• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Туркманистон президенти Шавкат Мирзиёевга мактуб йўллади

    Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга мактуб йўллади, дея хабар қилмоқда Президент матбуот хизмати.

    Шавкат Мирзиёев ва Гурбангули Бердимуҳамедов (архив).

    Шавкат Мирзиёев ва Гурбангули Бердимуҳамедов (архив).
    Кадр: YouTube

    Мактуб матни қуйида тўлиғича тақдим этилади.

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига

    Муҳтарам Шавкат Миромонович!

    Азиз қардошим!

    Менинг номимга йўлланган, Туркманистон ва Ўзбекистон ўртасидаги анъанавий қардошлик алоқалари чуқур таҳлил қилиниб, мамлакатларимиз ҳамкорлигини мустаҳкамлаш учун кенг имкониятлар мавжудлиги қайд этилган мактубингиз учун Сизга чуқур миннатдорлик билдириш шарафига муяссарман.

    Сизнинг икки томонлама ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболлари ҳақидаги фикрларингизни тўлиқ қўллаб-қувватлар эканман, мен Туркманистон ва Ўзбекистон Республикаси ўртасидаги муносабатлар стратегик шериклик характерига эга эканлигини алоҳида таъкидламоқчиман.

    Халқларимиз ўртасида яхши қўшничилик, ўзаро ҳурмат ва қўллаб-қувватлаш тамойилларига мувофиқ кўп йиллардан буён жадал ривожланиб келаётган дўстлик ва қардошлик алоқалари бугунги кунда янги мазмун касб этганини катта мамнуният билан қайд этмоқчиман.

    Олий ва юқори даражадаги доимий мулоқотлар икки томонлама ҳамкорликнинг юксак даражасини таъминлашда муҳим ўрин тутмоқда. Сиз билан Ашхобод ва Тошкентда бўлиб ўтган учрашувларимизни, уларда Туркманистон–Ўзбекистон муносабатларининг турли жиҳатларини муҳокама қилганимиз, кўплаб муҳим маданият масканларининг очилишида қатнашганимизни алоҳида ёрқин таассуротлар билан эслайман.

    Тошкент шаҳрида туркман шоири ва файласуфи, мумтоз ва адабиётимиз намояндаси Махтумқули шарафига номланган кўча ҳамда унинг сиймоси тасвирланган ёдгорлик, «Ашхобод» маданият ва истироҳат боғи, шунингдек, Хоразм вилоятида Ўзбекистон–Туркманистон дўстлик уйи ва «Улли ҳовли» маданий мажмуасининг очилиши халқларимизнинг абадий дўстлиги ва биродарлигининг ёрқин рамзи бўлиб хизмат қилмоқда.

    Ўз навбатида, Туркманистон пойтахтидаги «Илҳом» марказий хиёбонида Шарқнинг буюк шоири ва мутафаккири Алишер Навоийнинг улкан ёдгорлик ўрнатилди ва Ашхободнинг бевосита президент саройига яқин марказий кўчаларидан бирига улуғ шоирнинг номи берилди.

    Бундан ташқари, 2017 йилда сизнинг Туркманистонга давлат ташрифингиз доирасида Туркманобод шаҳрида ўзбек халқининг буюк ўғлони, атоқли давлат ва сиёсат арбоби, Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов ҳайкали очилди, унинг номи Лебап вилоятининг маъмурий маркази кўчаларидан бирига берилди.

    Ҳурматли Шавкат Миромонович!

    Айни вақтда Сизга шуни ҳам маълум қилмоқчиманки, куни кеча Ашхобод марказида Ўзбекистон пойтахти шарафига замонавий «Тошкент» маданият ва истироҳат боғини лойиҳалаштириш ва қуриш учун тендер эълон қилинди.

    Шу муносабат билан Ўзбекистон компанияларини ушбу тендерда иштирок этишга таклиф қиламан.

    Шу билан бирга яна бир муҳим янгиликни сизга етказмоқчиман. Яқинда биз 2020 йилги энг намунали ижтимоий-иқтисодий ва маданий кўрсаткичлар бўйича Туркманистон туманлари ўртасида ўтказилган танлов ғолибини эълон қилдик. Ушбу танловда Тошҳовуз вилоятининг С.А.Ниёзов тумани ғолиб бўлиб, 1 миллион АҚШ доллари миқдорида мукофотга сазовор бўлди. Ушбу туман аҳолисининг 99 фоизини ўзбеклар ташкил этишини таъкидлаш менга мамнуният бағишлайди.

    Маданий-гуманитар алоқалар мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатларни равнақ топтиришда муҳим рол ўйнайди. Икки томонлама ҳамкорликни ривожлантирар эканмиз, биз туркман ва ўзбек халқларининг азалий биродарлик ва ўзаро меҳр-оқибат анъаналарига, уларнинг туб маънавий ва тарихий қадриятлари муштараклигига таянамиз.

    Шу нуқтаи назардан, 2021 йил 17 февраль куни Ашхободда буюк шоир ва давлат арбоби Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 538 йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтганини таъкидлаш ҳам менга мамнуният бағишлайди.

    Бундай тадбирларни ўзаро ўтказиб бориш умумий маданиятларимиз, тарихий сиймоларимизни оммалаштиришга катта ҳисса қўшади, халқларимиз ўртасидаги дўстликни мустаҳкамлайди.

    Азиз биродарим!

    Туркманистон ижобий бетарафлик тамойилларига асосланиб, минтақавий ва минтақалараро ҳамкорликда доимо фаол иштирок этмоқда.

    Бугунги кунда Туркманистон ташаббуси билан минтақанинг барқарор тараққиётига амалий туртки беришга қаратилган энергетика, транспорт ва коммуникация соҳаларида кенг миқёсли минтақалараро лойиҳалар амалга оширилмоқда.

    Юқоридаги фикрлардан келиб чиқиб, биз Ўзбекистоннинг 2021 йил 15–16 июль кунлари Тошкент шаҳрида «Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдид ва имкониятлар» мавзусида юқори даражали халқаро конференция ўтказишга доир ташаббусини олқишлаймиз ва тўлиқ қўллаб-қувватлаймиз.

    Ушбу форумга катта аҳамият берган ҳолда, Туркманистон унинг ишида иштирок этиш учун расмий делегацияни юборади. Конференция иши самарали бўлади, унинг натижалари эса Марказий ва Жанубий Осиё мамлакатлари ўртасидаги ўзаро алоқалар ва кўп томонлама ҳамкорликни яна-да мустаҳкамлашга салмоқли ҳисса қўшади, деб ишонаман.

    Фурсатдан фойдаланиб, ҳурматли Шавкат Миромонович, Сизга мустаҳкам соғлиқ, кўп қиррали давлатчилик фаолиятингизга катта муваффақиятлар, қардош Ўзбекистон халқига эса тинчлик, фаровонлик ва равнақ тилайман.

    Чуқур ҳурмат билан,

    Гурбангули Бердимуҳамедов,

    Туркманистон Президенти

    Бундан аввал Туркманистон пойтахтида Тошкент номли истироҳат боғи қурилиши, Абдулазиз Комилов Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашгани ҳамда Бердимуҳамедов Ашхобод юбилейи ва Туркманистон мустақиллигига тайёргарлик кўриш ишларидан норози бўлгани ҳақида хабар берилганди.

    24.02.2021, 19:51   Изоҳ (0)   34620
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    ССВ Фарғонада дордан йиқилган дорбоз вафот этгани ҳақидаги хабарларни рад этди

    24.02.2021, 19:46

    Ўзбекистонда Instagram ва Telegram орқали савдо қилувчиларга виртуал касса ва рақамли код олиш мажбурияти юкланиши мумкин

    24.02.2021, 19:23

    Тошкентда Diplomat university номли хусусий университет очилиши кутилмоқда

    24.02.2021, 18:57

    Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳар ҳокимлигига тирбандликлар юзага келаётган кўчаларда қўшимча ҳаракат йўналишларини очиш бўйича топшириқ берди

    24.02.2021, 18:03

    Тошкентда банкоматларга жойлаштириш учун ажратилган 2,3 млрд сўмни ўзлаштирган банк ходимлари ушланди

    24.02.2021, 17:23

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда сиам эгизаклари туғилгани тўғрисидаги хабарларни рад этди

    24.02.2021, 16:47
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10

    Саудия Арабистони Суперкубоги. “Ал-Аҳли” Роналду бошчилигидаги “Ан-Насср”ни мағлуб этиб бош совринга эга чиқди

    Спорт | 23 август, 19:50

    Ў тган 32 йил: Собиқ Совет давлатларида аҳоли жон бошига даромад қандай ўзгарди?

    Ўзбекистон | 23 август, 19:39

    “Украина ҳудудларини бериш — Россиянинг тузоғи” — ЕИ олий вакили

    Дунё | 23 август, 19:00

    АПЛ. “Манчестер Сити” “Тоттенҳэм”га имкониятни бой берди. Ҳусанов майдонга тушмади

    Спорт | 23 август, 18:40

    Туркия биринчи хоними Мелания Трампга Ғазодаги вазият борасида мактуб йўллади

    Дунё | 23 август, 18:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.