• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Об-ҳаво инжиқликлари, оқланган Трамп, Японияда зилзила ва коронавирусдан охирги рақамлар. Жаҳон ҳафта ичида

    Анъанавий ҳафталик дайжестимизни эътиборингизга ҳавола этамиз.

    Об-ҳаво инжиқликлари

    Ўтган ҳафтада Европанинг бир қатор давлатларида совуқ ҳаво ҳарорати ва кучли қор ёғиши кузатилди. Жумладан, Германияда бу борадаги рекорд қайд этилди. Германия 2021 йил февраль ойида совуқ ҳаво ва қор ёғиши бўйича ўз рекордларини янгилади. Мамлакатнинг Мюлхаузен шаҳрида 10 февраль, чоршанба куни кечаси 26,7 даража совуқ ҳаво қайд этилди.

    Фото: EPA

    Фото: EPA

    Умуман олганда, Германияда бир неча кундан бери қор ёғмоқда, синоптикларнинг фикрига кўра, совуқ ҳарорат камида шу ҳафта охиригача давом этади.

    Германиялик метеоролог Доминик Юнгнинг сўзларига кўра, бундай қорли ва совуқ февраль охирги марта 9 йил олдин кузатилган.

    Берлиндаги қор камдан-кам учрайдиган чана учиш имкониятини бериш орқали болаларни қувонтирса-да, бошқаларга ноқулайлик туғдирмоқда, чунки шаҳарда қор тозаловчи йирик ускуналар йўқ.

    Мазкур ҳолатдан темир йўл транспорти ҳам азият чекмоқда — қор ёғиши сабабли шаҳарлараро қатновчи S-Bahn поезди транспорт ҳаракатидаги янги узилишлар, поезд рейсларининг кечикиши ва бекор қилиниши ҳақида хабар берди.

    7 февраль куни Германия ҳукумати кучли қор ёғиши туфайли Нидерландия билан ўта тезюрар Intercity (ICE) поездлар қатновини бекор қилишга мажбур бўлганди. Шимолий Рейн-Вестфалия штатининг ўзида ноқулай об-ҳаво туфайли 222 та йўл-транспорт ҳодисаси юз берган. Уларда 28 киши жабрланган.

    Эслатиб ўтамиз, Германиядаги Рейн дарёси қор эриши туфайли тошиб кетган.

    Бундай ҳаво ҳарорати доимий бўладиган Москвада ҳам икки кун тинмай қор ёғган. Москвада 2021 йил 12 февраль куни тунда кучли қор ёға бошлаган. Қор ёғиши 13 февраль, шанба куни кечасигача давом этган. Бу вақт давомида шаҳардаги ёғингарчилик миқдори 24 миллиметрни ташкил қилган. Бу февраль ойидаги меъёрнинг 60 фоизи демакдир.

    Шаҳар кўчаларида 12 февраль, жума оқшомида катта тирбандликлар кузатилган. Ҳатто тунда ҳам тирбандликлар тарқалмаган. 13 февраль куни эрталаб тирбандликлар яна давом этган. Шаҳар ҳокимияти Москвани тўлиқ тозалаш учун 8 кун кераклигини маълум қилди.

    Японияда кучли зилзила

    Ўтган ҳафтада Япониянинг шимоли-шарқида 7,1 магнитудали зилзила содир бўлди. Зилзиланинг эпицентри Тинч океанида, Фукусима префектураси ҳудудида экани маълум қилинди. Силкинишларнинг максимал кучи 7 балли Япония шкаласида 6+ баллни ташкил қилган.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Ер силкиниши Токиода ҳам сезилган, мамлакат пойтахтида, тахминан, 4 балли зилзила кузатилган. Сунами хавфи йўқ. Қурбонлар ва вайрон бўлган бинолар ҳақида ҳам ҳозирча маълумотлар мавжуд эмас, зилзила оқибатида икки нафар одамга талафот етган. Кейинчалик Kiodo агентлиги жароҳатланганлар сони йигирма нафарга етганини хабар қилди.

    Зилзиладан кейин Токионинг саккизта префектурасида жами 835 та хонадон электр таъминотидан узилиб қолган.

    Ҳафта охирида олинган маълумотларга кўра, ҳалокат оқибатида жабрланганлар сони 100 нафардан ошган. Маълумотларга кўра, Фукусима, Мияги префектуралари ва бошқа бир қанча ҳудудлар аҳолиси жабр кўрган. Ҳалок бўлганлар ҳақида маълумот йўқ. Шунингдек, зилзила оқибатида 900 мингга яқин уй электр қувватисиз қолган. Эрталабга келиб муаммо ҳал қилинган, айни пайтда Фукусимадаги бир неча юзта бино чироқсиз қолмоқда, холос.

    Шошилинч хизматлар хабарига кўра, зилзиладан Фукусима, Мияги, Ибараки, Тотиги, Сайтама, Тиба, Канагава ва Гумма префектураларида 104 киши жабрланган. Уларнинг кўпчилиги йиқилиб тушиш оқибатида шикастланган.

    Оқланган Трамп

    АҚШ Сенати собиқ президент Дональд Трампнинг импичментига қарши овоз берди. Жараён CNBC телеканали ва Американинг бошқа ОАВлари орқали трансляция қилинди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Собиқ давлат раҳбарига нисбатан қўзғалонга даъват қилганлик айбловини ёқлаб Конгресс юқори палатасининг 57 нафар аъзоси овоз берди. 43 сенатор қарши чиқди. Импичментни тасдиқлаш учун камида 67 киши ёқлаб овоз бериши керак эди.

    Трампга нисбатан импичментни кўриб чиқиш 9 февраль, сешанба куни бошланди. 13 февраль куни кечқурун ҳимоя ва айблов томонлари жараённи чўзмаслик учун гувоҳларни сўроқ қилмасликка қарор қилди. Якуний далиллар учун томонларга ажратилган тўрт соатдан икки соатга яқини керак бўлди.

    Бунгача Демократик партиядан сенаторлар гувоҳларни чақиришни таклиф қилди, аммо бу Трамп ҳимоясининг салбий муносабатига сабаб бўлди ва улар ҳам ўз гувоҳларини чақиришни талаб қилди. Бунинг ўрнига ишга конгрессвумен Жейми Херрера Батлер ва исмлари ошкор қилинмаган шахсларнинг ёзма аризаларини аралаштиришди.

    Трампнинг ўзи жараёнда қатнашиб, кўрсатма беришдан бош тортди. Собиқ президентни айбловчилар бу Оқ уй собиқ раҳбарининг айбдорлиги фойдасига ҳисобланишини маълум қилди. Унинг ҳимояси импичментни конституцияга зид деб атади, чунки Трамп давлат лавозимини ортиқ эгаллаб тургани йўқ.

    Агар Трамп айбдор деб топилганида, у бошқа ҳеч қачон президент лавозимига даъвогарлик қила олмаган бўларди.

    Коронаинфо

    Бугунга келиб бутун дунё бўйлаб коронавирусга чалинганларнинг умумий сони 109 миллиондан ошди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Дунё миқёсида COVID-19 туфайли 2,4 миллион бемор вафот этган, беморларнинг 81 миллиондан ортиғи касалликдан фориғ бўлган.

    АҚШ касаллик аниқланган ва вафот этганлар сони бўйича етакчилик қилмоқда. Мамлакатда 28 миллиондан ортиқ кишида COVID-19 аниқланган, 490 мингдан ортиқ ўлим қайд этилган. Беморларнинг 18 миллиондан ортиғи тузалган.

    Коронавирусга чалинганлар сони бўйича Ҳиндистон иккинчи ўринда қайд этилган. Мамлакатда пандемия бошланганидан буён аниқланган COVID-19 беморлари сони 10,89 миллион кишини ташкил этди. Беморларнинг 155 550 нафари вафот этган, 11 миллионга яқини соғайган.

    Учинчи ўринни эса Бразилия банд қилган. Бу ерда пандемия бошидан бери 9 миллион 760 минг нафар одамда касаллик аниқланган. Беморларнинг 237 489 нафари вафот этган, деярли 8,7 миллион нафари шифо топган.

    Маълумот учун, дунё бўйлаб вирусга чалинганларнинг умумий сони 17 декабрь куни 74 миллион, 27 декабрь куни 80 миллион, 4 январь куни 85 миллион, 11 январь куни 90 миллион, 18 январь куни 95 миллион, 27 январь куни 100 миллион, 7 февраль куни 105 миллиондан ошганди.

    Бундан аввал Буюк Британияда коронавирус билан касалланганлар сони 4 миллион кишидан ошгани, Италияда коронавируснинг янги штамми туфайли чекловлар кучайтирилиши ҳамда Японияда пандемия фонида ёлғизлик вазири лавозими жорий қилингани ҳақида хабар берилганди.

    15.02.2021, 17:45   Изоҳ (0)   47898
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қозоғистон ўз ҳудудида ишлаб чиқарилган «Спутник V» вакцинасини рўйхатдан ўтказди

    15.02.2021, 17:21

    Қирғизистон собиқ президенти Сўронбой Жээнбеков Умра сафаридан қайтиб келди

    15.02.2021, 16:12

    Афғонистон—Эрон чегарасида юз берган портлаш оқибатида 500 та машина ёниб кетди (видео)

    15.02.2021, 15:46

    Қирғизистон президенти Россияга ташриф олдидан ўз-ўзини яккалаш режимига ўтди

    15.02.2021, 14:47

    Мьянмада норозилик намойишлари туфайли интернет деярли тўлиқ узиб қўйилди

    15.02.2021, 14:23

    ЖССТ: Пандемия бошида Уханда коронавируснинг 10 дан ортиқ мутацияси бўлган

    15.02.2021, 14:11
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Кортни Кокс, Белла Ҳадид ва бошқалар: пластик операция қилдирганидан афсусланган Голливуд юлдузлари

    Кино | 12 июл, 20:35

    JW: Европа Иттифоқи Украинанинг йўқотилган ҳудудларини қайтариб олишидан манфаатдор эмас

    Дунё | 12 июл, 20:20

    “Бу йил Тахтақорача довонида пулли туннел қуриш бўйича шартнома тузамиз” — Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 20:03

    “Реал” Винисиус билан музокараларни тўхтатди

    Спорт | 12 июл, 20:00

    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!

    Реклама | 12 июл, 19:30

    Бир нафари ҳалок бўлган: Бош прокуратура Тошкентда етти бола бассейнга чўккани юзасидан баёнот берди

    Ўзбекистон | 12 июл, 19:29

    Ҳиндистонда 270 киши ҳалок бўлган Air India самолёти ҳалокатининг сабаби маълум қилинди

    Дунё | 12 июл, 19:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.