Футбол бўйича Англия Премьер Лигасининг 29-туридан ўрин олган учта беллашув 4 март, пайшанба куни бўлиб ўтди.
Турнинг марказий учрашуви «Энфилд»да «Ливерпуль» ҳамда «Челси» ўртасида кечди. Учрашувдаги ягона гол 42-дақиқада Мэйсон Маунтнинг мезбонлар дарвозаси томон йўллаган аниқ зарбасидан урилди.
Ушбу ғалабадан сўнг Томас Тухель шогирдлари 47 очко билан турнир жадвалининг 4-поғонасига кўтарилди. Ўз уйида мағлуб бўлган «Ливерпуль» эса 43 очкоси билан 7-ўринда қайд этилган.
Ушбу турда «Тоттенҳэм» аутсайдер «Фулҳэм» майдонига сафар қилди. Унда «шпорлар» Тосин Адарабиоёнинг 19-дақиқадаги автоголи эвазига ғалаба қозонди.
Мазкур ғалабадан сўнг Жозе Моуриньо бошчилигидаги «Тоттенҳэм» АПЛ мусобақа жадвалида 42 очко билан 8-ўринда, мағлубиятга учраган «Фулҳэм» эса 23 очко билан 18-ўринда бормоқда.
АПЛ
29-тур баҳслари
4 март, пайшанба
«Ливерпуль»—«Челси» 0:1
Гол: 0:1 – 42 Маунт.
«Ливерпуль»: Алиссон, Робертсон, Кабак, Александер-Арнольд, Фабиньо, Жонс (Диогу Ёта, 62), Вейналдум, Мане, Тиаго Алькантара (Милнер, 80), Салоҳ (Окслейд-Чемберлен, 62), Фирмино.
«Челси»: Менди, Жеймс, Кристенсен, Аспиликуэта, Чилуэлл, Маунт (Ковачич, 81), Канте, Зиёш (Пулишич, 66), Жоржиньо, Рюдигер, Вернер (Ҳаверц, 90).
«Фулҳэм»—«Тоттенҳэм» 0:1
Гол: 0:1 – 19, автогол Адарабиоё.
«Тоттенҳэм»: Льорис, Дэвис, Доэрти, Санчес, Алдервейрелд, Ндомбеле (Ламела, 75), Алли (Сиссоко, 67), Бэйл (Лукас Моура, 67), Ҳёйберг, Сон Ҳён Мин, Кейн.
Огоҳлантиришлар: Лукман (39), Бэйл (45), Рид (90).
«Вест Бромвич»—«Эвертон» 0:1
Гол: 0:1 – 65 Ришарлисон.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)