Наманганда корхона дарвозасини ўғирлаб кетган шахс ушланди, дея хабар бермоқда вилоят ИИБ матбуот хизмати.
Маълум қилинишича, 2021 йилнинг 21 февраль куни Учқўрғон туманида яшовчи, 1959 йилда туғилган фуқаро туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда 2021 йил 19 февраль кунидан 21 февраль кунигача бўлган вақт оралиғида номаълум шахс нархи 15 миллион сўмлик 1 дона жамғарма дарвозасини ўғирлаб кетганини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Наманган вилояти ҳудудида Бош прокуратура ва ИИВнинг 2021 йил 20 февралдаги қўшма фармойишига асосан ўтказилаётган Зарбдор ойлиги ва Антитеррор–тозалаш тадбирлари давомида Наманган шаҳар ИИО ФМБ 2-сонли ИИБ Жиноят қидирув бўлими тезкор вакиллари томонидан қидирув ва суриштирув ҳаракатлари олиб борилган.
Натижада ушбу жиноятни жамғармада қоровул бўлиб ишловчи, Наманган шаҳрида яшовчи, 1971 йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланган.
Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан 2021 йил 23 февраль куни Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Бундан аввал Самарқандда ижарачи йигит ўзи яшаб келган хонадон эгасининг машинасини олиб қочиб, ЙТҲга учрагани, Каттақўрғон шаҳрида дўкондан 8 млн сўмлик телефонларни ўғирлаган жиноий гуруҳ қўлга олингани ҳамда Бухорода қўшнисининг ертўласидан 6 миллион сўм ўғирлаган шахс ушлангани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)