Бухоро вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати вилоят ҳокими Ботир Зариповнинг штаби жойлаштирилган ғилдираклар устидаги вагон суратини эълон қилди.

Фото: Бухоро вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

«Айни пайтда мазкур вагон-штаб Олот тумани «Давлатбой» маҳалласига жойлаштирилган. Ботир Зарипов шу ерда яшаб, олотликларнинг муаммоларини ўрганмоқда. Уларни ҳал этиш чораларини кўрмоқда», — дейилади хабарда.

Фото: Бухоро вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

«Онлайн қабуллар билан бошлаб контейнерларгача етиб келдик», — деб ёзади Telegram’даги «Давлетов» канали.

Эслатиб ўтамиз, февраль охирида Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов шаҳарнинг «Бунёдкор» маҳалласига контейнер ўрнатиб, вақтинчалик ўша ерда яшашини маълум қилганди. Кейинроқ йирик контейнер атрофи бетон панжаралар билан ўралгани, ҳовлига фуқароларни қабул қилиш учун шийпон ўрнатилгани маълум бўлган эди.

26 февраль куни давлат раҳбари барча вилоят ҳокимлари ва прокурорларига маҳаллаларда ҳеч бўлмаса бир ой яшаб, муаммоларни «пастдан» ўрганишни таклиф қилганди.