Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ижтимоий тармоқларда машҳур бўлиш истагида ҳаёт учун хавфли кўринишни намойиш этиб, уни шеригининг қўл телефонига тасвирга олдирган тасвирчига нисбатан чора кўрилди, дея хабар бермоқда «Замон» информацион дастури.

Маълум қилинишича, машина ойнасидан танасини чиқариб, ҳаёт учун хавфли кўринишда тўй кортежини тасвирга олган шахс қўлга олинган.

Ҳолат юзасидан ушбу жараёнда қатнашган автомобиллар жарима майдонига келтирилган.

«Шеригига видео олишини айтди. Хавфли вазият бўлиб, тушиб кетасиз, десам, ўзимга ишонаман, деди. Бугун тасвирга олмасам бўлмайди, деб шу ишни қилди», — дейди ҳайдовчилардан бири.

Интернет юлдузи бўлиш ниятида ҳаракатланиб кетаётган транспорт воситасида йўл ҳаракати қоидаларига зид кўринишни ижтимоий тармоқларга тарқатган ушбу шахсни қолган ҳайдовчилар ҳам огоҳлантирган.

«Ўша куни ‘ЗАГС’га чиқдик, йўлда кетаётганимизда тасвирчи қарама-қарши йўлга чиқиб туриб ёнбошлаб, видеога олгани сабаб биз жарима майдонидамиз. Бу болани огоҳлантирганмиз. Тасвирчи ўзимга жавоб бераман деган», — дейди бошқа бир ҳайдовчи.

Тасвирчининг ўзи эса қилган ишидан афсусда эканини маълум қилган.

«Мен шеригимга TikTok иловасига видео юклашимни айтдим ва тасвирга олишини сўрадим. Кейин шуни интернет саҳифасига жойладик. Бу ишимдан пушаймонман. Ҳамкасбларимдан бу ишни такрорламаслигини сўрайман», — дейди айбланувчи.

Тасвирчига нисбатан тегишли тартибда чора кўрилган.

Бундан аввал самарқандлик икки йигит TikTok’да лайк йиғиш учун ўзини томдан ташлагани ҳамда ҳаракатланаётган Spark устига чиқиб олган йигит видеосини TikTok’га жойлаштирганлар жаримага тортилгани ҳақида хабар берилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Туркияда зилзила қурбонлари сони 3 мингга яқинлашди, янги силкинишлар қайд этилди
Шоу-бизнес
Голливуднинг ҳар қандай ролни маромига етказиб ижо этадиган актёр ва актрисалари (фото) 
Маҳаллий
Намангандаги уйда газ портлаб, 4 киши тан жароҳати олди