2 март куни «Ёшлар билан 100 кун» лойиҳаси доирасида «Қадрият, урф-одат, анъана, маҳалла ва ёшлар» акцияси ўтказилиши муносабати билан Тошкентдаги айрим кўчалар вақтинча ёпилади. Бу ҳақда Яккасарой тумани ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 2 март куни соат 16:00 да тумандаги 144-сонли умумий ўрта таълим мактабидан Eco house турар жой мажмуаси собиқ (ЙҲХБ биноси)гача «Соғлом ҳаёт сари» югуриш марафони бўлиб ўтади.
Шу сабабли соат 16:00 дан 18:00 гача Муқимий ва Нукус кўчалари «Соғлом ҳаёт сари» югуриш марафон тадбири учун вақтинчалик ёпилади.
Тирбандликларнинг олдини олиш учун ҳайдовчиларга айланма йўллар орқали ҳаракатланиш тавсия этилган.
Изоҳ (0)