• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Ҳужумчилар ҳам ҳавас қилади: дунёнинг энг қиммат марказий ҳимоячилари

    Жорий 2020/21 йилги мавсум замонавий футболда марказий ҳимоячининг ўрни ниҳоятда беқиёс эканлигини кўрсатди. Ушбу мавсум давомида манаман деган гранд жамоалар ҳимоядаги муаммоларга дуч келди ва ҳамон бу муаммолардан азият чекмоқда. Баъзи клубларда жароҳат олган ҳимоячилар кўп бўлса, бошқаларида шунчаки бу позицияда юқори даражадаги ўйинчилар йўқ. Мавсум якунида ҳужумчилар учун бўлгани каби, мудофаа вакиллари учун ҳам шиддатли кураш кечиши аниқ. FootballHD нашри Transfermarkt портали маълумотларига кўра дунёнинг айни дамдаги энг қиммат марказий ҳимоячилари ҳақида материал тайёрлади. Қуйида ушбу мақола ўзбек тилида тақдим этилади.

    Давид Алаба — 55 миллион евро

    Фото: FootBoom

    Фото: FootBoom

    Алаба юқори даражали ҳимоячи шу сабабли «Бавария» унинг шартномани узайтирмоқчи эмаслигидан афсусда. Аммо ушбу мавсумда австриялик Мюнхен клубининг бутун бошли ҳимояси сингари ўзини яхши томондан кўрсата олмаяпти. Жорий 2020/21 йилги мавсум «рекордмейстер» Бундеслигада 31 та гол ўтказиб юборишга улгурди — бу деярли аввалги икки мавсумдаги билан бир хил натижадир. Балки вазиятнинг ўзгариши футболчига яхши томондан таъсир кўрсатар. «Бавария» билан Алаба барча совринларни қўлга киритди ва эҳтимол, у иштиёқни йўқотгандир. Агар миш-мишларга ишонилса, ҳимоячи янги мавсумда муваффақиятларини «Реал» билан бирга такрорлашга ҳаракат қилиб кўради.

    Калиду Кулибали — 60 миллион евро

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Кулибали «Наполи»нинг асосий активи ҳисобланади. Неаполликлар мана бир неча йилдирки, ҳимоячини ўз сафига қўшиб олишни хоҳлаган бошқа клубларнинг ҳамлаларини қайтариш билан шуғулланмоқда. Айниқса «Манчестер Сити» сенегаллик учун жиддий курашга кирганди, аммо футболчи якунда барибир Неаполда қолди. Клуб футболчини яна қанча вақт ушлаб тура олади, мана шу ҳамон катта саволлигича қолмоқда. Кулибалининг эса ёши ўтиб бормоқда (ҳозир 29 ёшда), «Наполи» эса нуфузли совринлар учун курашишга қодир жамоага ўхшамаяпти. Сенегалликнинг ёзда Неаполни тарк этиши кутилмоқда. Футболчининг шартномаси эса 2023 йилнинг ёзигача амал қилади.

    Аймерик Ляпорт — 60 миллион евро

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Ляпорт бир муддат «Манчестер Сити» тарихидаги энг қиммат ҳимоячи бўлиб турган. 2018 йилнинг январь ойида «шаҳарликлар» футболчининг трансфери учун 65 миллион евро тўлаганди. Аммо Аймерикни «Сити»нинг энг муваффақиятли марказий ҳимоячиси деб аташ бироз қийинроқ. 2018/19 йилги мавсумда франциялик Хосеп Гвардиола жамоасининг асосий ҳимоячиси эди. Аммо у 2019/20 йилги мавсумнинг катта қисмини тиззасидан олган жароҳати туфайли ўтказиб юборди. Ҳозирги мавсумда эса деярли ўйнамаяпти. Бир томондан, «шаҳарликлар» Рубен Диаш билан шартнома имзолади, у эса дарҳол асосий ҳимоячига айланди. Бошқа томондан, кутилмаганда Жон Стоунз ажойиб ўйин кўрсата бошлади. Айнан шу икки ҳимоячи ҳозирда Гвардиола жамоасининг муваффақиятларида катта ўрин тутмоқда. Ляпортга эса шунчаки майдонда жой етмаяпти.

    Рубен Диаш — 60 миллион евро

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    «Манчестер Сити» бир неча йил давомида малакали ҳимоячиларни ахтариш билан шуғулланди. Бу вақт ичида «Etihad»дан миллионлаб евро учиб кетди. Ниҳоят, «шаҳарликлар» излаган футболчисини топишга муваффақ бўлди. 2020 йилнинг сентябрь ойида инглиз клуби «Бенфика»дан Рубен Диашни 68 миллион еврога сотиб олди. Бу сафар олдингиларидан фарқли ўлароқ «Сити» адашмади. Португалиялик ҳозирда «Сити» ғалабали сериясининг муҳим элементи бўлиб, барча мусобақаларда жами 19 та учрашув ўтказди. Диаш ва Стоунз жуфтлиги нафақат Англияда, балки бутун Европада ҳам энг яхшиларидан бўлиб турибди. Айнан ҳимоя чизиғининг кучайиши билан «Манчестер Сити» АПЛ ва Чемпионлар Лигасида ғолиб бўлиш учун асосий даъвогарга айланди.

    Даё Упамекано — 60 миллион евро

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    Упамекано Европанинг энг иқтидорли ҳимоячиларидан бири ҳисобланади. Йигитча атиги 22 ёшда, аммо у аллақачон «Лейпциг»нинг асосий футболчиси бўлиб, Чемпионлар Лигасида ўйнамоқда. Шунингдек, Бундеслигада чемпионлик учун ўзининг бўлажака жамоаси «Бавария» билан курашни давом эттирмоқда. Футболчи мавсум охирида айнан Мюнхен клубига кўчиб ўтади. Французга Англия клубларидан жиддий қизиқишлар бўлганди, аммо у Германияни тарк этмасликка қарор қилди. «Бавария»га Упамеканонинг трансфери нисбатан арзонроқ тушди. Ҳозирги шароитда юқори даражали марказий ҳимоячи учун 42,5 миллион евро унчалик катта пул эмас. «Рекордмейстер» Алабанинг кетишидан қаттиқ ташвишдалиги рост, аммо клуб австрияликнинг ўрнини жуда яхши кадр билан ёпди деб бемалол айтиш мумкин.

    Хосе Хименес — 65 миллион евро

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    Хименес «Атлетико»нинг энг муҳим ўйинчиларидан биридир. Гарчи уни кўп ҳолларда жароҳатлар қийнаса ҳам, у асосий таркиб футболчиси мақомини йўқотмайди. Яна бир жиҳат ҳам борки, уругвайлик ҳимоячилар ҳужумчиларга қараганда кўпроқ қадрланадиган жамоада тўп суради. Хименес «Атлетико»га қўлидан келганича ёрдам беради ва унинг ҳаракатлар бесамар кетмаяпти. Диего Симеоне қадрлайдиган футболчига бошқа клублар ҳам доимий равишда кўз тикиб туради. 2019/20 йилги мавсум сўнггида «Челси» унга жиддий қизиқиш билдирган эди, аммо «матрасчилар» уни яқин орада ҳеч қаерга қўйиб юборишмаса керак. Мадрид клуби ҳамшаҳарларидан фарқли ўлароқ қимматбаҳо ва ноёб кадрларни шунчаки кимгадир бериб юбормайди.

    Рафаэл Варан — 70 миллион евро

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Вараннинг профессионал ва юқори даражали ўйинчи эканига ҳеч ким шубҳа қилмайди. Аммо сўнгги пайтларда у ўз имкониятларидан пастроқ даражада ўйин кўрсатмоқда. Ҳаммаси ўтган мавсумда, «Манчестер Сити»га қарши Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичида бошланди ва бу ҳамон давом этмоқда. Француз мунтазам равишда хатоларга йўл қўймоқда ва энг ёмони, уни қўллаб-қувватлайдиган ҳеч ким йўқ. Варан Серхио Рамос билан биргаликда барқарор ва хотиржамроқ ўйнайди, аммо испаниялик йўқ пайтларда, албатта, нимадир содир бўлади. Эҳтимол, Варан сардор (Рамос) бўлмаганида «Реал»нинг етакчи ҳимоячиси бўлиш босимига дош бера олмаётгандир. Аммо футболчининг мақоми, қўлга киритган совринлари сони ва трансфер нархи ҳисобга олинса, бундай дейиш бироз эриш туюлиши ҳам мумкин.

    Маркиньос — 70 миллион евро

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Тиаго Сильва жамоадан кетганидан сўнг ПСЖ ҳимояси учун жавобгарлик Маркиньосга юклатилди. Франция клуби сардори нафақат асосий ишини бажаради, балки вақти-вақти билан голлар ҳам уриб туради. ПСЖ ва Маркиньос бир-бирига жуда мос келади. Парижда ўтказган 7,5 йил давомида бразилиялик жамоанинг ҳақиқий етакчисига айланди ва сардорлик боғичига етиб келди. Эҳтимол, Маркиньос фаолиятини айнан ПСЖда тугаца керак. Айни пайтда эса ҳимоячини Париждан ташқарида тасаввур қилиш қийин. Футболчи ўзини яхши ҳис қиладиган клубнинг етакчисидир ва шу сабабли томонларга узоқ ва самарали ҳамкорлик кафолатланган.

    Маттейс де Лигт — 75 млн евро

    Фото: Goal

    Фото: Goal

    Кўпчилик «Ювентус» 2019 йилнинг ёзида де Лигт учун «Аякс»га 85 миллион евро тўлаганида ҳайратга тушганди. Бунинг устига футболчининг ўзи ҳам янги жамоада дарҳол ўйнаб кета олмади. Бироқ ёш ҳимоячи босимни енгиб, Турин клубининг асосий таркиб ўйинчисига айланишга муваффақ бўлди. Де Лигт атиги 21 ёшда, аммо у аллақачон улкан тажриба орттиришга муваффақ бўлган. Маттейс бунгача «Аякс» сардори бўлган ва Нидерландия терма жамоаси сафида 21 та учрашувда майдонга тушган. Аммо де Лигт дунёнинг энг қиммат ҳимоячиларидан бири мақомида бўлишига қарамай ўрганиши керак бўлган нарсалари ҳали кўплигини тушунади ва ўзини камтарона тутади.

    Виржил ван Дейк — 80 миллион евро

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    Қизиғи, ушбу рўйхатнинг дастлабки икки поғонасини Нидерландия терма жамоаси футболчилари эгаллади. Ван Дейк ҳозирда дунёнинг энг қиммат ҳимоячиси бўлиб турибди. Бунга ҳатто мавсум бошида олган жиддий жароҳати ҳам таъсир ўтказа олмади. Аммо ҳимоячининг жароҳати «Ливерпуль»нинг ўйинларига жиддий таъсир кўрсатмоқда. Ҳозирда «қизиллар» нафақат АПЛда ғолиб бўлиш имкониятидан мосуво бўлмоқда, балки келаси мавсумда Чемпионлар Лигаси йўлланмасидан ҳам қуруқ қолиши мумкин. Айнан ван Дейкнинг жароҳатидан сўнг мерсисайдликлар кетма-кет муаммоларга дуч кела бошлади ва бу чинакамига фалокатга айланди. Бугунги «Ливерпуль» ҳар қандай жамоа учун малакали марказий ҳимоячилар қанчалик муҳимлигини исботлаб турибди.

    Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

    04.03.2021, 22:00   Изоҳ (0)   22516
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Эрлинг Ҳоланд қайси клубга ўтишни истаётгани маълум бўлди

    04.03.2021, 21:02

    ЖЧ—1958 ғолиби Жозе Алтафини: «Криштиану Роналду ҳеч қачон Пеле даражасига ета олмайди»

    04.03.2021, 20:01

    Суперлига 2-тур ўйинларининг бошланиш вақтлари маълум бўлди

    04.03.2021, 19:00

    Дрю Добер UFC 259 мусобақасидаги бўлажак рақиби Ислом Махачевнинг камчилиги нимада эканини айтди

    04.03.2021, 18:05

    Ўзбекистонлик енгилмас боксчи Азизбек Абдуғофуровнинг навбатдаги рақиби ва жанги санаси маълум бўлди

    04.03.2021, 17:15

    «Пахтакор» ва «Насаф» жамоалари ўртасидаги Ўзбекистон Суперкубоги учрашувини ким бошқариши маълум бўлди

    04.03.2021, 16:38
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади

     

    Тавсия этамиз

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
    Audio Icon

    “Қуролли қушчалар”. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган дронлар ҳақида

    5 май, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Суперлига. “Динамо” “Сурхон”ни мағлуб этиб, турнир жадвалида кучли учликка кириб олди

    Спорт | 9 май, 22:35

    АҚШ бюджети тақчиллиги йил бошидан бери 196 млрд долларга кўпайди

    Дунё | 9 май, 22:05

    Францияда икки генерал ҳокимиятни танқид қилгани учун ишдан олинди

    Дунё | 9 май, 21:35

    “Ливерпуль” “Реал”нинг қароридан норози бўлди

    Спорт | 9 май, 21:12

    НАТО Киевга тинчлик шартномасининг бир қисми сифатида аъзоликни ваъда қилмаганини билдирди

    Дунё | 9 май, 20:35

    Суперлига. Водий дербисида “Нефтчи” устун келди

    Спорт | 9 май, 20:21

    Жиззахда ҳаракатланиб кетаётган юк машинаси ёниб кетди

    Ўзбекистон | 9 май, 19:51
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.