• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12305.8
    • RUB152.56
    • EUR14389.17
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Мьянмада ҳарбий ҳукумат ўзига янги ваколатлар тақдим этди. Мамлакатда норозилик намойишлари давом этмоқда

    Мьянмада февраль бошида юз берган давлат тўнтаришидан кейин ҳокимият тепасига келган ҳарбийлар шахсий ҳаёт хавфсизлиги тўғрисидаги қонунга ўзгартиришлар киритиб, ўзларига мамлакат фуқароларининг шахсий маълумотлари ва уларни ҳибсга олиш борасидаги янги ҳуқуқларни тақдим этди. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги мамлакат Қуролли Кучлари бош қўмондони аппарати баёнотига таяниб хабар берди, деб ёзади «Коммерсантъ». Шунингдек, янги ҳукумат ОАВдан уларни «хунта» деб атамасликни сўради.

    Фото: CNN

    Фото: CNN

    Янги қоидалар ҳарбийлар томонидан шакллантирилган давлат маъмурий кенгашининг бутун ваколат муддати давомида амал қилади. Янги қоидалар ордерсиз тинтув ўтказиш ва ҳибсга олиш имкониятини беради. Бундан ташқари, улар хат ва посилкаларни очиб кўриш, бировларнинг хабарларини «тутиб олиш» ва телефон компанияларидан шахсий маълумотларни олиш учун имконият яратади. Аввалроқ эса ҳарбий ҳукумат мамлакатда Facebook, Twitter ва Instagram фаолиятини тўхтатиб қўйган эди.

    12 февраль, жума куни, Bloomberg хабарига кўра, мамлакат Ахборот вазирлиги миллий ОАВлардан мамлакатдаги воқеаларни «тўнтариш», ҳукмрон хунтани эса «хунта» ёки «режим» деб атамасликни сўради. Бу шу билан изоҳланадики, терминлардан нотўғри фойдаланиш «фуқаролар ўртасида ғалаён туғдирувчи фитна» сифатида баҳоланади ва шу тариқа, амалдаги матбуот тўғрисидаги қонунларни бузиш ҳисобланади.

    Минтақа ОАВлари хабарига кўра, 14 февраль, якшанба куни Мьянмада ўн минглаб аҳоли асосий шаҳарларда мамлакатда юз берган ҳарбий тўнтаришга норозилик билдириш мақсадида кўчаларга чиққан. Мухолифат намойишлари кетма-кет тўққиз кундан буён давом этмоқда.

    Мамлакатдаги энг йирик шаҳар — Янгонда талабалар давлат маслаҳатчиси Аун Сан Су Чжини озод этишни талаб қилиб, шаҳар марказидан юриб ўтди. Шунингдек, кўчаларда автобуслар колоннаси секин юриб ўтиб, норозилик белгиси сифатида сигнал чалди. Намойишчилар ҳукуматдан «кечалари одамларни ўғирлаб кетишни бас қилиш»ни талаб қилди. Пойтахт Нейпьидода эса норозилик акциялари чоғида автомобиллар ва мотоцикллар карвони юриб ўтди.

    Ҳуқуқ ҳимоячилари маълумотларига кўра, тўнтаришдан кейин мамлакатда 384 дан ортиқ одам қўлга олинган.

    Аввалроқ Мьянма давлат маъмурий кенгаши 23 314 маҳбус, шу жумладан, 55 нафар чет эллик учун амнистия эълон қилган эди. «Мьянмада тинчлик, тараққиёт ва тартиб билан янги демократик давлат яратилаётган пайтда маҳбусларни намунали фуқароларга айлантириш, жамоатчиликни хурсанд қилиш учун…. Давлат маъмурияти кенгаши, конституцияга мувофиқ ҳар қандай ҳуқуқбузарликлар учун 2021 йил 31 январга қадар берилган жазоларни афв этиш тўғрисида фармон чиқарди», — дейилади баёнотда.

    Эслатиб ўтамиз, Мьянмада ҳокимият ҳарбийлар томонидан эгаллаб олинди, улар бир йил муддатга фавқулодда ҳолат жорий қилди. Мамлакат президенти ва ҳукумат раҳбари ҳамда яна кўплаб мансабдорлар қамоққа олинди. Бу воқеа ҳукумат ва ҳарбийлар ўртасидаги азалий зиддият кучайиши оқибатида содир бўлди. Ҳарбийларнинг таъкидлашича, 8 ноябрь куни мамлакатда ўтказилган сайловларда қонунбузарликлар бўлган. Қуролли Кучлар бош қўмондони Мин Аунг Хлайн мамлакатнинг муваққат президенти этиб тайинланди.

    Мавзуга доир:

    • Мьянмада ҳарбийлар 23 мингдан ортиқ маҳбусни афв этди
    • Мьянма бош қўмондони нима сабабдан давлат тўнтарилиши содир бўлганини тушунтирди
    • Мьянмада ҳокимият ҳарбийлар қўлига ўтганидан сўнг норозилик намойишлари бўлиб ўтмоқда

    14.02.2021, 19:11   Изоҳ (0)   17744
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Карантиндан воз кечиш туфайли коронавирусни енгдик» — Тожикистон соғлиқни сақлаш вазири

    14.02.2021, 17:17

    Гвинеяда 2016 йилдан бери илк марта Эбола вирусидан тўртта ўлим ҳолати қайд этилди

    14.02.2021, 16:16

    Ҳиндистонда музлик кўчиши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 41 кишига етди

    14.02.2021, 15:15

    Хитойдаги аттракционда юз берган бахтсиз ҳодиса оқибатида 16 киши жабрланди (видео)

    14.02.2021, 12:33

    Польшада коронавируснинг қоракўзанлардан одамларга юқиши мумкинлиги айтилмоқда

    14.02.2021, 12:12

    Илон Маск Россия президентини Clubhouse ижтимоий тармоғи орқали мулоқот қилишга таклиф этди

    14.02.2021, 11:32
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Кредит олиш керакми: молиявий ёрдам ёки қарз тузоғи?


    TENET: Ўзбекистон Мустақиллиги куни шарафига Stellar Residence апартаментларига эксклюзив шартлар 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Beeline Uzbekistan Фарғона водийсидаги юзлаб аҳоли пунктларини юқори тезликдаги алоқа билан таъминлади


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Гинекологик саратон касаллигидан қўрқманг — кечикишдан қўрқинг


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Сой Бўйи: Орзулар рўёбга чиқадиган соҳил бўйидаги уй 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    APEX — молиявий бошқарув учун қулайликлар битта иловада 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистондаги хусусий мактабларда ўқиш нархи қанча?

    25 август, 18:35

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда ярим йилда қанча янги мактаб қурилгани очиқланди

    Ўзбекистон | 26 август, 12:19

    “Ким Чен Ин билан шу йил учрашмоқчиман” — Трамп

    Дунё | 26 август, 11:58

    Вьетнамга Кажики тўфони ёпирилди. Қурбонлар бор (видео)

    Дунё | 26 август, 11:45

    Асаларининг митти мияси келажак нейротармоқларини яратишга асос бўлади — тадқиқот

    Илм-фан | 26 август, 11:35

    Ўзбекистонда судларда сунъий интеллектдан фойдаланилади

    Ўзбекистон | 26 август, 11:24

    APEX — молиявий бошқарув учун қулайликлар битта иловада 

    Реклама | 26 август, 10:30

    “Реал” футболчиси фаолиятини Франция чемпионатида давом эттиради

    Спорт | 26 август, 11:20

    Садир Жапаров Иссиқкўлда чиқинди тозалаган экофаолга автомобиль совға қилди (фото)

    Қирғизистон | 26 август, 11:12

    Instagram: Концерт беришга қарор қилган Райҳон, қизалоғини туғруқхонадан олиб чиққан Диёра Келдиёрова, автоҳалокатга учраган Комила Хўжаева

    Маданият | 26 август, 10:58
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.