Сирдарё вилояти, Гулистон тумани «Бешбулоқ» маҳалласидаги хонадонларнинг бирида икки бошли бузоқча туғилди, деб хабар бермоқда «Сирдарё хабарлари» нашри.
Хабарга кўра, бу каби ноёб ҳодиса мазкур маҳаллада аввал содир бўлмаган. Шу билан бирга, 28 февраль куни эрта тонгда туғилган ушбу бузоқча узоқ вақт яшай олмаган.
Аввалроқ Самарқандда «қанотли» бузоқча туғилгани ҳақида хабар берилган эди.
Эслатиб ўтамиз, 2018 йилнинг мартида Самарқанд вилоятининг Жомбой туманида 6 оёқли бузоқ, 2014 йил Жиззахда эса 5 оёқли қўзичоқ туғилган эди.
Изоҳ (0)