• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.73
    • RUB158.34
    • EUR14764.66
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Навоийда тиланчилик қилувчи ногирон эркакни ўлдириб, Зарафшон дарёсига оқизиб юборган шахсларга суд ҳукми ўқилди

    Навоийда Зарафшон дарёси бўйидан 2020 йилнинг 15 июлида 45 ёшли эркак жасади топилгани, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, вилоят прокуратураси, ички ишлар бошқармаси жиноят қидирув ходимларининг тезкор ҳаракатлари натижасида гумонланувчилар қўлга олингани ҳақида хабар берилган эди. Навоий вилояти суди жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўйича бош консултанти Азиза Рўзиеванинг маълум қилишича, қотиллик содир этган шахсларга нисбатан суд ҳукми ўқилди.

    Мазкур ҳолат юзасидан олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида ушбу номаълум шахснинг мурдаси 1975 йилда туғилган Самарқанд вилояти Пахтачи тумани «Дабусия» маҳалласида яшовчи Т.Й.га тегишли эканлиги аниқланган.

    Болалигидан 1-гуруҳ ногирони, ақли заиф, чап қўли ва чап оёғи ёшлигида кўмирдан қолган чўғга йиқилиб тушиб куйган ушбу эркакни одамларнинг кўнглида раҳм-шафқат уйғотишини назарда тутиб, Кармана тумани яшовчи аёл 2 йилдан буён тиланчилик билан мунтазам шуғулланишга мажбур қилиб келган. Тиланчиликдан тушган маблағни ўзи ва қизи учун кунлик кетадиган эҳтиёжларга сарфлаган.

    Аёлнинг ўғрилик жинояти учун судланиб, Навоий шаҳар судининг ҳукми билан унга нисбатан тайинланган ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ўтаётган 20 ёшли қариндоши (эркак) 2020 йилнинг апрель ойларида унинг уйига яшаш учун кўчиб борган. Йигит Кармана туманида пластик идишларни тўплаб сотиб, топган пулининг бир қисмини янгасига ижара учун бериб, яшаб келган.

    Хабарда айтилишича, одатда аҳоли гавжум бозорлар атрофига тиланчилик қилиш учун олиб борилган эркак сўнгги кунларда уйдан тез-тез чиқиб, боши оққан томонга кетадиган, бир оз вақт ўтиб, ўзи яна қайтиб келадиган одат чиқарган. Аёл 26 ёшли қизи ва қариндош йигитга эркакнинг уйдан қочиб кетишининг олдини олиш, унинг тиланчилиги эвазига келаётган даромадни сақлаб қолиш мақсадида уни омборхонага киритиб, устидан қулфлаб қўйишни буюрган.

    Шундай қилиб, эркак 2020 йил 12 июндан 12 июлга қадар ҳаво ҳароратининг иссиқлиги, инсон яшаши учун жуда тор, ҳаёти ва соғлиғи учун хавфли бўлган кичик омборхонага устидан қулфлаб ғайриқонуний равишда озодликдан маҳрум қилинган.

    2020 йилнинг 12 июль куни соат 22:00 ларда Сардорнинг баланд овозини эшитиб, аёлнинг қизи ва қайнукаси унинг ёнига кирган. Ногиронлиги сабабли бундай шароитда ушлаб турилгани учун қийналган эркак уларни ҳақорат қилган. Бу ҳақоратдан жаҳли чиққан йигит ва қиз тиланчилик қилувчи эркакни оғзини рўмол билан боғлаб, ташқарига олиб чиқиб, оёғини металл занжир билан, қўлларини ип билан боғлаб, ўроқ шаклидаги темир бўлаги билан танасининг орқа ва олд қорин соҳалари, қўл ва оёқларига уриб, унга тан жароҳатлари етказган. Аммо ногирон бўлишига қарамасдан эркак уларга қаршилик кўрсатган.

    Шу сабабли қиз ва йигит ўзаро жиноий тил бириктириб, эркакни қасддан ўлдиришни мақсад қилган. Йигит эркакнинг қўлларини маҳкам ушлаб турган, қиз эса оёғи билан унинг бўйин соҳасидан босиб турган. Оқибатда эркак унга етказилган оғир тан жароҳатлари ва юқори нафас йўлларининг беркилиши оқибатида воқеа жойида вафот этган.

    Содир этилган қотиллик жиноятининг оқибатидан ва жавобгарликдан қутилиш мақсадида жиноят изларини яшириш учун улар эркакнинг жасадини оқ рангли матодан тикилган қопга солиб, ашёвий далилларни йўқ қилган. Воқеадан хабар топган аёл тезроқ мурдани йўқотишни буюрган ва мурда солинган халта эшак аравага ортилиб, жасад Зарафшон дарёсига ташлаб юборилган.

    Жиноят икки кунда фош бўлган. Суд мажлисида судланувчилар қилган жиноятларини тан олган. Йигит 17 йилга, қиз 13 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Т.Й.дан тиланчиликда фойдаланган ва уни ғайриқонуний равишда озодликдан маҳрум қилган аёлга эса 5 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

    24.02.2021, 19:59   Изоҳ (0)   63961
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Туркманистон президенти Шавкат Мирзиёевга мактуб йўллади

    24.02.2021, 19:51

    ССВ Фарғонада дордан йиқилган дорбоз вафот этгани ҳақидаги хабарларни рад этди

    24.02.2021, 19:46

    Ўзбекистонда Instagram ва Telegram орқали савдо қилувчиларга виртуал касса ва рақамли код олиш мажбурияти юкланиши мумкин

    24.02.2021, 19:23

    Тошкентда Diplomat university номли хусусий университет очилиши кутилмоқда

    24.02.2021, 18:57

    Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳар ҳокимлигига тирбандликлар юзага келаётган кўчаларда қўшимча ҳаракат йўналишларини очиш бўйича топшириқ берди

    24.02.2021, 18:03

    Тошкентда банкоматларга жойлаштириш учун ажратилган 2,3 млрд сўмни ўзлаштирган банк ходимлари ушланди

    24.02.2021, 17:23
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 




    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 

     

    Тавсия этамиз

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Туркиянинг йирик шаҳарларидан бири аланга ичида қолди (видео)

    Дунё | 28 июл, 11:17

    Концерт вақтида машҳурлар ҳаётига таҳдид солган кутилмаган ҳодисалар (видео)

    Мусиқа | 28 июл, 11:01

    Германияда поезд рельсдан чиқиб кетди: 3 киши ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 28 июл, 10:58

    UFC on ABC 9. Богдан Гусков ўзи мағлуб этган Никита Криловдан камроқ ишлаб топди

    Спорт | 28 июл, 10:51

    Instagram: Азамат Аҳроров рафиқасига автомобиль совға қилди, Муниса Ризаева ўғлининг юзини кўрсатди, Ҳожибой Тожибоевнинг қизи унаштирилди

    Маданият | 28 июл, 10:49

    Ақчакўлда бир оиланинг уч нафар аъзоси чўкиб кетди

    Ўзбекистон | 28 июл, 10:19
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.