Ширинликни тайёрлаш жуда оддий бўлса-да, шоколад ва творог мазасининг уйғунлашуви ҳеч кимни бефарқ қолдирмаслиги аниқ.
Керакли маҳсулотлар:
Хамир учун:
- Сариёғ − 180 грамм;
- Шакар − 190 грамм;
- Сметана − 2 ош қошиқ;
- Ун − 300 грамм;
- Какао кукуни − 40 грамм;
- Қабартма (разрихлител) − 1 чой қошиқ;
- Шоколад ва туз.
- Творог − 500 грамм;
- Шакар − 100 грамм;
- Тухум − 1 дона;
- Ванилин.
- Сариёғ эритилиб, совитишга қўйилади. Сўнг шакар, туз ва сметана билан кўпиртирилади.
- Ун, какао ва қабартма алоҳида идишда аралаштирилади.
- Унли аралашма оз-оздан сариёғли масса устидан солинади. Бир хил қуюқ хамир бўлгунга қадар аралаштирилади.
- Хамир 2 соатга музлаткичга қўйилади.
- Творог шакар, тухум ва ванилин билан аралаштирилади.
- Агар творог қуруқ бўлса, массани блендер ёрдамида аралаштириш мумкин.
- Хамир тенг икки қисмга бўлинади. Қолип юзасига қандолат қоғози ёйилади. Хамирнинг бир бўлаги қирғичдан ўтказилади.
- Юзасидан творогли аралашма солиниб, хамирнинг иккинчи ярми қирғичдан ўтказилади.
- Тахминан, 30 дақиқа давомида 180 даражада пишириб олинади. Бироз совигандан сўнг устидан қирғичдан ўтказилган шоколадни сепиб, безак бериш мумкин.
Изоҳ (0)