Туркиянинг Истанбул шаҳрида 23 февраль куни ўзбекистонлик фуқаро қасддан баданга ўткир тиғли жисм билан оғир тан жароҳати олиб, вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Туркиядаги Бош консулхонаси матбуот хизмати хабар берди.
Таъкидланишича, ўзбекистонлик О.Б.га нисбатан 23 февраль куни қасддан баданга ўткир тиғли жисм билан оғир тан жароҳати етказиш жинояти содир этилган. Бунинг оқибатида у олган тан жароҳатлари туфайли Истанбул шаҳрининг Башакшеҳир давлат шифохонасида вафот этган.
Қайд этилишича, ҳолат Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси томонидан қатъий назоратга олиниб, Туркиянинг ваколатли органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Шу билан бирга, Бош консулхона томонидан жасадни Ўзбекистонга дафн қилиш учун барча зарур бўлган ҳужжатлар расмийлаштирилиб, марҳумнинг оила аъзоларига керакли ҳуқуқий ёрдам кўрсатилган.
Бундан аввал Туркияда ўзбекистонлик аёл ўзини 10-қаватдан ташлаб, вафот этгани, 31 ёшли ўзбекистонлик тиланчи томонидан пичоқлаб ўлдирилгани ҳамда Истанбулнинг Чаталжа туманида юзага келган ўзаро жанжал оқибатида Ўзбекистон фуқароси, 1986 йилда туғилган Х.Х. жароҳат олиб, вафот этгани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)