«Реал» ҳужумчиси Винисиус Жуниор Ла Лига 25-тури доирасида кечган «Реал Сосьедад»га қарши 1 март кунги ўйинда (1:1) майдонга тушди ва жамоасининг ягона голига муаллифлик қилди.
Бу бразилиялик футболчи учун «Реал» сафидаги 100-ўйин бўлди. Бу вақт давомида Винисиус 13 та гол ва 20 та голли узатма амалга оширди.
Винисиус 20 ёш-у 232 кунлигида бу натижага эришди. Фақат икки футболчи ундан ёшроқ вақтида «Реал» сафида 100 та ўйин ўтказишга муваффақ бўлган. Булар: Рауль (19 ёш-у 177 кун) ва Икер Касильяс (20 ёш-у 125 кун).
Винисиус Ла Лига жорий мавсумида 22 та ўйин ў֥тказиб, 3 та гол ва 2 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)