• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12725.16
    • RUB158.65
    • EUR14507.95
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ҳафталик дайжест: Оқланмаган девор қиссаси, қишнинг забтига олиши, вакцинали ЙТҲ

    Мана ҳаш-паш дегунча қиш ҳам ниҳоясига етиб қолди. Аммо қаҳрини охирги ҳафтага атаб қўйгани «қишнинг бир куни қолса ҳам қўрқ» деган ўгитни тасдиқлайди. Ўртоқлар, қишнинг илиганига ишониб қолманг, ҳали муддати охирига етмади.

    Бу ҳафта қаттиқ совуқ билан кириб келди. Республика бўйича кучли шамол келиб, ёмғир ёғди. Қамчиқ довонидан қор уриб бергани сабабли фожиа содир бўлди: икки машина ҳандаққа тушиб кетди. Самарқанд ва Қашқадарёни боғловчи Тахтақорача довонида кучли қор ёғгани сабабли автомобиллар ҳаракати тўхтатилди. Тошкент шаҳрида эса даставвал ёмғир, кейин қор ёғиб берди. Ноқулай об-ҳаво шароити сабабли 25 февраль санасидаги Тошкентдан қатнайдиган барча шаҳарлараро автобус қатновлари бекор қилинди. Совуқ ҳаво доимгидек газ қуйиш шохобчаларини ҳам бўғиб қўйди: газ қуйиш вақтига чеклов ўрнатилди.

    Фото: ФВВ матбуот хизмати

    Фото: ФВВ матбуот хизмати

    Январь ойи охири ва февраль ойи ўрталарида кузатилган аномал иссиқ об-ҳаво мевали дарахтларнинг эрта гуллашига сабаб бўлди. Бироқ об-ҳаво кескин совиб, қор ёғиши туфайли мевали дарахтлар куртаклари ва гуллари хавф остида қолди. Бу мева ҳосилига салбий таъсир кўрсатиши ҳисоблаб чиқилди. Боғбонлар гилос, ўрик, узум ва бодом ҳосилидаги йўқотишларни 30 фоиздан 80 фоизгача баҳоламоқда. Бу уларнинг нархига ҳам таъсир қилиши мумкин.

    Telegram-каналларда машинасининг тасмасини алмаштиргунича қулоғи музлаб қолган қозоғистонлик ҳайдовчининг видеоси тарқалди. Дарҳақиқат, шимолдаги қўшниларимиз совуқдан янада қаттиқ азият чекди. Бизда эса доимгидек электр ва газ узилишлари юз берди, аммо одамлар ўрганиб кетгани учунми ёки «қиш охирлаб қолди-ку», дедими – ҳарқалай бу гал кўчага чиқишлар кузатилмади.

    * * *

    Ҳафта бошидаёқ Тошкентда коронавирус вакцинасини ташишга мўлжалланган махсус автомобиллар авария содир қилди. Олдиндаги Changan минивени кескин тормозланиши билан орқадагилар ҳам кескин тормозланган ва оқибатда бир-бирига урилиб кетган.

    Фото: ИИВ ЙҲХББ матбуот хизмати

    Фото: ИИВ ЙҲХББ матбуот хизмати

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизматининг ёзишича, 23 февраль куни ЮНИСЕФ томонидан Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати учун 17 та музлаткичли юк машинаси ва 206 та минивен Changan автомобиллари топширилган. Машиналарнинг умумий қиймати 2 миллион долларни ташкил этади. Ушбу маблағ Вакциналар ва иммунизация бўйича глобал альянси (GAVI) томонидан соғлиқни сақлаш тизимини мукаммаллаштириш доирасида ажратилган.

    Коронавирусга қарши эмлаш кетаётган бўлса-ю, эмлангингиз келмаса, нима бўлади? Бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаевнинг айтишича, ҳеч нима бўлмайди. Ўзбекистонда COVID-19 га қарши эмланишдан бош тортганларга ҳеч қандай чора кўрилмайди. Дарвоқе, Ўзбекистон аҳолини коронавирусга қарши оммавий эмлашда икки хил — Россиянинг Спутник V ҳамда хитой—ўзбек ҳамкорлигидаги ZF-UZ-Vac2001 вакциналаридан фойдаланишни режалаштирмоқда.

    * * *

    Тошкент вилоятида 2025 йилда бўлиб ўтадиган Осиё ўйинлари учун Олимпия шаҳарчаси қурилади. Бундай нуфузли мусобақага тайёргарлик ишлари бугундан бошланади.

    Тошкент вилоятининг Қибрай туманида, «Тошкент-Шарқий» аэродроми яқинида 155 гектарлик боғ барпо этилади. Уни ишлаб чиқишда дунё мегаполисларидаги машҳур паркларнинг ландшафти, қулайликлари ўрганилган. Бу боғ фақат дарахтзор, бута ва гуллардан иборат ўзига хос дендропарк бўлиши кўзда тутилган. Бу пойтахт экологиясига катта таъсир кўрсатадиган, аҳоли ва меҳмонлар сайр қиладиган «яшил ҳудуд» бўлади. Мазкур боғнинг ёнида Олимпия шаҳарчаси қурилиши режалаштирилмоқда.

    Маълумки, Осиё Олимпия кенгашининг қарорига кўра, 2025 йилда ёшлар ўртасидаги Осиё ўйинлари Тошкентда ўтказилади. Унда қитъадаги 45 та мамлакат ёшлари 20 га яқин спорт тури бўйича беллашади.

    Чирчиқ дарёсининг 5 километрдан зиёд қисмида қирғоқларни тартибга келтириб, эшкак эшиш бўйича мусобақалар учун зарур шароит яратилади. Қибрай туманининг ушбу ҳудудида 2 та университет, шифохона, экспо, савдо ва кўнгилочар марказ бинолари жойлаштирилиши назарда тутилмоқда.

    * * *

    Ўтган ҳафта президент Наманганга борганида ночор маҳаллалардан бирига кириб, оқланмаган ва нураб қолган деворни кўрсатиб Наманган масъулларига танбеҳ берган эди. Ҳаммаси шу оқланмаган девордан бошланди. Шундан кейин Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов шу маҳаллага кўчиб келиб ободонлаштиришини эълон қилди.

    Фото: Telegram

    Фото: Telegram

    Наманган ҳокими бу ҳафта ростдан ҳам шу маҳаллага келиб ўрнашиши аниқ бўлди. Унга тез фурсатда контейнердан уй қурилди. 3 сотих майдонни эгаллаган уй маҳалла профилактика инспекторининг хизмат уйи қаршисида жойлашди. Бу ерда 12 метрли контейнер ва фуқаролар қабули учун мўлжалланган ихчам шийпон ўрнатилган. Ҳоким бу шийпончада фуқароларни қабул қилади. Қизиқувчан блогерлар бу вақтинчалик контейнер-уйга қанча маблағ кетганини ҳисоблашга ҳам уриниб кўрди.

    Дайжестимиз ниҳоясига етди. «Дарё»да қолинг. Дунё ва Ўзбекистондаги воқеалардан энг биринчи хабардор бўлинг.

    28.02.2021, 23:53   Изоҳ (0)   46939
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Наманганда ноқонуний равишда дори ишлаб чиқараётган яширин корхона аниқланди

    28.02.2021, 23:16

    Самарқандда битирувчилари ОТМга кирмаган 45 нафар мактаб директори ишдан бўшатилгани маълум бўлди

    28.02.2021, 22:57

    Намангандаги Президент танқид қилган маҳаллада иккита кичик саноат зонаси ташкил этилди

    28.02.2021, 22:15

    Сурхондарёда опа-укалар келини ва унинг онасини ўлдириш учун 3 млн сўмга қотил ёллади

    28.02.2021, 21:35

    Ўзбекистонда электрон ҳисобварақ-фактуралар бўйича жарималар қўллаш 1 апрелга қадар кечиктирилди

    28.02.2021, 20:34

    Сирдарёда икки бошли бузоқ туғилгани айтилди

    28.02.2021, 19:12
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Хитойда чивинлар ташийдиган юқумли касалликка чалиниш ортди

    Дунё | 4 август, 02:25

    Ҳиндистонда камида 14 киши автомобилда каналга тушиб кетди (видео)

    Дунё | 3 август, 23:35

    Афғонистон ва Ўзбекистон тадбиркорлари 20 млн долларлик меморандум имзолади

    Ўзбекистон | 3 август, 23:27

    Сирдарёда 1,6 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган тадбиркор аниқланди

    Ўзбекистон | 3 август, 22:52

    Суперлига. “Андижон” “Қўқон-1912”ни  йирик ҳисобда мағлуб этди

    Спорт | 3 август, 22:35

    Австралияда 40 йилда илк бор рекорд миқдорда қор ёғди (видео)

    Дунё | 3 август, 22:15

    “Ракурс” — зўравонлик, руҳий босим ва педофилизм. Аёлларга нисбатан зўравонлик нега кўпаймоқда? (видео) 

    Ўзбекистон | 3 август, 22:03
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.