• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12699.14
    • RUB162.16
    • EUR14847.83
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Экология қўмитаси матбуот котиби унга нисбатан босим ўтказилганини айтганди. Қўмита унинг даъволари ҳужжатли асосга эга эмаслигини маълум қилди

    Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси матбуот котиби Бунёд Абдуллаев унга нисбатан босим ўтказилганини айтганидан сўнг ишдан бўшатилганини маълум қилганди. «Gazeta.uz»нинг маълум қилишича, қўмита ушбу ҳолат бўйича расмий муносабат билдирди.

    Фото: АОКА

    Фото: АОКА

    Эслатиб ўтамиз, Бунёд Абдуллаев бош вазир ўринбосари Очилбой Раматов раислигидаги йиғилишда қўмитанинг 6 нафар раҳбар ходими ишдан олиниши ва улар орасида ўзи ҳам айтилгани ҳақида маълум қилганди. Абдуллаев бу қарор у учун кутилмаган бўлганлигини, бундан олдин Президент Администрацияси вакиллари билан йиғилишда қўмита матбуот хизмати фаолиятига ижобий баҳо берилганини таъкидлаганди.

    Унинг айтишича, бош вазир ўринбосари билан йиғилишда сўз беришларини сўраб, қўлини кўтарган, лекин ҳеч ким унга эътибор бермаган. У йиғилиш тугамасидан олдин чиқиб кетган.

    Экология қўмитаси матбуот котиби ишдан ҳайдалишига Очилбой Раматов «штаби»дан берилган топшириқни бажаришдан бош тортганлиги сабаб бўлганлигини таъкидлаган эди. Унга бош вазирнинг биринчи ўринбосарининг имижини тарғиб қилиш мақсадида ОАВда тарқатиш учун ҳар жума куни тасдиқланган мавзу бўйича маълумот тақдим этиш сўралган. Бунёд Абдуллаев топшириқ ёзма равишда берилсагина бажаришини айтган, лекин унга ёзма топшириқ берилмаган.

    Экология қўмитаси «Gazeta.uz» томонидан 10 февраль куни эълон қилинган мақолада келтирилган «важлар ҳақиқатга мос келмаслигини» айтмоқда. «Бунёд Абдуллаевнинг унга юқори идоралар вакиллари томонидан босим ўтказилгани хусусидаги даъволари ҳужжатли асосга эга эмас», — дейилади қўмита муносабатида.

    «Бунёд Абдуллаевнинг ‘Gazeta.uz’ сайтига берган ёлғон маълумотлари Давлат экология қўмитаси жамоасини ҳайратга солмоқда. Унинг ‘йиғилишда сўз сўрагани’, ‘касбдошлари гаплашмай қўйгани’ каби важлари, олдинги йиғилишда мақталгани ҳам нотўғридир. Ўша мулоқотда ‘мабуот хизмати бонг урмаётгани’ танқид қилинган аслида», — дейилади қўмита хабарида.

    Лекин «Gazeta.uz» томонидан эълон қилинган мақолада ҳамкасблари Бунёд Абдуллаев билан гаплашмай қўйгани ҳақида маълумот берилмаган.

    «Ҳуқуқи бузилганини талаб қилаётган журналистнинг ўзи мажбуриятларини бажардими, далилланмаган мулоҳазалари билан бошқаларга туҳмат қилмадими, деган савол туғилади. Зеро, ҳуқуқини талаб қиладиган ҳар қандай шахс, аввало, мажбуриятини бажариши керак», — деб таъкидланган қўмита баёнотида.

    «Агар Бунёд Абдуллаев айтаётганидек, ростдан унга номаълум маслаҳатчи қандайдир ғалати топшириқ берган ва буни юқори органдаги куратор тасдиқлаган бўлса, нега қўмита раисига буни зудлик билан маълум қилмади? Нима учун ахборот сиёсати бўйича маслаҳатчи сифатида раҳбар билан тўғридан-тўғри мулоқот қилиш ҳуқуқидан фойдаланмади? Не сабабдан мазкур воқеликни орадан муайян вақт ўтгандан кейин ташкил этилган, умуман бошқа мавзудаги ҳайъат йиғилиши билан боғламоқда?», — дейди қўмита.

    Экология қўмитаси ўзининг ички меҳнат тартиб-қоидаларида белгиланган ходимлар мажбуриятлари ҳақида эслатиб, «хизмат доирасидаги ахборотларни ва иш жараёнида аён бўлган бошқа чекланган фойдаланишдаги маълумотларнинг ошкор қилинишига ёхуд ундан ғаразли ва бошқа шахсий мақсадларда фойдаланилишига йўл қўйилмаслиги, қўмита ва тизим фаолиятига тааллуқли бўлган маълумотлар, ахборотларни сир сақлаш, ахборот хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш мажбурияти» ходимларга юклатилганини таъкидлайди. Собиқ матбуот котиби ушбу «қоидалар билан аввалдан таништирилган ва унга риоя қилмаслик жавобгарликка сабаб бўлиши хусусида огоҳлантирилган».

    Бундан ташқари, муносабатда Бунёд Абдуллаевнинг ҳайъат йиғилишидан чиқиб кетганлиги қонун бузилиши ҳисобланиши таъкидланган. Қўмита бунга Меҳнат кодексининг 100-моддаси 4-бандида ходим билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилишга олиб келиши мумкин бўлган меҳнат вазифаларини бир марта қўпол равишда бузишлар рўйхатида ички меҳнат тартиб-қоидалари алоҳида кўрсатилганлигини асос қилган.

    Шунингдек, қўмита ходимининг хулқ-атворини ва касбий фаолиятини баҳолашда 2018 йил 15 июнь куни тасдиқланган Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилишини маълум қилган. «Бунёд Абдуллаев эса ҳукумат вакиллари иштирокида расмий тадбирда ўзбошимчалик билан иш тутганини ҳеч нарса билан оқлаб бўлмайди», — дейилади муносабатда. Лекин қўмита қоидаларнинг айнан қайси бандига асосан ходим йиғилишдан чиқиб кетиши тақиқлангани ҳақида маълумот бермаган.

    Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси Бунёд Абдуллаевнинг ўз хоҳиши билан меҳнат шартномасини бекор қилишни сўраб, ариза ёзиб кетганлигини қайд этган.

    Мавзуга доир: 

    • «Azon.uz» таъсисчиси Мубашшир Аҳмад Дин ишлари бўйича қўмитадан таҳдид бўлганлигини исботловчи далиллари борлигини маълум қилди
    • Сурхондарёда қўлга олинган блогернинг адвокати ишни уюштирилган деб ҳисобламоқда

    15.02.2021, 18:11   Изоҳ (0)   31552
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Жамиятимизда коррупцияга нисбатан тоқатсизлик ошди, нафрат ўсди» – Русланбек Давлетов

    15.02.2021, 17:09

    Ўзбекистонда долларнинг расмий курси яна кўтарилди

    15.02.2021, 16:47

    Азиза Умарова ҳукуматга сайловлар арафасида аҳолининг турмуш тарзини яхшилашга хизмат қиладиган олтита таклифни билдирди

    15.02.2021, 16:24

    Ўзбекистонда коронавирусга қарши эмлаш март ойининг биринчи ярмида бошланади

    15.02.2021, 15:57

    «Янги йил бўлса, Қашқадарёдан тандир, Хоразмдан гуруч келади» – Адлия вазири жамият ривожланишига салбий таъсир кўрсатувчи миллий анъаналар ҳақида

    15.02.2021, 15:22

    Ўзбекистонда вояга етмаганларга қарши содир этиладиган қатор жиноятлар учун тўғридан-тўғри жиноий жавобгарлик белгиланди

    15.02.2021, 15:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Москва ва Пхеньян ўртасида илк бор тўғридан тўғри рейслар йўлга қўйилади

    Дунё | 15 июл, 10:21

    “Ўзгидромет” 4 кун жуда иссиқ ҳаво бўлишидан огоҳлантирди 

    Ўзбекистон | 15 июл, 10:08

    “Барселона” Луис Диас трансфери бўйича “Ливерпуль”дан чегирма кутмоқда

    Спорт | 15 июл, 10:06

    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув

    Реклама | 15 июл, 10:02

    Ишга боғлиқ эмас: душанба куни инсонларда стресснинг кучайиши илмий тасдиқланди

    Илм-фан | 15 июл, 09:59

    Ғазо секторидаги ҳужумда 78 киши ҳалок бўлди

    Дунё | 15 июл, 09:44

    Умра мавсуми қачондан бошланиши эълон қилинди

    Ўзбекистон | 15 июл, 09:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.