• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12621.29
    • RUB158.44
    • EUR14596.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда Instagram ва Telegram орқали савдо қилувчиларга виртуал касса ва рақамли код олиш мажбурияти юкланиши мумкин

    Давлат солиқ қўмитаси «Электрон тижорат маъмуриятчилигини такомиллаштириш ва уни янада ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш тўғрисида»ги Президент қарори лойиҳасини муҳокамага қўйди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Қарор лойиҳасида белгиланишича, 2021 йил 1 апрелдан бошлаб товарлар (хизматлар) билан электрон савдони амалга оширувчи (электрон шаклда хизматларни амалга оширувчи чет эл юридик шахслари бундан мустасно), кейинчалик уларга товарларнинг (хизматларнинг) электрон савдоси амалга ошириладиган интернет тармоғида, шу жумладан, ижтимоий тармоқ ва мессенжерларда мажбурий жойлаштириш учун махсус рақамли коддан фойдаланадиган хўжалик юритувчи субъектлар ўз фаолиятининг бошланиши ҳақида солиқ органларини хабардор қилиш тартиби жорий этилади.

    Рақамли кодни олган тадбиркорлар товар-моддий бойликларни олиш учун электрон шартномалар, товар-транспорт юк хатлари ва ишончномаларни расмийлаштириш, шунингдек, онлайн режимда давлат солиқ хизмати органларига электрон тижорат доирасида ҳисоб-китоблар тўғрисидаги маълумотларни ўтказиш функцияси мавжуд бўлган виртуал кассалардан фойдаланиши мумкин.

    Шунингдек, сотувчи ва юк ташувчилар товар-кузатув ҳужжатларини «Юк ташиш мониторинги» ахборот платформаси орқали кузатиши мумкин.

    Давлат солиқ қўмитаси 2021 йил 1 сентябрга қадар электрон тижорат субъектларининг Миллий реестрини модернизация қилишни амалга оширади ва унинг негизида товарларнинг (хизматларнинг) электрон савдоси иштирокчиларини рўйхатдан ўтказиш ва ҳисобга олишни таъминловчи «E-trade» электрон тижоратни бошқариш бўйича ягона ахборот платформаси яратади.

    Мазкур платформа ёрдамида тадбиркорлар харидлар тарихи, ҳисоб-фактуралар, электрон квитанцияларни кузатиб бориш, шунингдек, ўз маҳсулотларини бепул реклама қилиш имкониятига эга бўлади.

    Шу билан бирга, қуйидаги имтиёзлар берилиши кўзда тутилган:

    • Ўзбекистонда жисмоний шахсларга хизматларни электрон шаклда реализацияни амалга оширувчи чет эл юридик шахслари қўшилган қиймат солиғи тўловчиси сифатида солиқ органларида ҳисобга қўйишни 2021 йил 1 апрелга қадар амалга оширганда ҳисобга қўйиш муддатлари бузилганлиги учун жавобгарликдан озод қилинади;
    • 2023 йил 1 январга қадар ўз фаолиятини бошлагани тўғрисида белгиланган тартибда солиқ органларини хабардор қилган хўжалик юритувчи субъектлар учун товарларнинг (хизматларнинг) электрон савдосини амалга ошириш натижасида олинган даромад ёки фойда бўйича айланмадан олинадиган солиқ ва фойда солиғининг ставкалари, улар товарларнинг (хизматларнинг) электрон савдоси билан шуғулланадиган Электрон тижорат субъектларининг миллий реестрига киритган, киритмаганидан қатъи назар, 50 фоизга пасайтирилади.
    2023 йил 1 январгача бўлган муддатга товарлар (хизматлар) электрон савдоси билан шуғулланувчи ва ўттиз ёшгача бўлган битта жисмоний шахс томонидан рўйхатга олинган тадбиркорлик субъектларига солиқ органларини хабардор қилган ҳолда қуйидаги солиқларни фоизсиз кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) ҳуқуқи берилади:
    • маҳаллий давлат ҳокимияти органларига ариза бермасдан туриб айланмадан олинадиган солиқ, мол-мулк солиғи, ер солиғи, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича — уларни кейинчалик 24 ой давомида тенг улушларда тўлаш шарти билан;
    • ижтимоий солиқ ва якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан тўланадиган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича — уни кейинчалик 24 ой давомида тенг улушларда тўлаш шарти билан.

    Мавзуга доир: Ўзбекистонда блогерлар солиқ тўлайдими?

    Эслатиб ўтамиз, 2019 йилда Давлат солиқ қўмитаси блогерларнинг ижтимоий тармоқлардаги каналлар, персонал саҳифаларда реклама жойлаши ва шу йўл билан даромад орттиришига «ноқонуний фаолият» дея таъриф берган, ижтимоий тармоқда реклама жойлаб пул топаётган блогерлар патент, яъни якка тартибдаги тадбиркорни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида гувоҳнома олиши кераклигини айтган, агар ижтимоий тармоқларда реклама орқали даромад кўраётган шахс давлатга солиқ тўламаса, ундан техника воситаси (телефон, ноутбук, планшет, компьютер) олиб қўйилиши мумкинлигини маълум қилган эди.

    24.02.2021, 19:23   Изоҳ (0)   13033
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентда Diplomat university номли хусусий университет очилиши кутилмоқда

    24.02.2021, 18:57

    Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳар ҳокимлигига тирбандликлар юзага келаётган кўчаларда қўшимча ҳаракат йўналишларини очиш бўйича топшириқ берди

    24.02.2021, 18:03

    Тошкентда банкоматларга жойлаштириш учун ажратилган 2,3 млрд сўмни ўзлаштирган банк ходимлари ушланди

    24.02.2021, 17:23

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда сиам эгизаклари туғилгани тўғрисидаги хабарларни рад этди

    24.02.2021, 16:47

    Қишнинг сўнгги кунларида Тошкентда ёғган қор — суратларда

    24.02.2021, 16:23

    Ўзбекистонда долларнинг расмий курси кўтарилди

    24.02.2021, 16:15
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Денгизга чиқиш йўлига эга бўлмаган давлатларга жаҳон иқтисодиётида тенг шароитларда иштирок этиш имкониятини таъминлаш керак” — Шавкат Мирзиёев

    Ўзбекистон | 5 август, 15:41

    Тошкентда бир киши бир кунда ўртача 230–270 литр ичимлик суви сарфлайди — “Ўзсувтаъминот” АЖ вакили

    Ўзбекистон | 5 август, 15:35

    Эронда жазирама: электрни тежаш учун давлат идоралари ёпилади

    Дунё | 5 август, 15:25

    Хитой блокадаси Тайваннинг электр таъминотини издан чиқариши мумкин. Аммо бу ҳаммаси эмас — таҳлил

    Дунё | 5 август, 15:10

    Женнифер Лопес ва унинг жамоаси Еревандаги ресторанда тушлик учун 37 минг доллар тўлади

    Шоу-бизнес | 5 август, 15:00

    Барча босқичлар тизимли назоратга олинади — Тошкент вилояти ҳокимлиги Sea Breeze лойиҳаси ҳақида

    Ўзбекистон | 5 август, 14:50

    “Манчестер Сити” Родрига янги шартнома таклиф қилмоқчи

    Спорт | 5 август, 14:43

    Севимли мультфильмларнинг томошабинлар эътирозига сабаб бўлган янги қаҳрамонлари

    Кино | 5 август, 14:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.