Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Facebook’даги Dude Perfect канали блогерлари ўйинчоқ автомобилларни Hot Wheels сериясидаги улкан пойга трассаси бўйлаб ҳаракатланаётгани тасвирланган видеони эълон қилди. Ўзига хос полигонни мутахассислар уйнинг ичига ва ташқарисига ўрнатган, деб хабар беради Motor.

Фото: Facebook / Dude Perfect

Фото: Facebook / Dude Perfect

Блогерлар томонидан қурилган Hot Wheels трассасини босиб ўтиш учун бир дақиқага яқин вақт сарфланган. Ҳаракат уй ичида бошланган бўлиб, ўйинчоқ машина кўплаб бурилишлар ва паст-баландликларни, шунингдек, «ўлим сиртмоғи»ни босиб ўтиб, ички ҳовлига чиққанида «домино эффекти»ни ишга тушириб юборган. Йиқилган тошлар бошқа бир ўйинчоқ автомобилни «отган» механизмни ишга туширган, у эса ўз навбатида учинчи автомобилнинг ҳаракатига туртки берган.

https://www.facebook.com/DudePerfect/videos/446844549850783

Блогерлар кўпроқ томоша бўлиши учун радиобошқарилувчи бошқа моделларни, шунингдек, кичикроқ дронни ҳаракатга келтирган. Барча тўсиқлар босиб ўтилгач, хусусан, сувли бассейн ҳудудидан сўнг, ўйинчоқ машина голф майдонига йўл олиб, коптокни чуқурга туртиб юборган. Трассада содир бўлган барча ҳаракатлар радиобошқарилувчи автомобилларга қотирилган экшен-камералар ёрдамида тасвирга олинган.

Аввалроқ британиялик блогер Мэтт Дентон пластик эҳтиёт қисмлардан дунёга машҳур Lego конструктори услубида яратилган янги пойга машинаси версиясини ясаб, унда ҳаракатлангани тўғрисида хабар берилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда январь ойида кимларга энг юқори маош таклиф қилинди?
Дунё
“Россия ютқазади, Украина ғалабаси дунёни ўзгартиради”: Зеленский Буюк Британия парламентида нутқ сўзлади (видео)
Маҳаллий
Қорақалпоғистондаги уйда газ портлаши оқибатида бир киши вафот этди