• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12524.92
    • RUB155.96
    • EUR14630.36
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Самарқандда Имом Бухорий мажмуаси реконструкция қилиниб, 8 минг ўринли масжид қурилади

    Самарқанд вилоятидаги Имом Бухорий мажмуасида реконструкция ишлари амалга оширилади, дея «Дарё»га хабар қилмоқда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.

    Фото: Самарқанд вилояти ҳокимлиги

    Фото: Самарқанд вилояти ҳокимлиги

    Президент Шавкат Мирзиёев 11 февраль куни Самарқанднинг туризм салоҳиятини, шу жумладан, зиёрат туризмини ривожлантириш бўйича лойиҳалар билан танишди.

    Мазкур тақдимот чоғида Ислом оламидаги энг муқаддас қадамжолардан бири — Имом Бухорий мажмуаси ва унинг атрофида амалга ошириладиган қурилиш, ободонлаштириш ишлари ҳақида маълумот берилди. Давлат раҳбари ушбу зиёратгоҳда олиб борилиши режалаштирилган лойиҳа бўйича яна бир бор ўз тавсияларини билдириб, мутасаддиларга зарур топшириқлар берди.

    Имом Бухорий мажмуасида 13 февраль, шанба куни Ўзбекистон Мусулмонлари идораси, мутасадди вазирлик ва идоралар масъуллари, Самарқанд вилояти жамоатчилиги вакиллари ва оқсоқоллар иштирокида лойиҳани амалга ошириш олдидан тадбир ўтказилди. Қуръон тиловат қилиниб, қурбонлик амалга оширилди.

    Лойиҳа юзасидан жамоатчиликка батафсил маълумот берилди.

    Фото: Самарқанд вилояти ҳокимлиги

    Фото: Самарқанд вилояти ҳокимлиги

    Таъкидланишича, мажмуадаги қурилиш-ободонлаштириш ишлари жараёнида Имом Бухорий мақбараси ҳозирги кўриниши сақланган ҳолда реконструкция қилинади. Шу пайтгача мақбара остидаги қабрни зиёрат қилиш учун етарли шароит мавжуд эмас эди. Янги лойиҳада қабр атрофи кенгайтирилиб, зиёратчилар учун ҳар томонлама қулайлик яратиш кўзда тутилган.

    Шунингдек, саккиз минг ўринли масжид қурилади (Шавкат Мирзиёев 19 ноябрь куни мамлакатда амалга ошириладиган бунёдкорлик ишлари тақдимоти билан танишган вақтида масжид 10 минг ўринли бўлиши маълум қилинганди). Мажмуа атрофида тўртта улкан минора қад ростлайди. Ҳозирги айвонларга қўшимча равишда ички ва ташқи айвонлар барпо этилади.

    Маҳаллий ва хорижлик зиёратчиларга қулайлик яратиш мақсадида замонавий меҳмонхоналар, халқаро андазаларга тўла мос келадиган маиший хизмат ва санитария-гигиена шохобчалари қурилади.

    Қайд этилишича, мажмуада қурилиш ишлари жараёнида бу ердаги тарихий булоқ ва бир неча юз йиллик чинор дарахтларига зиён етказилмайди. Уларни асраб-авайлаш, ўз ҳолида сақлаш учун барча зарур чоралар кўрилади.

    Мажмуада амалга ошириладиган қурилиш ишлари махсус ташкил этилган жамғарма маблағлари ҳисобидан ташкил этилади.

    Бундан аввал Шавкат Мирзиёев Ислом цивилизацияси марказининг қурилиш жараёнини кўздан кечиргани ҳамда марказ қурилиши 2021 йилнинг охирида якунланиши ҳақида хабар берилганди.

    14.02.2021, 22:35   Изоҳ (0)   55191
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қаршида қизнинг телефон сўзлашувини қариндошларига жўнатиш билан қўрқитиб, унинг онасидан 1000 доллар талаб қилган йигит ушланди

    14.02.2021, 21:13

    Фарғонада кўп қаватли турар жойлар ўртасида барча қурилишлар тўхтатилиб, болалар ва спорт майдончалари қайта тикланади

    14.02.2021, 17:38

    «Ўзгидромет» 15 февралда қандай об-ҳаво кутилаётганини маълум қилди

    14.02.2021, 16:37

    Фото: Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов талабалар ошхонасида тушлик қилди

    14.02.2021, 15:36

    «Боғ ҳимояси учун 9 мингта овоз тўпланибди, монумент учун 90 мингта овоз йиғамиз» — маҳалла раиси «ЦУМ» қаршисида мустақиллик стеласи қурилишини қўллаб-қувватлади

    14.02.2021, 14:35

    Сирдарёда онасининг кўз олдида тадбиркорга пичоқ тираб, 45 минг доллар талаб қилган жиноий тўда ҳибсга олинди

    14.02.2021, 14:14
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!

     

    Тавсия этамиз

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
    Audio Icon

    Кичик хонада истиқомат, саратон ташхиси ва тарихий рекорд. Ҳамзат Чимаевнинг чемпионликка қадар босиб ўтган машаққатли йўли ҳақида

    19 август, 14:57

    Бельгия мактабларида телефондан фойдаланиш тақиқланади

    19 август, 11:31

    “Скибиди”, “делулу”: Кембриж луғатига TikTok’да машҳур бўлган ўсмирлар сўзлари қўшилди

    19 август, 10:36
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Пушти пантера: Дубай полицияси сунъий интеллект ёрдамида 25 млн долларлик олмос ўғриларини қўлга туширди

    Дунё | 20 август, 18:13

    Наманганда чойхонада нарколаборатория ташкил этган шахслар қўлга тушди

    Ўзбекистон | 20 август, 18:00

    Мисрда 13 ёшли ўсмир бирданига 3 ўрам тезпишар угра еб, вафот этди

    Дунё | 20 август, 17:45

    iPhone 18 чиқмаслиги мумкин: Apple смартфонлар линиясини катта миқёсда янгилашга тайёрланмоқда

    Технологиялар | 20 август, 17:30

    Саида Мирзиёева Қирғизистон президенти билан учрашди (фото)

    Ўзбекистон | 20 август, 17:16

    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар

    Реклама | 20 август, 16:30

    Андижонда 2012 йилда туғилган ўқувчи қизлар жанжали юзасидан жиноят иши очилди

    Ўзбекистон | 20 август, 17:15

    Сайёр солиқ текширувини ўтказишда мобил видеокамерадан фойдаланиш мажбурий бўлади

    Ўзбекистон | 20 август, 17:07
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.