Чегаралар ёпилгани ва коронавирусга чалингани туфайли ватанига қайта олмагани учун «бутун Россияни портлатиб юбориш» билан таҳдид қилган Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди. Бу ҳақда «Fontanka.ru» хабар берди.
Маълум қилинишича, 10 февраль куни Отабек исмли 41 ёшли эркак фавқулодда хизмат рақамига қўнғироқ қилиб, коронавирусга чалингани ва ватанига қайта олмаётганини айтган. Шу сабабли бутун Россияни портлатиш билан таҳдид қилган. «Невские Новости»нинг ёзишича, унинг вақтинчалик рўйхатда туриш муддати февраль охирларида якунланиши вазиятни янада чигаллаштирган.
Полиция қўнғироқ қилган шахс Ленинград вилоятининг Всеволожск туманида рўйхатга олингани аниқлаган, аммо кўрсатилган манзилдан уни топа олишмаган.
Мигрантнинг таҳдидли қўнғироғидан икки соат ўтиб у Санкт-Петербургда қўлга олинган ва унга қарши майда безорилик бўйича маъмурий баённома расмийлаштирилган.
Айни пайтда унга қарши жиноят иши қўзғатиш масаласи кўриб чиқилмоқда.
Изоҳ (0)