• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ҳафталик дайжест: Вазирлар сургуни, Абдуқодир Тошқуловнинг бир ҳафтаси, лотин ёзувига ўтиш машаққатлари

    Ахборот кўрсатувлари об-ҳавони кўп айтса ғашингиз келмасин, шу мавзу бўлмаса, ўн одамдан тўққизтаси гапни нимадан бошлашни билмай қолади. Биз ҳам гапни об-ҳаво илиб қолганини эътироф этишдан бошлаймиз. Сурхондарёда бодом гуллади, деган хабар чоп этдик. Хабарнинг остидаги изоҳга ишонсак, воҳада ўрик ҳам гуллаб улгурибди.

    Энди вазирларни пойтахтдан қидирманг, улар вилоятда бўлади. Вазир Тошкентда ўтирмасдан республикага хизмат қилиши кераклигидан келиб чиққан Президент Шавкат Мирзиёев «Вазирлар душанба куни бош вазирга ҳисоботларини беради, янги иш режасини тузиб олади ва вилоятларга жўнайди. Вазирлар фақат шанба ва якшанба кунлари Тошкентда бўлишади. Якшанба куни уйда бўлади, яхшилаб дам олиб, бола ва невараларни ўқитиб, душанбадан яна ҳудудларга кетишади. Агар ҳафта ўртасида бирорта вазирни Тошкентда кўрсам, ишдан оламан. Вазир республикага хизмат қилади, Тошкентни қоровуллаб ўтирмайди», деди.

    Аммо вазирлар ёппасига дарҳол вилоятларга йўл олгани ҳақида хабарлар йўқ (олий таълим вазирини айтмаганда). Зотан, пойтахтдан ташриф буюрган олий мартабали меҳмоннинг харажатлари ҳам ўзига яраша бўлиши шубҳасиз.

    * * *

    Саҳарлаб уйғонишни истаганлар будилникни зарур вақтга созлайди, бироқ тургиси келмаса, жиринглаган соатни қайта-қайта олдинга суриб қўйиб ётаверади. 2023 йилдан бошлаб лотин алифбосига тўла ўтиладиган бўлди. Фақат бу босқичма-босқич амалга оширилади. Бу орада лотин ёзувидаги ўзбек алифбосининг янги таҳрири асосида «Ўзбек тилининг имло қоидалари»ни тасдиқлаш бўйича ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш; норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойлаштириш учун тақдим қилинган лойиҳаларни давлат тили қоидаларига мувофиқлиги, шунингдек, лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида тайёрланганлиги текширилгандан кейин муҳокамага чиқариш; расмий веб-сайтларни лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига тўлиқ ўтказилишини таъминлаш каби ишлар бажарилади. Бундан ташқари шахсни тасдиқловчи гувоҳномалар, ИД-карталар, фуқаролиги бўлмаган шахс ҳамда чет давлат фуқароларининг яшаш гувоҳномалари; иш қоғозлари, турли бланклар; мамлакатдаги жой, кўча, атамалар, ташкилотларнинг номлари, пешлавҳалар, оммавий тарғибот воситалари, реклама ва эълонлар лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида бўлиши таъминланади. Марказий, маҳаллий босма ва электрон ОАВ, интернет сайтлари, нашриётлар, матбаа корхоналари фаолияти тўлиқ лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига ўтказилади».

    Эслатиб ўтамиз: 1993 йилдаги «Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунида, даставвал, 2000 йилнинг 1 сентябрида, кейин 2005 йилнинг 1 сентябрида, ундан кейин 2010 йилнинг 1 сентябрида тўлиқ тугалланиши ёзилган. 2018 йилда эса 2021 йилдан лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига тўлиқ ўтиш таъминланиши белгиланган эди.

    * * *

    Бир-биридан чиройли қурилишлар кўпаймоқда, бироқ электр ва газ линияларига ҳамда канализация тармоғига тушаётган қўшимча юкланиш ҳисобга олинмаётган шаҳарлар кўп. Оқибатда эса трансформаторлар портлаган, газ тақсимлагич зўриққан, канализация эса бот-бот тиқиладиган аҳволни кўрмоқдамиз. Бу мутлақо режасиз қурилишлар туфайлидир. Айниқса, қурилиш чўзилиб, маҳаллий аҳолини чанг-тўзонга дучор қилгани ортиқча.

    Фото: Фарғона вилояти матбуот хизмати

    Фото: Фарғона вилояти матбуот хизмати

    Фарғонада шундай «точечний» қурилишларга чек қўйиш бошланди. Шаҳарда кўп қаватли турар жойлар ўртасида барча қурилишлар тўхтатилиб, пойдевор учун қазилган котлованлар кўмилади. Болалар ҳамда спорт майдончалари қайта тикланади. Вилоят ҳокими биргаликда ўрганиш олиб бораётган шаҳар ҳокими ва прокурорига 13 февралдан бошлаб Фарғона шаҳрида кўп қаватли турар жойлар ўртасида олиб борилаётган барча қурилишларни тўхтатиш ҳамда бундай қурилишларга рухсат бериш билан боғлиқ қарорларни бекор қилиш юзасидан топшириқ берди. Шу сабабли пойдевор учун қазилган котлованлар барчаси кўмиб ташланади, қурилиши якунлашиш босқичида бўлган иншоотларнинг ҳар бирининг қонунийлиги бўйича шаҳар прокуратураси ўрганиш олиб боради.

    Барча ҳудудларда бузиб ташланган болалар ҳамда спорт майдончалари қайта тикланади, қурилиш эгалари кесилган ҳар бир дарахт ўрнига 100 тупдан манзарали дарахт экиши таъминланади. Тўхтатилган қурилишлар ўрнига тадбиркорларга бино қуриш учун бошқа жойдан ер майдони таклиф этилади.

    * * *

    Ўтган ой тайинланган олий ва ўрта махсус таълим вазири ва унинг баёнотлари бу ҳафта муҳокамалар марказида бўлди. Буни «Дарё» сайтидаги Абдуқодир Тошқулов тўғрисидаги хабарлар кўплигидан сезишингиз мумкин. Азалдан мартабали меҳмонларга қизлар гул кўтариб чиқиши «қадрият»га айланиб қолган. Тошкент шаҳар ҳокимлигининг 50 нафар талаба қизни сўраганлигига муносабат билдирган вазир Абдуқодир Тошқулов бу муаммони фош қилиб ташлади. «...Энг ёмон кўрганим шу, хориждаги меҳмонларни кутиб олиш (фон) учун нега менинг гул қизларим гул кўтариб чиқиши керак? У ерга ҳам ўз фарзандингизни қўйиб кўринг. Бу бўйича алоҳида буйруқ қиламиз. Буни мажбурий меҳнатга тенглаштирамиз. Бу — мажбурий меҳнатнинг бир кўриниши. Яъни у қизлар хоҳлаб бораётгани йўқ. Совуқда, дарсдан чиқиб, тўгаракка бориш керак бўлган вақт ёки дам олиш вақти адрас кўйлакни кийиб, гул кўтариб бориш қайси қизга ёқади?» деди янги вазир.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Шундан кейин бир қатор ректорлар Тошқуловнинг танқидига нишон бўлди. Вазир олий таълим муассасасида ҳаммаси ислоҳ этилиши учун уч ой зарурлигини айтди. Водийга сафар уюштириб, Қўқон давлат педагогика институтидаги шароитларни қаттиқ танқид остига олди, бир қатор масъулларга чора кўрилди. Наманганда Абдуқодир Тошқуловнинг институт талабалари ошхонасида тушлик қилгани фотосурати тарқалиб кетди.

    «Ётоқхоналарда ўғил болалар ва қизларнинг битта қаватда яшаши жуда уятли», — деди Абдуқодир Тошқулов ёпиқ тарзда ўтказган йиғилишида. «Қизингиз ўғил бола билан битта хонада овқат тайёрлашини хоҳлармидингиз? Қизингиз ўғил болаларга ҳар куни овқат пишириб беришини хоҳлармидингиз? Кирини ювишини хоҳлармидингиз?» деб саволлар қўйди ҳамда қаватлар орасини тўсишни таклиф қилди.

    Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг яна бир ташаббуси муҳокамалардан четда қолмади. Бу 10 февраль куни бир дона Malibu-2 хизмат машинасини харид қилиш учун шартнома тузганидир. Бу хизмат машинасининг нархи 325 миллион сўмдан кўпроқ экан.

    * * *

    Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллигига атаб Тошкент шаҳрида «Истиқлол» комплекси барпо этилиши режалаштирилган. Мажмуани барпо этиш жойи сифатида Шароф Рашидов, Ислом Каримов ва Афросиёб кўчалари оралиғида, Марказий универмаг («ЦУМ») қаршисидаги ҳудуд танланган. Аммо, лекин, бироқ «мустақилликнинг моҳияти ва улкан тарихий аҳамиятини акс эттирувчи монументал композиция»ни яратиш керак бўлган жойда яшнаб турган боғ бор. Шу сабабли лойиҳа кенг халқ оммаси ва экологларнинг норозилигига сабаб бўлди. Саида Мирзиёева боғларни асраш лозимлиги ҳақида ёзди. Тошкентлик фаоллар боғ ҳимояси йўлида имзо тўплашни бошлади.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Кеча Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев шу масала юзасидан аҳоли билан учрашиб, тегишли ерда «Истиқлол» мажмуаси мустақилликнинг рамзини акс эттирувчи стела барпо этилишини, бошқа ҳеч қандай қурилиш иншоотлари бўлмаслигини тушунтирди. «Агар бу ерда ўша мажмуа қурилса, 100 йиллар давомида бу боғга ҳеч ким тегмайди. Мен ҳозир шаҳар ҳокимиман. Бу боғни сақлаб қолишим мумкин. Аммо мен кетганимдан кейин келадиган ҳоким бу жойни меҳмонхона қурилишига бериб юборади. Шунинг учун мустақиллик рамзи шу ерда қурилиши керак. Агар боғдаги бир дона дарахт кесилса, мен ўша куниёқ ариза ёзиб лавозимимдан кетаман», — деди пойтахт ҳокими. Унинг айтишича, боғ ҳудудига қўшимча дарахтлар ҳам экилади.

    Дайжестимиз ниҳоясига етди. «Дарё»да қолинг. Дунё ва Ўзбекистон хабарларидан энг биринчи воқиф бўлинг.

    14.02.2021, 23:15   Изоҳ (0)   112003
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Самарқандда Имом Бухорий мажмуаси реконструкция қилиниб, 8 минг ўринли масжид қурилади

    14.02.2021, 22:35

    Қаршида қизнинг телефон сўзлашувини қариндошларига жўнатиш билан қўрқитиб, унинг онасидан 1000 доллар талаб қилган йигит ушланди

    14.02.2021, 21:13

    Фарғонада кўп қаватли турар жойлар ўртасида барча қурилишлар тўхтатилиб, болалар ва спорт майдончалари қайта тикланади

    14.02.2021, 17:38

    «Ўзгидромет» 15 февралда қандай об-ҳаво кутилаётганини маълум қилди

    14.02.2021, 16:37

    Фото: Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов талабалар ошхонасида тушлик қилди

    14.02.2021, 15:36

    «Боғ ҳимояси учун 9 мингта овоз тўпланибди, монумент учун 90 мингта овоз йиғамиз» — маҳалла раиси «ЦУМ» қаршисида мустақиллик стеласи қурилишини қўллаб-қувватлади

    14.02.2021, 14:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тахтда олиб юрилган мурда: “Муҳташам юз йил”да султон Сулаймоннинг ўлими ҳақидаги даҳшатли ҳақиқат тушириб қолдирилган 

    Кино | 22 август, 20:49

    АҚШ разведкасида Россия бўйича ишловчи 36 нафар ходим махфий маълумотларга кириш ҳуқуқидан маҳрум қилинди

    Дунё | 22 август, 20:40

    “Боққа тушган ўғрини қоровул ушлаб олиб қулоғидан тортади-ю, худди шундай қочган-да” — Улуғбек Қосимов Денов ҳокими ўринбосари ҳақида

    Ўзбекистон | 22 август, 20:30

    Ҳакерлар Эроннинг ўнлаб нефть танкерлари тизимларини ишдан чиқарди

    Дунё | 22 август, 20:20

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    Дунё | 22 август, 20:08

    Турк сериалларида ёшидаги катта фарққа қарамай томошабинлар меҳрини қозонган 7 жуфтлик

    Кино | 22 август, 19:55

    Мирзиёев, Бердимуҳамедов ва Алиев учрашуви: транспорт, энергетика ва савдо соҳасида келишувга эришилди

    Ўзбекистон | 22 август, 19:46

    Украинада тинчлик ўрнатиш бўйича Россия ва АҚШ ўртасидаги музокараларга дарз кетиши мумкин

    Дунё | 22 август, 19:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.