Ўрта вазн тоифасида ҳаракат қилувчи UFC жангчиси Пауло Коста (13-1) дивизион чемпиони Исраэл Адесаняга (20-0) қарши жангдаги мағлубияти сабабини изоҳлади.
Жанг вақтида маст ҳолатда эдим. Балки, бу ичкиликдан кейинги карахтлик ҳолати бўлгандир. Ухлай олмагандим, сабаби оёғимнинг томири тортишиб қолганди. Жанг маҳаллий вақт билан эрталабки тўққизда бўлиб ўтиши керак эди, биз эса соат бешда туришимиз лозим эди.Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг сентябрида бўлиб ўтган жангда Адесаня рақибини иккинчи раундда нокаутга учратганди.Бу менинг хатом эди, ҳеч кимни айбламайман. Мен 24 соат ухламагандим. Хонамда вино бор эди, муаммони у орқали ҳал қилишга уриндим. Аввалига бир стакан ичдим, фойда бермади. Кейин иккинчи стакан ва ҳоказо.
Ўша жангда мен ланж эдим ва фаол ҳаракат қила олмадим. Ҳеч нимани ҳис қилмасдим. Соврин учун курашаётганимни ҳис қилмасдим, жуда хотиржам эдим.
Пауло Коста, UFC жангчиси
Адесаня Тошкент вақти билан 7 март куни ярим оғир вазн чемпиони Ян Блаҳовичга қарши жанг қилади. Коста эса 17 апрелда Роберт Уиттакерга қарши октагонга чиқади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)