа 2004/05 ва 2016/17 йилги мавсумларда ҳам чемпионатда олтита дуранг қайд этганди.
Таъкидлаш жоиз, манкунианлар барча мусобақалар доирасида кетма-кет уч ўйиндан бери 0:0 ҳисобини қайд этмоқда. Аввалроқ жамоа «Челси» (АПЛ) ва «Реал Сосьедад» (Европа Лигаси) билан нурсиз дуранг ўйганди.
Шу билан бирга «Манчестер Юнайтед» мавсум бошидан бери кетма-кет 14 та сафар ўйинида ютқазмади. Бунақаси лига тарихида бешинчи марта кузатилди. Ундан аввал «Лидс» (1973/74), «Ливерпуль» (1987/88) ва «Арсенал» (2001/02 ва 2003/04) ушбу натижага эришганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)