• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда боғбонлар гилос, ўрик, узум ва бодом ҳосилидаги йўқотишларни 30 фоиздан 80 фоизгача баҳоламоқда. Бу уларнинг нархига ҳам таъсир қилиши мумкин

    Ўзбекистонда январь ойи охири ва февраль ойи ўрталарида кузатилган аномал иссиқ об-ҳаво мевали дарахтларнинг эрта гуллашига сабаб бўлди. Бироқ об-ҳаво кескин совиб, қор ёғиши туфайли мевали дарахтлар куртаклари ва гуллари хавф остида қолди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    EastFruit мева-сабзавот бизнеси портали ўтган ҳафтада Фарғона водийси, Бухоро, Самарқанд ва Сурхондарё вилоятларидаги боғбонлар, деҳқонлар ва мутахассислар билан суҳбатлашиб, келажакда мевали дарахтлар ҳосилидаги йўқотишларни қандай баҳолаётганлари ҳақида сўради. Қуйида уларнинг айримларининг фикри келтирилди. Таъкидланишича, Ўзбекистонда етиштириладиган мева ва резаворларнинг қарийб 70 фоизини дастлабки уч ҳудуд таъминлайди.

    Низом Акбаров — Фарғона вилояти Қувасой шаҳридан бўлган фермер асосан ўрик ҳосилида катта йўқотишлар бўлишидан хавотирда.

    «Қувасой боғдорчиликка ихтисослашган. Муболағасиз айтишим мумкинки, бу ерда Ўзбекистонда мавжуд бўлган барча мевалар етиштирилади. Менинг боғимда асосан учта турдаги мевалар: гилос, шафтоли ва олмалар бор. Бизнинг ҳудудимизда бирорта ҳам дарахт гулламади. Аммо етилган куртаклар очилиш арафасида.

    Яқинлашиб келаётган совуқ об-ҳавонинг хавф-хатарларига келсак, мени кўпроқ ўрик ҳосили ташвишлантирмоқда, чунки бу дарахтлар табиатан заиф. Совуқ об-ҳаводан ташқари, уларнинг ҳосилдорлигига ёғингарчилик даражаси ва об-ҳаво шароити билан боғлиқ бошқа омиллар ҳам таъсир қилади. Агар об-ҳаво прогнози тўғри чиқса, биз бу йил (ўрик) ҳосилини бутунлай йўқотишимиз мумкин.

    Гилос бу борада ‘турғунроқ’, аммо синоптиклар прогноз қилаётганидек, бундай паст ҳароратларда, бу ерда ҳам йўқотишлар бўлиши тайин. 2013 йил ёки 2014 йил март ойининг охирида қор ёғиб совуқ ургани эсимда. Ўшанда биз гилос ҳосилининг тахминан 35 фоизини йўқотгандик».

    Маҳмуд Орипов, қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти мутахассиси, иқтисод фанлари номзоди, Бухоро давлат университети доценти, келаётган совуқда данакли мева ҳосилидаги йўқотишлар ушбу меваларнинг нави ва турига қараб 30 фоиздан 80 фоизгача бўлиши мумкин, деб ҳисоблайди:

    «Февраль ойининг бошларидан йилнинг бу мавсуми учун аномал ва кутилмаган тарзда ҳаво ҳароратининг кескин кўтарилиши табиатнинг қишки уйқудан эрта уйғонишига олиб келди. Натижада биз, хусусан, Бухорода бодомнинг, ўрикнинг айрим навларининг (лекин ҳаммаси ҳам эмас), шунингдек, олманинг эрта навларининг гуллаганини кўряпмиз. Бундан ташқари, гилос, олча ва  Бухоронинг машҳур неъматларидан бири бўлмиш ‘қора олу’ деб номланувчи қоқи тайёрланадиган олхўри гуллаш арафасида».

    Яқинлашиб келаётган совуқ об-ҳаводан ҳосилни йўқотиш сезиларли бўлиши мумкин. Агар данакли мевалар ҳақида аниқ гапирадиган бўлсак, унда уларнинг қуйидаги турлари хавфи остида:

    • бодомнинг келажакдаги ҳосилининг 55-60 фоизи;
    • гуллаган ўрик навларининг 70-80 фоизи;
    • ўрикнинг ҳали гулламаган бошқа навларининг 30-35 фоизи;
    • олхўрининг 35-40 фоизи.
    Илҳом Жўраев — Самарқанд вилоятининг Пайариқ туманидаги боғбон:

    «Бизнинг ҳудудда бодом ва ўриклар гуллашга улгурган. Прогнозларга кўра, яқинда тушадиган кескин совуққа ўрикка қараганда бодомни чидамлироқ дейиш мумкин. Агар шундай совуқ келса, ўрик ҳосилининг 70-80 фоизини йўқотишимиз мумкин».

    Самарқанд вилоятининг тоғли ҳудудларга яқин жойлашган бошқа туманларидан бўлган боғбонлар ва деҳқонлар мевали дарахтлар ҳали гулламаганини айтган.

    Гулпари Бозорова — Сурхондарё вилоятидан бўлган фермер келаётган совуқ ҳаводан нафақат данакли мева турлари учун, балки узум учун ҳам хавфини кўрмоқда:

    «Бизда ўрик, бодом, гилос ва япон беҳи гуллади. Улардан бодом гуллаб бўлиб, мева тугишга ҳам улгурди. Синоптиклар кескин совуқ тушишини, кечаси минус ҳарорат бўлишини прогноз қилмоқда. Биз келажакдаги ҳосилдан хавотирдамиз.

    Ўрик, гилос, олма (эрта нави) ва беҳи хавф остида. Шунингдек, узумнинг келажакдаги ҳосили ҳам хавф остида, чунки Сурхондарёда узум буталари қишда кўмилмайди. Улар очиқ ҳолда ‘қишлайди’. Жорий йилнинг январь ойи охирида бошланган кескин аномал исиш узумзорларнинг бевақт ‘уйғонишига’ олиб келди. Энди ҳосилнинг бир қисмини йўқотишимиз мумкинлигидан хавотирдамиз.

    Умуман олганда, ҳосилни йўқотиш 30 фоиз атрофида бўлиши мумкин. Аммо ҳаммасидан нозиги — ўрик. Ушбу данакли меванинг ҳосилига ҳатто кучли шамоллар, мунтазам ёмғирлар ҳам таъсир қилиши мумкин. Гуллаганидан кейин ҳаво кескин совиши ҳақида гапирмаса ҳам бўлади».

    Хабарда айтилишича, Ўзбекистонда ўрик етиштириш ҳажми 2017—2019 йилларда нисбатан барқарор бўлиб, тебранишлар 10 фоиз (+/-) атрофида бўлган. Гилос етиштириш бу вақт давомида 39,3 фоизга, бодом эса 5 бараварга ўсган. Энди эса кескин совуқ таъсири Ўзбекистондаги данакли мевалар етиштириш ҳажми, нархларига қандай ва қай даражада таъсир кўрсатишини ҳозирча айтиш қийин.

    Мавзуга доир: Ўзбекистонга кириб келаётган совуқ ҳавода экинларни қандай асраб қолиш чоралари маълум қилинди

    25.02.2021, 20:59   Изоҳ (0)   34438
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазирига янги ўринбосар тайинланди

    25.02.2021, 20:46

    Наманганда ўз ишхонасининг 15 млн сўмлик дарвозасини ўғирлаган қоровул қўлга олинди

    25.02.2021, 20:22

    АҚШ Ўзбекистонга мингга яқин тилшунос ўқитувчиларни юбориши кутилмоқда

    25.02.2021, 19:57

    Наманганда 30 йилдан ортиқ фаолият юритиб келган чиқинди полигони ёпилди

    25.02.2021, 19:21

    Туркияда яна бир ўзбекистонлик ўлдириб кетилди

    25.02.2021, 18:46

    Фарғонада эркакнинг «ишқий саҳналари»ни тарқатмаслик учун 2 минг доллар талаб қилган аёл ушланди

    25.02.2021, 18:34
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.