Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Қорақалпоғистоннинг Нукус шаҳрида «Кардар» эшик ишлаб чиқариш цехида ёнғин юз берди. ФВВ матбуот хизматининг маълум қилишича, ёнғин содир бўлаётганлиги ҳақида ёнғин-қутқарув хизматига 15 февраль, душанба куни соат 15:45 да хабар келиб тушган.

Хабар асосида зудлик билан 8 та ёнғин ўчириш бўлинмаси сафарбар этилиб, улар ёнғин жойига соат 15:49 да етиб борган. Ёнғин соат 16:39 да ўраб олиниб, 17:10 да тўлиқ бартараф этилган. Кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғиндан цехнинг 1500 квадрат метр майдони сақлаб қолинган.

Тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ёнғин оқибатида ишлаб чиқариш цехининг 200 квадрат метр майдони ёнган.

Ҳодисанинг келиб чиқишига сабаб қуритиш цехида ёнғин хавфсизлиги қоидаларининг бузилиши деб тахмин қилинмоқда ва ҳозирда моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Аввалроқ Бектемирдаги Чирчиқ дарёси бўйида йирик ёнғин содир бўлгани, Фарғонадаги озиқ-овқат дўконида ёнғин келиб чиққани, Гулистондаги «Эски бозор» ҳудудида жойлашган қассобхонада ёнғин чиққани ҳақида хабар берилган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Эрон олий раҳнамоси Европа давлатларида Қуръоннинг ёқиб юборилишига муносабат билдирди  
Молия
2022 йилда Ўзбекистонга пул ўтказмалари рекорд даражадаги 17 млрд долларга етди
Маҳаллий
Фотогалерея: Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги тарихий алоқалар