• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    БМТ бош котиби Мьянма ҳарбийларини репрессияни тўхтатишга чақирди

    Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) бош котиби Антониу Гутерриш Мьянма ҳарбийларини репрессияни тўхтатишга ва халқ иродасини қабул қилишга чақирди. У замонавий дунёда ҳокимиятни қурол билан эгаллаб олишга ўрин йўқлигини таъкидлади. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар қилди.

    Фото: «РИА Новости»

    Фото: «РИА Новости»

    «Бугун мен Мьянма ҳарбийларини репрессияни зудлик билан тугатишга чақираман. Маҳбусларни озод қилинг. Зўравонликка барҳам беринг. Сўнгги сайловларда ифода этилган инсон ҳуқуқлари ва халқ иродасини ҳурмат қилинг. Замонавий дунёда ҳокимиятнинг қурол билан эгаллаб олинишига ўрин йўқ», — деди у 22 февраль, душанба куни Женевада бўлиб ўтган БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши 46-сессиясининг очилишида.

    Унинг сўзларига кўра, ҳарбийларнинг хатти-ҳаракатлари демократияга путур етказади.

    «Фуқаролик маконига чекловлар қўйиш, фуқаролик жамиятига қарши ҳужумлар, ҳеч қандай масъулиятни ўз ичига олмайдиган озчиликларга қарши жиддий қонунбузарликлар, жумладан, рохинжа халқининг этник тозаланиши — буларнинг барчаси бора-бора кучли бўронга айланмоқда», — дейди Гутерриш.

    Шу муносабат билан бош котиб БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг февраль ойи ўрталарида қабул қилинган Мьянма бўйича «демократик йўл билан сайланган ҳукуматни тиклашни» талаб қиладиган қарорини мамнуният билан қабул қилди.

    Маълумот учун, 1 февраль куни Мьянма ҳарбийлари мамлакатда ҳокимиятни қўлга киритганини эълон қилди, улар мамлакат президенти ва бошқа юқори мартабали амалдорларни 2020 йил 8 ноябрда бўлиб ўтган «сайловдаги фирибгарликлар»ни текширмаганликда айблаб, ҳибсга олди. Қуролли Кучлар бош қўмондони Мин Аунг Хлайн мамлакатнинг муваққат президенти этиб тайинланди ва мамлакатда бир йил муддатга фавқулодда ҳолат жорий этилди.

    Мьянма аҳолиси 6 февраль куни Янгон кўчаларига чиқиб, ҳарбийлар томонидан ҳокимият эгаллаб олинишига қарши чиқди. Мамлакатда оммавий норозилик ва иш ташлашлар бошлангач, Транспорт ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги 14 февраль, якшанба куни уяли алоқа операторларига интернетга киришни тақиқлашни буюрди. Натижада, 15 февраль куни эрталаб саккиз соат давомида тармоққа кириш имконсизлигича қолди. Аммо кейинчалик интернет алоқаси тикланди.

    Мьянма ҳарбийлари намойишларга қарши мамлакатнинг энг йирик шаҳри Янгон кўчаларига зирҳли машиналарни киритган. Мамлакат Марказий банки ёнида аскарлар, зирҳли транспортёрлар, тартибсизликни назорат қилиш бўлинмалари ва сув пуркагичлари бўлган юк машиналари пайдо бўлган. Шунга қарамай, шаҳарнинг ушбу ҳудудида 1000 дан ортиқ намойишчилар тўпланган.

    Аввалроқ ҳукумат тўнтарилиши пайтида ҳарбийлар томонидан ҳибсга олинган Мьянма президенти У Вин Мьинт президент саройидан бошқа бинога кўчирилгани ҳақида хабар берилганди. Хабарга кўра, унинг қаердалиги номаълум.

    Шунингдек, тўнтариш вақтида ҳибсга олинган давлат маслаҳатчиси Аун Сан Су Чжига қарши 16 февраль куни иккинчи айблов эълон қилинган. Таъкидланишича, эндиликда Аун Сан Су Чжи фавқулодда вазиятлар тўғрисидаги қонунни бузганликда айбланмоқда. Биринчи марта 3 февраль куни давлат маслаҳатчиси импорт ва экспорт тўғрисидаги қонунни бузганликда айбланган эди.

    Бундан аввал Шавкат Мирзиёев ҳам БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича сессиясида нутқ сўзлагани ҳақида хабар берилганди.

    23.02.2021, 07:07   Изоҳ (0)   7158
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    The New York Times муқовасида 500 мингта нуқта чоп этилди. Ҳар бир нуқта АҚШдаги коронавирус қурбонини англатади

    23.02.2021, 06:20

    Польшага кирувчилар учун янги қоида жорий этилади

    23.02.2021, 06:06

    Чигирткалар ҳужуми, музлаб қолган шаршара, юк машинасида кўчирилаётган уй. 22 февраль суратлари

    22.02.2021, 23:26

    Алексей Навальнийнинг рафиқаси Юлия Навальная Москвага қайтиб келди

    22.02.2021, 22:25

    Путин ва Лукашенко Сочида музокаралар ўтказди. Кейин улар чанғи ва қор мотоциклларида бирга сайр қилди (видео)

    22.02.2021, 21:59

    Facebook эмлашнинг афзаллиги ҳақидаги постларни сиёсий реклама сифатида блоклашни бошлади

    22.02.2021, 21:23
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида энг кўп қурилиш қилинаётгани маълум бўлди

    Иқтисодиёт | 23 август, 18:02

    Буюк Британияда орқасида елканга ўхшаш органи бор янги динозавр тури кашф этилди

    Дунё | 23 август, 17:55

    Голливуддан қолишмайди: Қозоғистонда суратга олинган учта энг сара фильмлар (трейлер)

    Кино | 23 август, 17:30

    “34 йилдан буён яшаётган оилавий тадбиркорлик” — Тошкентдаги энг машҳур сомса ва хорижлик мижозлар ҳақида (видео)

    Ўзбекистон | 23 август, 17:10

    Тошкент вилоятида юк машинаси Cobalt’га урилиб, ағанади ва ёниб кетди (видео)

    Ўзбекистон | 23 август, 16:45

    Қора седана: табиий доривор ўсимликнинг илмий асосланган шифобахш хусусиятлари

    Маслаҳатлар | 23 август, 16:25

    Ўзбекистонда неврология соҳасида янги лойиҳага старт берилди

    Ўзбекистон | 23 август, 16:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.