• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12305.8
    • RUB152.56
    • EUR14389.17
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    «Карантиндан воз кечиш туфайли коронавирусни енгдик» — Тожикистон соғлиқни сақлаш вазири

    Тожикистон соғлиқни сақлаш вазири Жамолиддин Абдуллозода мамлакатда коронавирус устидан ғалаба карантиндан воз кечиш туфайли амалга ошганини айтди. Бу ҳақда вазирнинг матбуот анжуманида берган баёнотига таяниб, Asia-Plus хабар берди.

    Жамолиддин Абдуллозода

    Жамолиддин Абдуллозода
    Фото: Asia-Plus

    «Ривожланган мамлакатларда одамлар карантинда яшади. Чекловлар бекор қилингач, уйдаги беморлар кўчага чиқиб, касалликни бошқаларга юқтирди. Тожикистонда шифокорлар уй шароитида ўзини изоляция қилиш имкониятига ишонч ҳосил қилиш учун беморларнинг уйига борди», — дея изоҳлаган соғлиқни сақлаш вазири.

    Абдуллозода, шунингдек, яқинда музокаралар олиб борган Россия Истеъмолчи ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва инсон фаровонлигини назорат қилиш бўйича федерал хизмати  — «Роспотребнадзор» мутахассисларининг Тожикистондаги эпидемиологик вазиятни баҳолаш ва чегаралар очилиши ёки йўқлиги тўғрисидаги қарорни қабул қилиш учун мамлакатга қачон келиши ҳақидаги саволларга жавоб берди. Вазирнинг сўзларига кўра, «Роспотребнадзор» мутахассислари тожикистонликларнинг илтимосига асосан, Россия ҳукуматидан буйруқ олганидан кейин келади.

    «Тожикистонда 2020 йил 31 декабрдан бери коронавирус инфекциясига оид янги ҳолатлар қайд этилмаган»

    «Бахтимизга, 2020 йил 31 декабрдан бери Тожикистонда коронавирус инфекциясига оид янги касалланиш ҳолатлари қайд этилмаган. Пандемия бошланганидан бери 13 308 нафар COVID-19’га чалинган бемор рўйхатга олинган, улардан 99,3 фоизи тузалган, вирус қурбонлари сони 90 кишини ташкил этган», — деган Жамолиддин Абдуллозода.

    Вазирнинг сўзларига кўра, пандемия пайтида беморларнинг аксарияти Сўғд вилоятига тўғри келган — 4300 киши. Душанбе иккинчи ўринда — 4100 киши. Шунингдек, Хатлон вилоятида — 1,5 минг, Тоғли Бадахшон автоном вилоятида 1196 та вирус юқтириш ҳолати қайд этилган.

    «Коронавирус билан касалланганларни даволаш мутлақо бепул»

    Абдуллозода мамлакатда коронавирусни даволаш мутлақо бепул эканлигини таъкидлади. Уй шароитида даволанаётган беморлар нафақат шифокорларнинг тезкор гуруҳи назорати остида бўлган, балки давлат ҳисобидан бепул дори-дармонларни ҳам олган.

    «Ишонч билан айтишим мумкинки, 2020 йил 5 майдан бошлаб COVID-19 билан касалланганлар учун даволаниш мутлақо бепул. Уларга Соғлиқни сақлаш вазирлиги омборидан дори-дармонлар берилди, ҳозирда омборда 103 миллион сомоний миқдоридаги барча керакли дори-дармонлар мавжуд, шунингдек, вазирлик янги дори-дармонларни сотиб олиш учун яна 200 миллион сомонийдан кўпроқ, тиббий муассасаларни таъмирлаш учун 15 миллион сомоний ажратган», — дея давом этди вазирлик раҳбари.

    «Аҳолининг 80 фоизини эмлаш керак»

    Тожикистон ҳукумати қайси вакцинани — Европа ёки Россия вакцинасини афзал кўради, деган саволга вазир шундай жавоб берди:

    «COVAX дастури доирасида эмлаш Тожикистон аҳолисининг 20 фоизи (1 миллион 800 минг киши)ни қамраб олади. Россия вакцинасига келсак, биз у билан 5 миллион 840 минг кишини эмлаймиз. Умумий ҳисобда, биз 6 миллион 714 минг кишини — аҳолининг 80 фоизини эмлашимиз керак бўлади. «Спутник V» вакцинасини сотиб олиш бўйича Россия билан музокаралар олиб бормоқдамиз, AstraZeneca вакцинасини эса бепул оламиз».

    Унинг қўшимча қилишича, AstraZeneca вакцинаси 732 минг дозада февраль—март ойларида Тожикистонга етиб келади.

    Аввалроқ, 2021 йилнинг 13 январь ҳолатига кўра, Тожикистонда коронавирус билан касалланган биронта бемор қолмагани ҳақида хабар қилинганди. Мамлакат президенти Эмомали Раҳмон Тожикистон коронавирус устидан ғалаба қозонганини маълум қилган.

    Мавзуга доир: 

    • Ўзбекистон Тожикистоннинг жанубида COVID-19 билан касалланганларни қабул қилиш марказини қуради
    • Тожикистонда ўлим даражаси 2020 йилда кескин ошди

    14.02.2021, 17:17   Изоҳ (0)   31224
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Гвинеяда 2016 йилдан бери илк марта Эбола вирусидан тўртта ўлим ҳолати қайд этилди

    14.02.2021, 16:16

    Ҳиндистонда музлик кўчиши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 41 кишига етди

    14.02.2021, 15:15

    Хитойдаги аттракционда юз берган бахтсиз ҳодиса оқибатида 16 киши жабрланди (видео)

    14.02.2021, 12:33

    Польшада коронавируснинг қоракўзанлардан одамларга юқиши мумкинлиги айтилмоқда

    14.02.2021, 12:12

    Илон Маск Россия президентини Clubhouse ижтимоий тармоғи орқали мулоқот қилишга таклиф этди

    14.02.2021, 11:32

    Япониядаги зилзилада жабрланганлар сони 100 кишидан ошди

    14.02.2021, 11:11
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Сой Бўйи: Орзулар рўёбга чиқадиган соҳил бўйидаги уй 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    TENET: Ўзбекистон Мустақиллиги куни шарафига Stellar Residence апартаментларига эксклюзив шартлар 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Кредит олиш керакми: молиявий ёрдам ёки қарз тузоғи?


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Beeline Uzbekistan Фарғона водийсидаги юзлаб аҳоли пунктларини юқори тезликдаги алоқа билан таъминлади


    APEX — молиявий бошқарув учун қулайликлар битта иловада 


    Гинекологик саратон касаллигидан қўрқманг — кечикишдан қўрқинг

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистондаги хусусий мактабларда ўқиш нархи қанча?

    25 август, 18:35

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда ярим йилда қанча янги мактаб қурилгани очиқланди

    Ўзбекистон | 26 август, 12:19

    “Ким Чен Ин билан шу йил учрашмоқчиман” — Трамп

    Дунё | 26 август, 11:58

    Вьетнамга Кажики тўфони ёпирилди. Қурбонлар бор (видео)

    Дунё | 26 август, 11:45

    Асаларининг митти мияси келажак нейротармоқларини яратишга асос бўлади — тадқиқот

    Илм-фан | 26 август, 11:35

    Ўзбекистонда судларда сунъий интеллектдан фойдаланилади

    Ўзбекистон | 26 август, 11:24

    APEX — молиявий бошқарув учун қулайликлар битта иловада 

    Реклама | 26 август, 10:30

    “Реал” футболчиси фаолиятини Франция чемпионатида давом эттиради

    Спорт | 26 август, 11:20

    Садир Жапаров Иссиқкўлда чиқинди тозалаган экофаолга автомобиль совға қилди (фото)

    Қирғизистон | 26 август, 11:12

    Instagram: Концерт беришга қарор қилган Райҳон, қизалоғини туғруқхонадан олиб чиққан Диёра Келдиёрова, автоҳалокатга учраган Комила Хўжаева

    Маданият | 26 август, 10:58
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.