Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Футбол бўйича Англия Премьер Лигасининг 24-турида «Арсенал» 14 февраль, якшанба куни «Лидс»ни қабул қилди.

Фото: Twitter

Фото: Twitter

Учрашувнинг 13-дақиқасида Пьер-Эмерик Обамеянг лондонликларни олдинга олиб чиққан бўлса, 41-дақиқада габонлик футболчи пенальтини аниқ ижро этган ҳолда иккинчи голни урди. Биринчи бўлимнинг сўнгги дақиқасида Эктор Бельерин ҳисобни йирик кўринишга олиб келди.

Иккинчи бўлим дебютида Обамеянг ҳет-трик қайд этди. Шундан кейин меҳмонлар иккита гол билан жавоб қайтаришга эришди. Бироқ қолган дақиқалар вазиятни ўнглаш учун етарли бўлмади.

Ушбу ғалабадан кейин «Арсенал» очколарини 34 тага етказиб олди ва 10-ўринга кўтарилди. «Лидс» (32) 11-поғонага тушди.

АПЛ

24-тур баҳси

14 февраль, якшанба

«Арсенал» — «Лидс» 4:2

Голлар: 1:0 – 13 Обамеянг, 2:0 – 41, пенальти Обамеянг, 3:0 – 45 Бельерин, 4:0 – 47 Обамеянг, 4:1 – 58 Стрейк, 4:2 – 69 Элдер Кошта.

«Арсенал»: Лено, Соареш, Бельерин, Давид Луиз, Габриэль, Жака, Смит-Роу (Виллиан, 62), Эдегор (ан-Ненни, 78), Себальос (Ҳолдинг, 89), Сака, Обамеянг.

«Лидс»: Меле, Стрейк, Эйлинг, Купер, Даллас, Шеклтон, Клих (Роберц, 46), Алиоски (Ҳаггинс, 53), Ҳаррисон (Элдер Кошта, 46), Рафинья, Бемфорд.

Огоҳлантириш: Стрейк (70).

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Тошкентда 12 ёшли қизнинг мурдаси зўрлик ва қотиллик аломатлари билан топилди
Маҳаллий
Андижондаги заправкада навбатсиз киришга уринган ҳайдовчи бир неча ИИБ ходимлари томонидан ушланди (видео)
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда нархларнинг ўсиши суръати январь ойида пасая бошлади