Ярим ўрта вазн тоифасида UFC чемпиони Камару Усмон (18-1) 14 февраль куни бўлиб ўтган UFC 258 мусобақасида Гильберт Бёрнсни (19-4) нокаутга учратди.
Бу Усмон учун ярим ўрта вазн дивизионидаги кетма-кет 13-ғалаба бўлди ва у энг узун ғалабали серия қайд этиш бўйича янги рекордни ўрнатди.
Бундан аввалги энг яхши натижа Жорж Сен-Пьерга тегишли бўлиб, UFC афсонаси мазкур вазн тоифасида кетма-кет 12 та жангда ғалаба қозонганди.
UFC 258 жанглари видеоларини бу ерда томоша қилиш мумкин — видео.
Усмон UFC’даги фаолиятини 2015 йилда бошлаган ва шундан буён ютқазмай келмоқда. Келиб чиқиши нигериялик бўлган спортчи 2019 йилнинг мартида Тайрон Вудлини мағлуб этиб, чемпионлик камарига эга чиққанди. Шундан кейин Камару уч марта камарни ҳимоя қилишга муваффақ бўлди.
Изоҳ (0)