АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида бўлиб ўтган UFC 258 мусобақасида ёрқин жанг намойиш қилган қатор спортчилар бонус пулларига эга бўлди.
Мусобақанинг асосий жангида Гильберт Бёрнсни учинчи раундда нокаутга учратган Камару Усмон 50 минг доллар миқдорида бонус пулига эга бўлди.
Шунингдек, биринчи раундда бўғиш усули билан рақибини таслим этган Поляна Виана, учинчи раунддаги усул эвазига ғалаба қозонган Жулиан Маркес ҳам шу миқдордаги пул билан мукофотланди.
UFC 258 жанглари видеоларини бу ерда томоша қилиш мумкин — видео.
Мавзуга доир: Камару Усмон UFC’да Жорж Сен-Пьернинг рекордини янгилади
Изоҳ (0)