ФИФА рефериси Валентин Коваленко ҳакамлик фаолиятини якунлади. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати маълум қилди.
Эндиликда Коваленко ҳакамлар инструктори сифатида фаолият юритади. ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов собиқ ҳамкасбига ЎФА махсус совринини топширди ва унинг келгусидаги фаолиятига омад тилади.
45 ёшли Коваленко 2002 йилда ФИФА ҳакамига айланганди. У фаолияти давомида Ўзбекистон биринчиликларидан ташқари, халқаро майдонда Осиё Чемпионлар Лигаси, ОФК Кубоги каби мусобақалар, шунингдек, терма жамоалар миқёсида Осиё Кубоги саралаш ва финал босқичи, Жаҳон Чемпионатлари саралаш босқичларида ўйинларни бошқариб борган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)