Иштаҳаочар ва тўйимли пирожкилар оила аъзоларингизнинг севимли таомига айланиши шубҳасиз!
Керакли маҳсулотлар:Хамирига:
- хамиртуруш — 7 гр;
- ўсимлик ёғи — 50 мл;
- ун — 480 гр;
- сув — 300 мл;
- шакар — 1 ош қошиқ;
- туз — 1 чой қошиқ.
- картошка — 500 гр;
- пиёз — 2 дона;
- ўсимлик ёғи — 1-2 ош қошиқ;
- туз;
- мурч.
- Каттароқ идишдаги илиқ сувга хамиртуруш, шакар ва 2-3 қошиқ ун солиб аралаштиринг. Устини сочиқ билан ёпиб, илиқ жойда 10-15 дақиқага қолдиринг.
- Бироздан сўнг худди шу идишга ўсимлик ёғи, эланган ун ва туз солинг. Енгил ҳаракатлар билан юмшоқ хамир қоринг ва илиқ жойда 1 соатга ўраб қўйинг.
- Картошкани тозалаб, тузли сувда 20-25 дақиқа давомида пиширинг. Сувини тўкиб, пюре тайёрлаб олинг.
- Пиёзни майда тўғраб, товада қизартиринг, унга картошка, туз, мурч қўшиб, яхшилаб аралаштиринг.
- Хамирни 16-18 бўлакка бўлиб, зувалачалар ясанг ва 5-7 дақиқага тиндиринг.
- Ҳар бир зувалачани юпқа қилиб ёйинг. Хамир ўртасига начинка солиб, четларини ёпиштириб чиқинг.
- Қизиган ёғда пирожкиларнинг икки томонини қизартириб, пишириб олинг.
- Ортиқча ёғларни шимиб олиши учун уларни салфетка устига қўйинг.
Изоҳ (0)