• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Бухорода мактаб директори ОАВга нотўғри маълумот берди. Директор шу ҳаракати сабаб катта миқдорда жаримага тортилиши мумкин

    Бухорода қабристонни ободонлаштиришга сарфланган пуллар талон-торож қилинмагани маълум бўлди. Бу ҳақда ОАВга хабар берган мактаб директори устидан жиноят иши қўзғатилди.

    «Дарё» мухбирининг фуқаро мурожаатини ўрганиш давомида олиб борган суриштирувлари натижасида «Бухорода қабристонни ободонлаштиришга сарфланиши лозим бўлган пуллар талон-торож қилингани айтилди. Прокуратура ҳолатни ўрганишни бошлади» сарлавҳали мақола эълон қилинганди.

    Шофиркон тумани прокурори Жасур Тангриевнинг «Дарё»га маълум қилишича, ҳолат туман прокуратураси томонидан ўрганиб чиқилган.

    «Мурожаатда маҳалла ҳудудида жойлашган ‘Мискинатo’ қабристони учун ака-ука Акмал Жўраев ва Ҳазрат Жўраев томонидан берилган 13 миллион 500 минг сўм пул бошқа мақсадларга сарфлаб юборилгани, маҳалла раиси томонидан фуқаро Баҳодир Мўминов қабристонда ишламаса-да, унга иш ҳақи тўлангани, Қурбон Аминов ҳамда Гулжаҳон Раҳимовага ҳам ноқонуний равишда 750 минг сўмдан пул берилгани, шунингдек, ҳокимлик томонидан ажратилган арзон кўмир халққа берилмагани ва ҳар бир хонадонга 20 тадан ток кўчати етказилмагани баён қилинган. Ўрганишда қабристон учун ака-ука Акмал ва Ҳазрат Жўраев томонидан хайрия қилинган 13 миллион 500 минг сўм пул ушбу қабристоннинг бир қисмини девор билан ўраш мақсадида ишлатилиб, қурилиш ишларида жами 17 миллион 410 минг сўм сарфлангани, бу ҳақда тегишли далолатномалар расмийлаштирилганлиги ойдинлашди», — деди Жасур Тангриев.

    Прокуратурага кўра, фуқаро Баҳодир Мўминов туман ободонлаштириш бошқармаси томонидан 2020 йил 23 ноябрь куни «Мискинато» қабристонига қоровул вазифасида ишга қабул қилиниб, ҳозирга қадар шу вазифада ишлаб келмоқда.

    Бундан ташқари, ҳолат жойида ўрганилганда фуқаро Қурбон Аминов ва унинг келини Гулжаҳон Раҳимова жамоатчилик асосида ишига жалб қилиниб, ҳар бирига 577 минг 960 сўм миқдорида иш ҳақи ҳисобланиб тўлаб берилгани, маҳаллада «темир дафтар»га рўйхатга олинган фуқароларнинг 3 нафарига бепул кўмир тарқатилгани, бироқ ҳудуддаги бошқа фуқароларга бепул кўмир берилмагани аниқланган.

    «Амалдаги қонунчилик талабига кўра, арзон нархдаги кўмир олиш истагида бўлган фуқаро таъминотчи корхонага мурожаат қилиши лозим. Шунингдек, ўрганишда ‘Шофиркон пахта тозалаш заводи’ АЖ томонидан ‘Қуйи Чуқурак’ маҳалласи аҳолисига 3,5 минг дона ток кўчати тарқатилган, фақат маҳалла раиси Жасур Насруллаевнинг ушбу масалада иштирок етмагани маълум бўлди. Шу сабаб мурожаат юзасидан тўпланган ҳужжатлар ҳамда фуқаро Муҳаммад Аминовнинг ҳаракатларига қонуний баҳо бериш учун туман ИИБга юборилди», — деди туман прокурори.

    «Дарё» суриштируви орқали туман прокуратураси томонидан тўпланган ҳужжатлар юзасидан туман ИИБ ҳам суриштирув ўтказган. Унга кўра, мактаб директори Муҳаммад Аминовга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 40-моддаси (туҳмат, яъни била туриб ёлғон, бошқа бир шахсни шарманда қилувчи уйдирмаларни тарқатиш) билан маъмурий баённома расмийлаштирилган. Ушбу моддага кўра, айбланаётган шахснинг айби исботланса, базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан олтмиш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

    «Иш кўриб чиқиш учун жиноят ишлари бўйича туман судига юборилган», — деди Жасур Тангриев.

    Мавзуга доир: Бухорода қабристонни ободонлаштиришга сарфланиши лозим бўлган пуллар талон-торож қилингани айтилди. Прокуратура ҳолатни ўрганишни бошлади

    12.02.2021, 08:10   Изоҳ (0)   12650
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкент вилоятида гиёҳванд моддаларининг ноқонуний савдоси билан шуғулланувчи гуруҳ аниқланди

    12.02.2021, 07:55

    Самарқандда ШҲТ саммитига тайёргарлик доирасида 300 минг туп дарахт ва бута экилади

    12.02.2021, 07:24

    Ўзбекистонда ҳаво транспорти аҳоли пунктлари устида парвоз қилишига рухсат берилади

    12.02.2021, 06:54

    Коронавирусга чалингани туфайли Ўзбекистонга қайта олмаган мигрант бутун Россияни портлатиш билан таҳдид қилди

    12.02.2021, 06:39

    Тошкентда 12 фоизли автокредит беришга ишонтирган корхона раҳбари 100 дан ортиқ кишини алдаб, пулларини ўзлаштиргани аниқланди

    12.02.2021, 06:08

    Ўзбекистонда 2020 йилда қанча фирибгарлик жиноятлари қайд этилгани маълум қилинди

    12.02.2021, 03:42
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.