• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12524.89
    • RUB156.54
    • EUR14456.23
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Сўхликлар телевидениеда ишлаганимни билгани учун тўполонни тасвирга олишимни талаб қилишди». «Сўх воқеалари» ишида гувоҳлар тингланди

    Жиноят ишлари бўйича Фарғона вилоят судида «Сўх воқеалари» айбдорлари иши юзасидан навбатдаги суд мажлиси бўлиб ўтди, деб хабар берди «Дарё» мухбири.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Суд ишида беш нафар жабрланувчи ва бир нафар гувоҳ 2020 йил 31 май кун содир бўлган воқеа бўйича кўрсатма берган.

    Бизда айб йўқ, тинчликни сақлагани борган эдик

    «30 майдан 31 майга ўтар кечаси хизматда эдим. 31 май куни Чашма қишлоғида фуқаролар ўртасида ўзаро низо келиб чиққани ҳақида хабар қилишди. Ўша куни соат 11:00 да оммавий тартибсизликларни бартараф қилиш учун Чашмага чиқдик. Биз Чашмага етиб борганимизда у ерда ИИБ ходимлари, чегарачилар ва мансабдор шахслар бор экан. Ўзбекистон томонидан ҳам, Қирғизистон томонидан ҳам тошлар отилаётган эди. Биз тартибни сақлашга ҳаракат қилдик. Одамларни ҳимоя қилиб, жонли деворда турдик. Одамлар бизни чегаранинг охирги нуқтасигача суриб олиб борди.

    Одам жуда кўп эди. Кўпчиликнинг ичида кимдир шеригимнинг қуролини тортиб олишга уринди. Лекин қуролни ололмади. Шеригим қуролини бўйнига осиб олганди. Шу қуролининг ипига бўғилиб, ҳушидан кетиб қолди. Мен уни четга олиб чиқиб, ўзига келганидан кейин тез ёрдам машинасида шифохонага жўнатиб юбордим. Кейин хизматни давом эттирдим. Тошбўрон тунги 23:20 ларга қадар давом этди. Кечқурун Фарғонадан ИИБ ходимларидан иборат махсус бўлинма етиб келди. Кейин тарқалди одамлар.

    Тўполонда менга ҳам тош тегди. Қовоғим ёрилди. Тошни ким отганини аниқ билмадим, лекин уни бизнинг фуқароларимиз отган эди. Оммавий тартибсизликларда кўпчилик жароҳат олди. Бизда нима айб, биз тинчлик сақлагани борган эдик у ерга. Жароҳатим бўйича тиббий ёрдам олдим. Лекин шикоят қилмаганман. Судланувчилардан бирортасини танимайман. Уларга ҳеч қандай даъвойим йўқ», — деди жабрланувчи I.Ш.

    Икки марта ўқ узилди

    «Бу суд жараёнлари ҳақида анчадан буён эшитяпмиз, ўқияпмиз. Блогер дўстларимиз ҳаммасини ёритиб боришяпти. Адолатли суд бўляпти. Бунинг учун раҳмат сизларга.

    31 май, якшанба дам олиш куни бўлгани учун уйда эдим. Бир вақт тез ёрдам ва ўт ўчириш машиналарининг овози эшитила бошлади. Ҳамма жойни шовқин, ваҳимали овозлар босиб кетди. Нима бўлганини билиш мақсадида кўчага чиқдим. Қарасам, ҳамма Чашма томонга қараб кетяпти. Касбим туфайли тумандаги масалалар билан қизиқиб, суриштириб тураман. Айниқса, тез ёрдам ёки ўт ўчириш машинаси овозини эшицам, нима ҳодиса бўлганини билишга ҳаракат қиламан. Тиббиётга – бош шифокорга, ички ишларга ёки ёнғин хавфсизлиги бўлимига телефон қилиб, нима бўлганини сўрашга одатланганман. Ўша куни ҳам нима бўлаётганига аниқлик киритиш учун ишхонага бордим. Билсам, жуда нотинчлик. Чашмада жанжал чиққанини айтишди. Ишхонада ўтира олмадим. Ҳокимиятдагилар билан боғлансам, улар Чашмага кетиб бўлган экан. Тезда йўлга чиқиб, ўша ерга етиб бордим. Одам жуда кўп эди. Машинада тепагача чиқишнинг иложи йўқ экан. Машинани пастроқда қолдириб, у ёғига пиёда чиқдим.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Кўчанинг бошида вилоят ҳокимининг машинаси турган экан. Мен ҳам ўша томонга бордим. Вилоят ҳокими ўша ерда тўпланиб турган одамларни тинчлантириб, тушунтиришга ҳаракат қилаётган эди. ‘Мен бор, давлат бор, ўзимиз ҳал қиламиз ҳамма муаммони. Сизлар тинчланинглар, тарқалинглар’, — деди вилоят ҳокими. Ўша ердаги аҳоли Чашмадан ҳам сув ичади, ҳам ерларини суғоради. Чашма бўлмаса, улар сувсиз қолиб кетади. Шунинг учун одамлар Чашма бизники, деб талашишди.

    Мен ҳам одамларни тартибга чақиришга ҳаракат қилдим. Одамлар энди тинчланганида ё тез ёрдам, ё ўт ўчириш машинаси ўтиб қоларди ва яна шовқин, тўполон бошланиб кетарди. Одам кўп, вазият ваҳимали эди. Биров бировни танимайдиган ҳолат. Бир дона, бир донадан икки марта ўқ узилганини эшитдим. Тепадан жуда кўп тошлар отилди. Менга ҳам тош тегди. Кўз олдим қоронғилашиб кетди. Четга чиқиб, ўн дақиқача деворга суяниб турдим. Ўзимни бир текширтириб, аҳволимни билиш учун шифокорларга кўриндим. Кейин билсам, қон босимим кўтарилиб кетган экан. Лекин ҳеч кимга шикоят қилмадим. Кейин ишхонага кетиб, куни билан ўша ерда бўлдим. Шунинг учун қолган воқеалар қандай бўлганини кўрмадим. Қирғизлар палахмондан ўт отиб, иккита уйни ёқиб юборишганини эшитдим. Ёниб кетган уйларни ҳукуматимиз тўлиқ тиклаб берди. Лекин у ерда ҳеч ким яшамаяпти ҳозир. Пастроқдан бошқа уй қилиб берилган уларга. Судланувчиларнинг ҳаммасини танийман. Кўплари ўзимнинг ўқувчиларим. Уларни воқеа жойида кўрмаганман. Судланувчиларга ҳеч қандай даъвойим йўқ», — деди жабрланувчи Ф.М.

    Машиналарнинг ойнаси синиб ётган экан

    «Туман ҳокимлигида ишлайман. 31 май якшанба куни эди. Эрталаб ишхонадан телефон қилиб, чақиришди. Ҳокимиятга бориб, хонамда ишлаб ўтиргандим. Соат 11:00 да телефон бўлди. Чашмада жанжал бошланганини айтишди. Телевидение ходимлари билан Чашмага бордик. Машинадан 11-мактабнинг олдида тушиб, кейин тепага қараб юрдик. Тепада жуда кўп одамлар тўпланиб турганини кўрдим. Вилоят ҳокими ўша ерда одамлар билан суҳбатлашаётган экан. ‘Сизлар орқага қайтинглар, ўзим бориб ҳамма муаммони ҳал қиламан’, — деди вилоят ҳокими.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Сўхда шунақа одат бор: 27 та маҳаллада яшайдиган одамларнинг ҳаммаси бир-бирини танийди. Исмини билмаса ҳам, ким нима иш қилишини, қаерда ишлашини билишади. Мен кўп йиллар телевидениеда ишлаганман. Кўпчилик буни билади. Шунинг учун мендан бўлаётган воқеаларни тасвирга олишимни талаб қилишди. Мен ҳозир телевидениеда ишламаслигимни, ёнимда камера йўқлигини, сёмка қилолмаслигимни айтдим. Лекин одамлар бу гапларни тушунишни исташмади. Мени ўртага олиб, бир неча марта тасвирга туширишимни талаб қилишди. Ўзи жигарим оғрийди, анчадан бери касал эдим. Оломоннинг орасидан зўрға чиқиб олдим. Кейин ишхонага қайтиб кетдим.

    Судланувчиларнинг ҳаммасини танийман. Лекин воқеа жойида уларнинг ҳеч бирини кўрмаганман. Қирғизлар томондан махсус палахмонда тош отишганини кўрдим. Ўша жойда битта Nexia ва битта ҳарбий машинанинг ойналари синиб ётган эди. Лекин машиналарга ким қачон тош отганини, ойналарини синдирганини билмайман», — деди гувоҳ А.Ж.

    Жабрланувчилар ва гувоҳларнинг кўрсатмалари тинглангач адвокатлар ва прокуратура ходими уларга саволлар билан мурожаат қилди.

    Суд 12 февраль, жума куни ўз ишини давом эттиради.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Эслатиб ўтамиз, вилоятнинг Сўх тумани Чашма қишлоғида қўшни давлат фуқаролари билан сув масаласидаги можарода иштирок этган 22 нафар шахсга нисбатан қўзғатилган жиноят ишини судда кўриб чиқиш жараёни 2020 йил 9 ноябрь куни бошланган эди. Шундан сўнг 23—30 ноябрь кунларига тайинланган суд мажлислари айрим сабабларга кўра белгиланган вақтда ўтказилмади.

    Жиноят иши доирасида 9 нафар шахсга нисбатан қамоққа олиш ва 13 нафар шахсга уй қамоғи эҳтиёт чораси қўлланилган. Судланувчилар орасида икки нафар вояга етмаган шахс ҳам бор. Судда вояга етмаган судланувчиларнинг қонуний вакиллари иштироки таъминланган.

     Ушбу жиноят иши доирасида дастлабки тергов органи томонидан 22 нафар шахсга Жиноят кодексининг 219-моддаси 2-қисми (ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга ўзининг хизмат вазифасини бажариш ёки фуқаровий бурчини бажаришдан воз кечишга, шунингдек, қонунга хилоф ҳаракатлар содир этишга мажбур қилиш) ва 244-моддаси (оммавий тартибсизликлар) билан айблов эълон қилинган.
    Мавзуга доир: 
    • Фарғонада «Сўх воқеалари»да айбланган 22 киши устидан навбатдаги суд мажлиси бўлиб ўтди
    • «Сўх воқеалари»да айбланаётганлар навбатдаги суд мажлисида дастлабки кўрсатмаларини рад этди
    • «Сўх воқеалари»ни ўрганаётган судда сўз олган айбланувчи Ватанини ҳимоя қилганини маълум қилди

    11.02.2021, 22:53   Изоҳ (0)   28271
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Деҳқонободда Зарафшон арчаси кесилишига йўл қўйиб берган ўрмончилар салкам 194 миллион сўм жаримага тортилиши мумкин

    11.02.2021, 22:38

    Самарқандда 5 киши помидор консервадан заҳарланди. Улардан бири вафот этди

    11.02.2021, 21:45

    Тошкент–Нур-Султон–Тошкент йўналишида авиарейслар сони кўпайтирилади

    11.02.2021, 20:48

    Абдуқодир Тошқулов ОТМларнинг алоқа телефонлари ишламаслигини танқид қилди

    11.02.2021, 20:10

    Ўзбекистондаги банклар индекси янгиланди. Биринчи ўринлар «Капиталбанк» ва «Даврбанк»ка насиб этди

    11.02.2021, 19:56

    Сурхондарёда журналистлар учун уй қурилади. Уйнинг бошланғич тўлови ҳокимият томонидан тўлаб берилиши маълум қилинди

    11.02.2021, 19:33
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Табиий аспирин ва витаминлар кони: малина ейиш учун 7 та сабаб

    Маслаҳатлар | 6 август, 13:22

    АҚШда тиббий самолёт қулаб тушди, қурбонлар бор (видео) 

    Дунё | 6 август, 13:10

    Украина Shahed дронларида Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган қисмларни топди

    Дунё | 6 август, 12:53

    Тошкентда уй-жой ва ер нархлари пасайди

    Ўзбекистон | 6 август, 12:42

    Google энди Жанубий Корея ҳарбий объектларини харитада хиралаштириб кўрсатади

    Дунё | 6 август, 12:31

    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!

    Реклама | 6 август, 10:30

    Хитой ўзининг янги жанговар самолётини синовдан ўтказмоқда (фото)

    Дунё | 6 август, 12:21

    Сувга тушганда ўз-ўзидан қутқарув баллонига айланувчи шарча ихтиро қилинди (фото)

    Лайфстайл | 6 август, 12:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.