• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12357.09
    • RUB153.49
    • EUR14330.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Авто

    Тошкентда ЙПХ инспекторларига жами 500 доллар пора таклиф қилган уч ҳайдовчи ушланди

    Тошкентда 6 кун давомида 3 марта ЙПХ ходимига пора таклиф қилиш ҳолати аниқланди, дея хабар қилмоқда Ички ишлар вазирлиги ЙҲХББ матбуот хизмати.

    Қайд этилишича, 2021 йилнинг 4 февраль куни Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХ ходими Ш.Ҳикматов Чилонзор тумани Чўпонота кўчасида олиб борган хизмати давомида Lacetti русумли автомобилни тўхтатиб, тегишли меъёрий ҳужжатларини текшириш вақтида ҳайдовчи, 1990 йилда туғилган С.М.дан спиртли ичимлик ҳиди келганлиги боис мастлик ҳолатида гумонланган ва ҳайдовчини тиббий кўрикдан ўтишга таклиф қилган.

    Ҳайдовчи тиббий кўрикдан ўтишдан бош тортганлиги боис унга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 136-моддаси (транспорт воситалари ҳайдовчиларининг ва йўл ҳаракати бошқа иштирокчиларининг мастлиги ёки маст эмаслигини аниқлаш учун текширувдан ўтишдан бўйин товлаши) тартибида холислар иштирокида баённома расмийлаштирилган.

    Шундан сўнг фуқаро расмийлаштирилган маъмурий баённомани бекор қилишни сўраб, ЙПХ ходимига 200 АҚШ доллари миқдорида пора таклиф қилган. ЙПХ ходими мазкур ҳолат юзасидан шаҳар ИИББ бошлиғи номига билдирги орқали мурожаат қилиб, фуқаро С.М.га нисбатан белгиланган тартибда чора кўрилишини сўраган.

    Ходимнинг билдиргиси асосида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро С.М. 200 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни пора тариқасида ЙПХ ходимига берган вақтида далилий ашё билан қўлга олинган.

    Ушбу ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Чилонзор тумани прокуратураси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Мавзуга доир: Божхоначига 9400 доллар таклиф қилган шахс ушланди

    Шунингдек, 2021 йилнинг 5 февраль куни Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХ инспектори Д.Ҳикматиллаев Бектемир тумани Ҳусайн Бойқаро—Оҳангарон кўчалари кесишган чорраҳада хизмат олиб бораётган вақтида, тунги соат 00:30 ларда Captiva русумли автомобилни тўхтатган.

    Текшириш давомида мазкур автомобилнинг ён олд ва орқа ойналари туси рухсатсиз ўзгартирилиб, қора плёнка ёпиштирилганлиги аниқланган. Ҳайдовчига нисбатан ўрнатилган тартибда маъмурий баённома тузилиб, автомобиль вақтинча сақлаш учун жарима майдончасига жойлаштирилган.

    Шундан сўнг автомобиль ҳайдовчиси Ф.Ш.нинг Сухроб исмли таниши келиб, мазкур ҳолат юзасидан тўлдирилган маъмурий баённомани бекор қилиш ва транспорт воситасини жарима майдонидан олиб чиқиш эвазига 200 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни пора тариқасида таклиф қилган.

    ЙПХ ходими мазкур ҳолат юзасидан шаҳар ИИББ бошлиғи номига билдирги орқали мурожаат қилиб, белгиланган тартибда чора кўрилишини сўраган.

    Ходимнинг билдиргиси асосида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Сухроб исмли фуқаро ЙПХ ходимига 100 АҚШ доллари миқдоридаги пулни пора сифатида берган вақтида далилий ашё билан ушланган.

    Мазкур ҳолат юзасидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Бектемир тумани бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Мавзуга доир: Андижон вилоят ИИБнинг катта терговчиси ва вақтинча сақлаш ҳибсхонаси бошлиғи 12 минг доллар пора билан ушланди

    Таъкидланишича, Тошкент шаҳрида ЙПХ ходимига пора бериш ҳолатининг навбатдагиси 2021 йилнинг 9 февраль куни яна такрорланди.

    Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХ катта инспектори У.Ишанхўжаев 2021 йилнинг 8 февраль куни Миробод туманидаги Тарас Шевченко кўчасида соат 21:00 ларда Mercedes-Benz русумли транспорт воситасини тўхтатиб текширганда, автомобилнинг ён олд ва орқа ойналари туси ўзгартирилиб, қора плёнка ёпиштирилганлиги ва махсус рухсатномасининг қалбаки эканлиги аниқланган.

    Ҳайдовчи С.Ғ. автомобилни жарима майдончасига жойлаштирмаслик эвазига ЙПХ ходимига 100 АҚШ доллари миқдоридаги пулни пора тариқасида таклиф қилган.

    ЙПХ ходимининг белгиланган тартибдаги билдиргиси асосида соҳавий хизмат вакиллари ва холислар иштирокида тезкор тадбир ўтказилиб, фуқаро С.Ғ. 100 АҚШ доллари миқдоридаги пулни ЙПХ ходимига берган вақтида далилий ашё билан ушланган.

    Мазкур ҳолат юзасидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Миробод тумани бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бундан аввал Тошкент вилоятида машинасини жарима майдонидан чиқариб беришни сўраб, ЙПХ ходимига 1,5 миллион сўм пора таклиф қилган ҳайдовчи ушлангани ҳамда Гулистонда жарима майдончасидан машинасини чиқариб беришини сўраб, ЙҲХБ ходимига пора таклиф қилган ҳайдовчи қўлга олингани ҳақида хабар берилганди.

    17.02.2021, 00:27   Изоҳ (0)   12329
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ҳиндистонда автобус каналга қулаши оқибатида 40 киши ҳалок бўлди

    16.02.2021, 22:25

    Mercedes-Benz ўзининг 50 миллионинчи автомобилини ишлаб чиқарганини нишонлади

    16.02.2021, 21:59

    Андижонда Nexia ҳайдовчиси велосипедчини уриб юборди. Жабрланувчи воқеа жойида вафот этди

    16.02.2021, 21:23

    Видео: Қорда юрак расмини «чизаётган» 1500 от кучига эга Koenigsegg Regera

    16.02.2021, 14:58

    Олимлар нима сабабдан ЙТҲлар оқибатида аёллар эркакларга қараганда кўпроқ жабрланишини аниқлади

    16.02.2021, 13:33

    Фото: Range Rover йўлтанламасларининг улкан қабристони

    16.02.2021, 12:59
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Афғонистонда айрим фуқароларга паспорт бериш тақиқланди

    Афгонистон | 25 август, 11:02

    Ўзбекистонда иш ҳафтаси давомида ҳаво ҳарорати кўтарилади

    Ўзбекистон | 25 август, 10:47

    Вьетнамда ярим млн аҳоли эвакуация қилинади

    Дунё | 25 август, 10:45

    Ўзбекистонда барча тоифадаги тадбиркорларга меҳмонхона қуриш учун кредитлар ажратилади

    Ўзбекистон | 25 август, 10:35

    Алишер Никимбаев: “FIFA тарихда илк бор бир йил ичида икки хил ўзбекистонлик ҳакамлар бригадасини мусобақаларга тайинлади”

    Спорт | 25 август, 10:25

    “Фаластин 36” фильми “Оскар” мукофотига расман номзод бўлди

    Кино | 25 август, 10:25

    Лавров: “Украина Путин шартини бажарсагина, мавжуд бўлиш ҳуқуқига эга бўлади”

    Дунё | 25 август, 10:11

    Роналду тарихий натижа қайд этди

    Спорт | 25 август, 09:49
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.