• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12621.29
    • RUB158.44
    • EUR14596.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Исроилда вакцинация коронавирусни енгишни бошлади, бунга «британча» штамм ҳам тўсиқ бўлмаяпти

    Исроил аҳолини коронавирусга қарши эмлаш тезлиги бўйича дунёда етакчи бўлиб қолмоқда. Мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 16 февралдаги маълумотларига кўра, бутун аҳолининг 28 фоиздан ортиғи, катталарнинг (16 ёшдан ошганлар) эса 39 фоизга яқини тўлиқ эмланган, деб ёзади Meduza. Бундай натижага Pfizer компанияси билан тузилган махсус келишув сабабли эришилган дейилади хабарда. «2021 йил марти охирига келиб, 16 ёшдан катта бўлган исроилликларнинг барчаси Pfizer/BioNTech вакцинаси билан эмлана олади», — дея мамлакат бош вазири Бинямин Нетаньяху февраль бошида эълон қилган эди.

    Тель-Авивда коронавирусга қарши эмланиш учун навбат. 2021 йил 9 февраль

    Тель-Авивда коронавирусга қарши эмланиш учун навбат. 2021 йил 9 февраль
    Фото: Sinxua

    Битим доирасида Исроил «бутун бир мамлакатни тезкорлик билан эмлашнинг халқаро модели»га айланди, дея тушунтирди бош вазир. Нетаньяхунинг ўзи учун муваффақиятли эмлаш кампанияси — унинг 23 мартдаги парламент сайловидан кейин лавозимга қайта сайланишига ёрдам бериши керак бўлган сиёсий вазифа ҳамдир, деб эслатади The Guardian.

    Исроилда биринчи бўлиб эмланишни бошлаган 60 ёшдан катта одамлар орасида касалланиш даражаси аллақачон тезлик билан пасая бошлади (бу гуруҳда вакцинанинг зарур бўлган иккала дозасини ҳам қабул қилганлар улуши 72—83 фоизга тенг). Ушбу тоифадагилар орасида касалхонага ётқизишлар сони январь ўрталаридаги кўрсаткичдан 34 фоизга қисқарди, ёшроқ одамлар орасидаги касалхонага ётқизишлар сони эса ўша даражада қолди ва ҳаттоки, бироз ошди, яъни бу эффект мамлакатда 2021 йил январида навбатдаги локдаун жорий қилиниши билан боғлиқ эмасга ўхшайди.

    «Кекса одамлар орасида ёшроқ аҳолига нисбатан таъсир кучлироқ, ёшроқ аҳоли кейинроқ эмланиши керак эди ва бу қонуният аввалги изоляция вақтида кузатилмаган эди», — деди Исроил ССВ учун маълумотларни таҳлил қилиш билан шуғулланувчи илмий гуруҳ раҳбари ва биологй профессор Эран Сегал.

    Мамлакатдаги энг йирик тиббий ташкилотлардан бири, ярим миллион кишини вакцинанинг иккала дозаси билан ҳам эмлашга улгурган Маккаби клиникалар тармоғининг маълум қилишича, эмланганларнинг 544 нафари ёки 0,1 фоизидагина кейинчалик коронавирус аниқланган. Ушбу касалланиш даражасини эмланмаган одамлар назорат гуруҳидаги кўрсаткич билан таққослаб, Маккабидагилар вакцинанинг самарадорлик даражасини 93 фоиз деб баҳолади.

    Аммо Исроил ССВ аҳолининг ҳали вакцинация билан қамраб олинмаган ёшроқ гуруҳлари орасида касалланиш даражаси ўсишидан хавотирда. «60 ёш ва ундан катта одамлар орасида коронавирус билан жиддий касалланишлар сони яққол пасаймоқда, — дейилади муассасанинг 14 февралдаги ҳисоботида. — Аммо ёшроқ аҳоли гуруҳлари орасида оғир аҳволдаги беморлар сони ошмоқда».

    ССВ маълумотларига қараганда, ўтган дам олиш кунлари, 12—13 февралда, COVID-19 ташхиси қўйилган одамларнинг қарийб 75 фоизи 40 ёшдан кичик ва атиги 7 фоизи — 60 ёшдан катта бўлган. 60 ёшдан кичик одамлар ҳиссасига ҳозир касалликнинг оғир кечиш ҳолатларининг 38 фоизи тўғри келади ва бу бир ой аввалги кўрсаткичдан 53 фоизга кўп демакдир.

    ССВ эслатишича, коронавируснинг «британча» штамми тарқалиш даражаси бўйича устунликка эришган, у эса сўнгги тадқиқотларга қараганда, янада юқумлироқ ва касалликнинг янада оғирроқ кечишини келтириб чиқаради.

    Шундай бир вазиятда Исроил ҳукуматини вакцинация суръатларининг тушиши жиддий хавотирга солди. Январда кунига 150 минггача одам эмланган бўлса, февралда — энди 16 ёшдан ошган барча фуқаролар эмланиш имкониятига эга бўлганига қарамай — бу рақам мунтазам равишда пасайиб, кунига 60 минг кишига тушиб қолди.

    Ҳукумат бунга чора-тадбирларнинг бутун бир комплекси билан жавоб қилди. ССВ вакцинацияга қарши қаратилган дезинформация билан курашиш учун ишчи гуруҳни кучайтирди. У ҳар куни бир нечта тилда ижтимоий тармоқларни мониторинг қилиб, улардан бундай постларни блоклашни талаб қилади.

    Исроилликларни рағбатлантириш усуллари ҳам қўлланилган: 21 февралдан бошлаб ҳукумат эмланган фуқароларга спорт ва тренажёр заллари, бассейнлар, меҳмонхоналар ва маданият муассасаларидан фойдаланиш имкониятини тақдим этади. Ҳозир у ерлар локдаун туфайли ёпиқ (аммо кўча дўконлари, савдо марказлари, музей ва кутубхоналар барча учун очилади). «Тренажёр заллари ва маданий тадбирларга бориш ҳуқуқини қўлга киритасизми ёки орқада қоласизми? Вакцина олинг!» — деб ёзди соғлиқни сақлаш вазири Юлий Эделштейн Twitter’да.

    Эмланганларга ёки касалланиб ўтганларга «яшил паспорт» деб аталувчи махсус ҳужжат берилади. «Яшил пасспорт» эгалари учун рухсат берилган муассасаларга кириш имкониятини ташкиллаштириш учун махсус мобил дастур ишга туширилади. Кимда смартфон бўлмаса — булар асосан ўта ортидокс жамоалар вакиллари — штрихкодли сертификатни чоп эттириши мумкин, у киришда сканерланади.

    Бундан ташқари, «яшил паспорт» карантинсиз Греция ва Кипрга, шунингдек, Ўлик денгиз курортларига бориш имконини беради — улар Исроил билан тегишли битимни имзолаган.

    Ҳукумат ҳисобот беришича, бу чоралар аллақачон ўз самарасини берган ва вакцинация суръатлари ўсиб, дастлабки кўрсаткичларга чиқиб олган. «Кеча 156 минг киши эмланди», — дея 16 февраль куни маълум қилди соғлиқни сақлаш вазири.

    Мавзуга доир:

    • Исроил карантин чекловларини юмшатишни бошлайди
    • ОАВ: Дунё аҳолисининг ҳар 50 нафардан бири коронавирусга қарши эмланди
    • Исроилда COVID-19’га чалинган болалар сони кескин ошди
    • Исроил — коронавирусга қарши эмлашлар сони бўйича дунёда етакчи: аҳолининг 13 фоиздан ортиғи эмланиб бўлди. Аммо бундай юқори суръат учун вакцина энди етмайди

    17.02.2021, 10:42   Изоҳ (0)   16909
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Греция ҳам қалин қор билан қопланди (фото)

    17.02.2021, 10:10

    Жефф Безос дунёнинг энг бой одамлари рейтингида биринчиликка қайтди

    17.02.2021, 09:46

    Сицилияда Этна вулқони уйғонди (видео)

    17.02.2021, 09:23

    Шимолий Каролинада торнадо оқибатида уйлар вайрон бўлган, минглаб одамлар электр таъминотидан узилиб қолган (фото)

    17.02.2021, 09:10

    Афинада қор ёғиши сабабли коронавирусга қарши эмлаш вақтинча тўхтатилди

    17.02.2021, 07:36

    АҚШда бешта аэропорт қор бўронлари ва совуқ об-ҳаво туфайли ёпилди

    17.02.2021, 05:19
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкентда Spark йўл ўртасида ёниб кетди

    Ўзбекистон | 5 август, 21:30

    Мулкдорни 100 фоиз рози қилмагунча ҳеч қандай қурилиш ва бузиш ишлари амалга оширилмайди

    Ўзбекистон | 5 август, 20:58

    Украина Япония билан биргаликда дронлар ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда

    Дунё | 5 август, 21:20

    Афғонистонда болалар тўйиб овқатланмаслиги энг юқори даражага етди — БМТ 

    Дунё | 5 август, 21:10

    “Водийдан Тошкентгача бўлган барча метан заправкалар тўлиқ қувватда ишламоқда”. Энергетика вазирлиги тарқалган хабарларга муносабат билдирди

    Ўзбекистон | 5 август, 21:00

    Қаҳва антибиотиклар таъсирини камайтириб, зарарли бактерияларга ёрдам беради — тадқиқот

    Илм-фан | 5 август, 20:50

    IBA президенти Умар Кремлёв ўзбекистонлик мураббий билан боғлиқ можарога муносабат билдирди

    Спорт | 5 август, 20:43

    Ўзбекистонда жазирама рекорди: июлда қайси ҳудуд ҳавоси 48 даража исиди?

    Ўзбекистон | 5 август, 20:39
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.