• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Азиза Умарова ҳукуматга сайловлар арафасида аҳолининг турмуш тарзини яхшилашга хизмат қиладиган олтита таклифни билдирди

    Блогер ва жамоатчилик фаоли Азиза Умарова сайловлар арафаси ҳукуматга аҳоли турмуш тарзини яхшилашга хизмат қиладиган олтита реал қадамларни таклиф қилди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «ОАВ тартибсизликка қарши даъват қилганлик учун жиноий жавобгарлик белгилашни режалаштираётгани ҳақида ёзмоқда. Куч тузилмаларининг маошлари кўтарилмоқда, нечанчидир маротаба форма, аскарий анжомлар, махсус техникалар харид қилиняпти. Барча сайловлар билан банд эканлиги шундоқ кўриниб турибди. Тахмин қилиб кўришга жазм этаман», — деб ёзади Умарова.

    Унинг таъкидлашича, дунёнинг исталган нуқтасида (Канададан Руандагача) ҳар қандай сиёсий сайловлар арафасида маслаҳатчилар жамоаси Low hanging fruits рўйхатини тузади. Яъни амалга ошириш қийин бўлмаган масалалар. Бандлар қиймати милиция формаси ёки куч тузилмалари ходимларининг устама пулларидан ҳам кам бўлиши мумкин, бироқ унинг самараси юз баробар кўпроқ. Энг муҳими — ҳокимиятга қарши бориш ҳеч кимнинг калласига келмайди. Фуқаролар сайлов участкаларига ўз оёғи билан югуриб боради.

    Азиза Умарова ҳозирча Ўзбекистонда Low hanging fruits кузатилмаётгани сабаб ўз таклифларини билдирган. У қадар қийин бўлмаган олти қадам:

    Марҳаматли подшоҳ ролини ўйнаш

    «Мовий гумбазлар» парки муаммосига самарали киришиб, стела қуриш ғоясини Tashkent City’га кўчириш. Зиёлилар қатлами дарҳол сиз тарафда бўлади.

    Ижтимоий ҳимоя

    «Одамлар ҳақида қайғурамиз» соуси остида ижтимоий ҳимоя бўйича ихтисослаштирилган идора яратилишини эълон қилиш. Бизда 2016 йилдан буён ижтимоий ҳимоя йўқ, бу ақлга сиғмайди.

    Ва ушбу идора ниҳоят ҳеч бўлмаганда инқирозли оилалар билан ишловчи 10 минг нафар профессионал ижтимоий хизмат ходимларини ёллайди/тайёрлайди. Болалар қийноққа солиняптими? Собиқ маҳбус қамоқдан уйига қайтдими? Ўз жонига қасд қилишга мойил ва эри томонидан мунтазам калтакланиб келинаётган аёл? Ногиронлиги бор бўлган фарзанд ва ишсиз ота-она?

    Ижтимоий хизмат ходимлари бошқа керакли хизматларни аралаштириб, мураккаб вазиятдан чиқишга ёрдам беради. Бу фуқароларга ғамхўрлик қилиш имитациясини истисно этади ва тўлақонли ижтимоий хизмат кўрсатиш тизимини назарда тутади. Бутун республика бўйича ижтимоий соҳа ходимларини таъминлашга Тошкент шаҳрининг битта ободонлаштириш хизматининг йиллик бюджетидан бир неча баравар кам маблағ керак бўлади (мен қанча сарфланишини биламан, шунинг учун фактга таяниб гапиряпман).

    Болалар

    «Болалар ҳақида қайғурамиз» соуси остида болалар онкологиясини реформация қилиш. Онкология ва гематология (қон саратони) мамлакатда ҳамон алоҳида даволанмоқда. Бу ҳам етмаганидек на республика онкологиясида, на гематологияда элементар реанимация бор. Болалар эса мунтазам операция қилинади, шу билан бирга, ихтисослашган болалар шифокори йўқ. Болалар вафот этмоқда.

    Зудлик билан гематология ва онкологияни бирлаштириш ва янги Болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази базасида онкогематология билан оғриган болалар учун 100 (асло бундан кам эмас, ҳозир 20 койка ўрин ҳақида гап-сўзлар юрибди) койка яратиш. Амалдаги тизимни қайта ташкил этишга қодир инглиз тилини биладиган замонавий ёш тиббиёт ходимлари керак ва зудлик билан даволашнинг халқаро протоколларини қабул қилиш лозим. Жони сақлаб қолинган болаларнинг тарихини бемалол ОАВда эълон қилса бўлади. Ҳозирда онкологик касалликка чалинганларнинг асосий қисми бошқа мамлакатда даволанишга кета олгани сабаб омон қолмоқда. Давом этишга ҳожат йўқ…

    Божлар

    Сўнгги 20 йил ичида ижтимоий инжиниринг (social engineering) маҳаллий машиналарни сотиб олишни одамларнинг асосий орзуси сифатида шакллантирди. Қадриятларнинг таназзули ачинарли, аммо уни ўзгартиришга энди кеч. Бироқ «Сизнинг оғриғингизни кўряпмиз» шиори остида мамлакатга олиб кирилаётган автомобиллар учун импорт божини камайтириш керак. Ортиқча гап-сўзларсиз.

    «Снос»лар

    Эртанги кунга бўлган ишонч сўниб бормоқда. Ер олди-сотдисининг яширин бозори, коррупция, қурилиш нормаларига риоя қилмаслик гуллаяпти, янги қурилган уйлар қуламоқда, кўчириб юборилган аҳолининг ярмидан ками компенсация олган. Янги муддатга бу каби оғир мерос билан бормаслик учун мантиқий нуқта қўйиш керак. Ноқонуний «снос»лар ҳақида шубҳасиз айтилиши керак ва мамлакатнинг бешта йирик шаҳарининг бош планини эълон қилиш зарур. Уй-жой қуриш, ижтимоий инфратузилма ва тижорат кўчмас мулки учун аниқ зоналарни онлайн равишда белгилаб қўйиш лозим. Бу одамларга оз бўлса-да, эртанги кунга ишонч беради.

    Вилоятлар

    Кимдир қишлоқларга қадар газ, электр энергияси ва сувни ростан ҳам тортиб келишига шубҳаланаман. Бу менимча, ёш болага ҳам аён. Бироқ қишлоққа оптик тола тортиб келиш ҳисобига пиар қилиш варианти мавжуд. Ахир вилоятларда тезкор интернет умуман йўқ — тош асри. Шу сабабли рақамли Ўзбекистонни интернет ўсиш драйверига айланадиган жойда бошлаш керак.

    «Агар биз экспорт жараёнларини соддалаштирсак, таълим мазмунини тўлдирсак ва бу йўлда тез ўрганиш учун имконият яратадиган бўлсак, интернет ҳаёт сифатини бироз яхшилаши мумкин. Сайловчиларга шу керак. Ҳурматли Президент, илтимос, сайловлар олдидан янги маслаҳатчиларни жалб қилинг. Сизга кайфиятни нозик тушунадиган одамлар керак. Қовун туширишади… Мен рўйхатни чексиз тузишим мумкин эди. Бироқ 6 эгри рақамида тўхтайман. Ўз бандларингизни қўшинг.

    Маълумот учун, Азиза Умарова Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, Буюк Британиянинг Сент-Эндрюс университетида таҳсил олган. Давлат бошқарувида ислоҳотлар ва модернизация, электрон ҳукумат, гендер масалалари бўйича мутахассис. Ҳозирда Сингапурнинг Smartgov Consulting компанияси ижрочи директори. У #Aziza Умар кундалиги Telegram каналида турли масалалар бўйича ўзининг фаол фуқаролик муносабатини билдириб боради.

    Мавзуга доир: Азиза Умарова туризм тадбиркорлиги бўйича исталган киши фойдаланиши бўлган 10 та ғоя тақдим этди

    15.02.2021, 16:24   Изоҳ (0)   25620
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда коронавирусга қарши эмлаш март ойининг биринчи ярмида бошланади

    15.02.2021, 15:57

    «Янги йил бўлса, Қашқадарёдан тандир, Хоразмдан гуруч келади» – Адлия вазири жамият ривожланишига салбий таъсир кўрсатувчи миллий анъаналар ҳақида

    15.02.2021, 15:22

    Ўзбекистонда вояга етмаганларга қарши содир этиладиган қатор жиноятлар учун тўғридан-тўғри жиноий жавобгарлик белгиланди

    15.02.2021, 15:10

    Ўзбекистонда аномал иссиқ ҳаво ҳафта охирига бориб кескин ўзгаради, қор аралаш ёмғир ёғиши кутилмоқда

    15.02.2021, 14:30

    Навоийда санитария қоидаларини бузган ҳолда 15 бош қўй гўштини Тошкентга олиб келаётган Cobalt ҳайдовчиси жаримага тортилди

    15.02.2021, 13:45

    Фото: Мўйлови билан Тошкент рамзларидан бирига айланган ДАН ходимининг мум ҳайкали яратилди

    15.02.2021, 13:21
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50

    “Ҳеч кимдан қўрқмайман” — Тошкентда тадбиркор болалар майдонини эгаллаб олди, аҳоли норози

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:37

    “Барча заправкаларда электр қувватлагичлар ўрнатилади” — транспорт вазири Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:27

    Ҳиндистонда россиялик аёл икки боласи билан чангалзорда яшаётгани аниқланди

    Дунё | 12 июл, 23:10

    Аббосбек Файзуллаев ва “ЦСКА” — Россия Суперкубоги соҳиби (видео)

    Спорт | 12 июл, 22:42

    Францияда Янги Каледония номли янги давлат тузиш тўғрисида битим имзоланди

    Дунё | 12 июл, 22:35

    Сунъий интеллект орқали ҳаётингизни осонлаштиришнинг 9 та усули

    Лайфстайл | 12 июл, 22:00

    Дональд Трамп Клублар ўртасидаги ЖЧ финалида қатнашади

    Спорт | 12 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.